Репост из: Bektosh Khatamov
1-август.
Бундан саккиз йил олдин биринчи август бир илоҳий сана эди. Ҳа, шу биринчи август деганда ҳатто мобил операторлардан “техник ишлар олиб борилиши туфайли 1-август куни смс хизмати ўчирилади” деган смс келар эди.
Бир кун олдин ҳеч ким ухламас эди, этикдўзларнинг байрами бўлар эди, этикдўзнинг қабулига сал кам ёзилиб борар эдингиз. Эээ уни-буни қўйинг, Зангиотадаги муллалар-у, лўлиларгача пул ишлашар эди.
Умрида Зангиота зиёратгоҳига бормаганлар бирдан тўда-тўда бўлиб зиёратчига айланиб олишар эди, ҳамма ўзича гуноҳлардан маҳфират қилувчи бўлиб қолар, кўпчилик диндор, намозхонга айланиб олар эди.
Лекин мана шу 1-август системаси бутун мамлакатни бир-бирини алдашга ўргатди, кимдир Х-вариант сотган, кимдир ўрнига кирган, кимдир паспорт қалбакилаштирган, палончи пистончи ўқишга пул бераман деб ухлабди, пистончи палончи иш билан қўлга тушибди, кимдир Хитойдан қулоқнинг ичига кириб кетадиган қулоқчин олиб келган, ишқилиб ҳамма бир-бирини алдаган.
Яъни жамиятда жуда катта ёлғончилик уруғи сепилар эди, таксист дейсизми, имтиҳон ўтказиладиган хоналардаги назоратчилар дейсизми, бинонинг қоровулими ёки бошқасими ҳамма бир бўлиб жамият оёғига болта урган.
Нега шундай бўлган?
Чунки эркинлик йўқ эди деб ўйлайман. Ўша пайтдаги режим талабаларнинг кўпайиб кетишидан, олий маълумотлилар кўпайишидан қўрққан деб ўйлайман, шунинг учун ҳам хусусий олийгоҳларга рухсат берилмас эди. Яъни олий маълумот олиш учун квоталар сунъий пасайтирилган, талабгор эса кўп, жойлар сони чегараланган эди.
Сендаги ўқишга кириш учун бир йилда бир имкониятинг бор эди, шу ўқишга кира олмасанг, бошқаларига топшириб кўриш имкониятинг йўқ эди, яъни сунъий дефицит шу даражада юқори эдики, сен биргина имкониятни ҳаёт-мамот жанги деб билар эдинг.
Мана шундай кунлар ҳам келар экан-ку, 1-август бу шунчаки оддий кун, оддий 1-август бўлар экан-ку. Бугун абитуриентда имкониятлар эшиги ланг очиқ, хоҳласа, бешта йўналиш танлайди, хоҳласа, давлат олийгоҳига, хоҳласа нодавлат олийгоҳга топширади, хоҳласа, чет элга топширади.
Биз бундан-да эркин бўла оламиз, бунда-да тезроқ ривожлана оламиз, мен ўзбек ёшларининг орасида дунёларни ўзгартира оладиганлари кам эмаслигига ишонаман.
@bektoshkhatamov