QR BAJÍXANA


Гео и язык канала: Казахстан, Казахский
Категория: Политика


Qaraqalpaqstan Respublikası bajıxana basqarması
Telefon: +99861 224 97 00
Isenim telefonı: +99861 224 90 86
Facebook: https://www.facebook.com/UzQRBB
Instagram: https://www.instagram.com/qr_bajixana/
Youtube: http://www.youtube.com/@QrBajixanabasqarmasi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Казахстан, Казахский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият:24 I Қорақалпоғистон Республикаси божхоначилари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда жами 6598 дона пиротехника воситалари савдосининг олди олинди.


Гезектеги профилактикалық илаж өткерилди

Ҳәр пийшемби күни бажыхана уйымларында өткерилиўи дәстүрге айланған ҳүқықбузарлықларға қарсы профилактикалық илажлар даўам еттирилмекте.


👉 Толық оқыў - https://kknews.uz/225411.html

📲 Telegram| Instagram | Live | Sport|


Конырат_хакыйкаты_кодекс_озгерис.pdf
821.4Кб
#OAVda_biz
«Салық ҳәм бажыхана кодекслаерине өзгерис киритилди» темасында нызамшылықтағы жаңалықлар ҳаққында «Қоңырат Хақыйқаты» газетасында Қарақалпақстан Республикасы бажыхана басқармасы «Қоңырат» СЭБ бажыхана посты аға инспекторы И.Ибрагимовтың мақаласы жәрияланды


Жаңа жыл байрамы алдынан бажыханашылар Мүриўбет үйинде болды

Барлық жастағы инсанлар бирдей ынтықлық пенен кутетүғын кəраматлар ўақты - Жаңа жыл байрамы алдынан Қарақалпақстан Республикасы бажыхана басқармасы хызметкерлери Шимбай районындағы майыплығы бар ер адамлар Мүриўбет үйинде болып, бул жерде тəрбияланыўшылар жағдайынан хабар алды.

Ушырасыўда байрам қутлықлаўлары билдирилип, шын жүректен сəўбетлесилди ҳəм жаңа жыл сыйлықлары тапсырылды.

Азғантай итибардан бир əлем қуўанышқа толған Мүриўбет үйинде жасаўшы жасы үлкен атаханлар дуўаға қол жайып, бүгинги тыныш аспанымызға шүкиршилик етти, жаңа жылда да халқымызға тынышлық ҳəм саў-саламатлық тиледи.


Янги йил байрами олдидан божхоначилар мурувват уйида бўлишди

Ёш-у қари интиқлик билан кутадиган мўжизалар вақти – Янги йил байрами олдидан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари Чимбой туманидаги ногиронлиги бор эркаклар мурувват уйида бўлиб, бу ерда тарбияланувчилар ҳолидан хабар олишди.

Учрашувда байрам табриклари билдирилиб, дилдан суҳбат қурилди ва янги йил совғалари топширилди.

Озгина эътибордан бир олам қувончга тўлган “Мурувват” уйида истиқомат қилувчи отахонлар дуога қўл очиб, бугунги тинч осмонимизга шукрона келтиришди, янги йилда ҳам халқимизга осойишталик ва сиҳат-саломатлик тилади.


“Янги йил эртаги” намойиш этилди

Ҳар йили янги йил байрами болажонлар томонидан ўзгача руҳда интиқлик билан кутилади. Умримиз мазмуни ҳисобланувчи болаларга янги йил кайфиятини улашиш мақсадидаги тадбирларга старт берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ёш томошабинлар театрида божхоначилар ва уларнинг фарзандлари учун янги йил эртаклари спектакли қўйиб берилди. Унда тизимда хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг фарзандлари қатнашиб, кўтаринки руҳда маданий ҳордиқ чиқаришди.

Яхшиликка етакловчи спектакл намойиши болаларнинг қорбобо ва қорқиз, эртак қаҳрамонлари билан бирга рақсларига уланиб кетди.


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Ҳудудлардан тезкор хабарлар

Қорақалпоғистон Республикасида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётган яширин цехлар фаолиятига чек қўйилди.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда автомашинадан 3000 донага яқин пиротехника воситалари топилди.

Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Денов туманларида 2880 дона пиротехника воситаларини сотаётган фуқаролар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Фарғона вилоятининг “Водил-Қўқон” йўналишида ҳаракатланган автотранспорт воситасида 259 дона салютлар яширилганлиги аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан “Довут-ота” чегара божхона пости ва Хўжайли туманида пиротехника воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди.


Қорақалпоғистонда пиротехника воситаларининг ноқонуний равишда мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилиши ва айланмада бўлишига чек қўйилди

“Довут-ота” чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаро 7 қутида жами 72 дона пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда Республикамиз ҳудудига олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳудди шундай яна бир ҳолатда мазкур постга кириб келган фуқарода 1 дона 25 та зарбали салют, яна бир ҳолатда эса калибри 1 дюмга тенг бўлган 1 дона салют борлиги фош этилди.

Бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҚР ДХХ, ИИВ, Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Хўжайли туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, унда хорижда ишлаб чиқарилган 2500 дона пиротехника воситаси борлиги аниқланди.

Тадбир давомида тумандаги хонадонлардан бири кўздан кечирилганида, фуқаро ўзига тегишли бўлган 4000 дона пиротехника воситаларини яшириш мақсадида олиб қочаётган вақтида тадбир иштирокичилар томонидан тўхтатиб қолинди.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётган яширин цехлар фаолиятига чек қўйилди


Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ, ИИВ, Миллий гвардия ҳамда “Нукус Вино заводи” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди

Нукус шаҳрида олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро “шартли харидор”га қўлбола усулда ишлаб чиқарилган, қалбаки акциз маркалари билан қадоқланган 600 дона шишада “Қаратау” ёзувли 300 литр алкоголь маҳсулотларини жами 18 млн сўм пул эвазига, ҳудди шундай яна бир тадбир давомида эса бошқа бир фуқаро 330 литр сифатсиз алкоголь маҳсулотларини 12,6 млн сўм пул эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, 1499 шишада жами 765 литр қўл-бола усулда тайёрланган қалбаки акциз маркаларлари билан қадоқданган “Qarataw” ёзувли алкоголь маҳсулотлари далилий ашё тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Шу ўринда ўринли савол туғилади: юқорида атаб ўтилган алкоголь маҳсулотлари қўлбола усулда қаерда ва қай тартибда ишлаб чиқарилмоқда? Масъуллар томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотларини тайёрлаш билан шуғулланиб келган бир қатор “Яширин цех”лар фаолиятига чек қўйилди.


“Беруний-Нукус” йўналишида айланма чўл ҳудудидаги йўлларда ҳаракатланиб келган Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлган “Captiva” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, мазкур автотранспорт воситасида 40 дона пластмасс идишларда 800 литр этил спирти борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, мазкур фуқарога тегишли бўлган Нукус шаҳридаги хонадонлар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, уларнинг биридан 130 дона “Қаратау” ёзувли ароқларни қадоқлаш учун мўлжалланган плёнкалар, иккинчисида эса 823 дона “Қаратау” ёзувли қадоқлаш плёнкалари, 47 дона акциз маркали ва 12 дона акциз маркасиз “Қаратау” ёзувли ароқлар сақланиб келинаётганлиги фош этилди.

Олинган тезкор маълумотлар асосида, тадбир давом эттирилиб, бошқа бир фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган 22 кг. алкоголь маҳсулотларини қадоқлайдиган плёнка, 2,5 литр қўл-бола усулда тайёрланган алкоголь, 1090 дона қалбаки акциз маркалари, 3168 дона “QR код”ли стикер, 14 дона елим, 2 дона 50 литр ҳажмдаги пластмасса идиш, узунлиги 4 метр бўлган газ шлангаси, 975 дона қадоқлаш плёнкаси, 15843 дона “Қаратау” ёзувли ёрлиқ, 955 дона шиша идиш пробкаси, 45 литр фильтр сув, 1 дона спиртометр ва 30 дона 5 литрли ҳажмли “Антисептик” ёзувли бўш елим идишлар борлиги аниқланди.

Янги йил байрами арафаси, алкоголь маҳсулотлари савдоси одатдагидан ҳам кўпаядиган айни кунларда аҳоли саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётган яширин цехлардан яна бири Хўжайли туманида жойлашган экан. Олдиндан кузатувга олинган фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган 25 дона елим идишда 53 литр спирт, 60 дона 20 литр ҳажмли ва 98 дона 5 литр ҳажмли бўш елим идиш, 9 дона елим идишда 90 литр “қизилмия” илдизи шарбати, 4 дона елим идишда 40 литр гилос шарбати, 1,5 кг қуритилган “қизилмия” илдизи, 800 дона “Nukus Vin Zavod” ёзувли қадоқлаш плёнкаси, 328 дона 0,7 литр ҳажмли бўш шиша, 30 дона 0,45 литр ҳажмли “Qarataw” ароғининг қоғоз қутиси, 580 дона шиша қопқоғи, 226 дона сиғими 0,7 литр ҳажмли “Qarataw” ароғининг қоғоз қутиси, 190 дона ароқ шишаси елим пробкаси ва 172 дона ароқ шишаси қопқоғи борлиги аниқланди.

Тезкор тадбирлар давомида аниқланган товар моддий бойликлар ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди. Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётган яширин цехлар фаолиятига чек қўйилди

Показано 12 последних публикаций.