Фильтр публикаций


СИЗ БУНДАЙ ҚИЛМАНГ!!!

Ҳол - аҳволимни сўрамаса, мен ҳам ундан сўрамайман!

Кўргани келмаса, мен ҳам унинг  зиёратига бормайман!

Мени табрикламаса, мен ҳам уни хурсанд бўлиши учун табрикламайман!

Ҳурматимни жойига қўймаса, мен ҳам уни ҳурмат қилиб бўлибман!

Менга аҳамият бермаса, мен ҳам унга қарамайман...

Бу фикрлар шу даражада илдиз отиб кетдики, яқин ёр - дўстлар тугул қариндош - уруғлар орасини ҳам совутиб юборди.

Сиз бундай фикрга борманг! Меҳр фақат берганда кўпаяди.


🫀 Юрак яхши ишлаши учун сирларни ошкор этамиз

🍇Кунига бир стакан қизил узум шарбати юрак хуружидан аспиринга қараганда яхшироқ ҳимоя қилади.
Узумдан сиқилган ичимлик юракни озиқлантирадиган коронар томирларни қон қуйқумларидан тиқилиб қолишининг олдини олади. Бу тромбоцитлар - фаоллигини 75% га камайтиради. Аспирин эса атиги 45% самарали холос.

🔶 Юрак кунига 3 махал Е витамигина бой махсулотларни истемол қилишни талаб этади.(сабзавот, пишлоқ, творог, дуккаклилар)

🔶 Ҳафтада 4 дона балиқ истемол қилиш, миокард инфарктидан ўлиш хавфини 44 фоизга камайтиради.

🔶 Кунига 5 та ёнғоқ истемоли умрни 7 йилга узайтиради.
Ёнғоқда юрак ва қон томирларини холестериннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилувчи моддалар мавжуд.

🔶 Ҳафтада 7 та банан ейиш эса, юрак уришини нормаллантиради.
Бу ажойиб мева асаб тизимини зарур энергия билан таъминлайди, юрак мушакларидаги оқсил бирикмаларининг сақланишига ҳисса қўшади, ундаги калий мувозанатини тиклайди ва тез юрак уришини тинчлантиради.


🍊🍋🍊🍋🍊🍋🍊
Ҳ У Р М А Т Л И!
*ТЕПЛИЦА ОЛАМИ AGRO 🍋 ЛИМОН* ТЕЛЕГРАМ ГРУППАСИ КУЗАТУВЧИЛАРИ!

СИЗ АЗИЗЛАРГА ЛИМОНЧИЛИКДА МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИШ СТРАТЕГИЯСИ БЎЙИЧА
🍋GOLDEN LEMON LIDERLAR JAMOASI🍋 ТАРАФИДАН ОНЛАЙН ДАРСЛАР ТАШКИЛ ҚИЛГАНМИЗ!

ҚУЙИДАГИ САНАЛАРДА ДАРСЛАРНИ ОЛИБ БОРУВЧИ ЛИДЕРЛАР РЎЙХАТИНИ КУТИБ ОЛИНГ📢

🍋🍋
131-дарс 12/03
~ҲОЛМУҲАММАД АКА
ТЕПЛИЦА ЭКИНЛАРИ

🍋🍋
132-дарс 13/03
~ИЛХОМЖОН ХОЖИ
ЎЗБЕКИСТОНДА ЛИМОНЧИЛИК

🍋🍋
133-дарс 14/03
~ДИЛНОЗА М
~БАҲРИГУЛ ҲОЖИОНА
ТЕПЛИЦА ОЗОДАЛИГИ

🍋🍋
134-дарс 15/03
~ОЙБЕКХОЖИ
~ШОДИЁРБЕК
ОБРЕЗКА

🍋🍋
135-дарс 16/03
~ГУЛНОЗАОПА
~ЖАББОРАКА
~ФАРИДАОПА
МУЛЬЧАЛАШ

🍋🍋
136-дарс 17/03
~АМИРИЛЛО
~САМАДЖОН
~ЖАЛОЛИДИНАКА
АГРОВОЛОКНО ВА ЦЕЛОФАН

🍋🍋
137-дарс 18/03
~ГУЛЧЕҲРАОПА
~ФАЗЛИДИН
~УСМОНОВ АЗИМ
ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ САБАБЛАРИ

🍋🍋
138-дарс 19/03
~САОДАТХОН ҲОЖИОНА
~УМИДЖОН
~ШОХИЗАМОН
АРИҚ ВА ТРАНШЕЯ

🍋🍋
139-дарс 20/03
~АЗИМЖОН ҚУВА
~МУРОДҚУЛАКА
~ДИЛШОДБЕК
ЛИМОН ЭКИШ СХЕМАСИ

🍋🍋
140-дарс 21/03
~БАХРИДИНАКА
~ШАРАФБЕК
~ЭЛЁРБЕК
ЦИТРУС ЭКИНЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ

🍋🍋
141-дарс 22/03
~АСЛИДИНАКА
~ИКРОМЖОН
~АЗИЗАҲОЖИОНА
ГЎНГЛИ ШАРБАТ ТАЁРЛАШ

🍋🍋
142-дарс 23/03
~ШЕРМУҲАММАД АКА
~АЗАМАТЖОН
~АББОСХОНОВ
ЛУНКА МАВЗУСИ

🍋🍋
143-дарс 24/03
~ЗОҲИДЖОН
~БОШ АДМИН
~ҲАЙРУЛЛОҲ ҲОЖИ
БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР

🍋🍋
144-дарс 25/03
~АЛИШЕР СУЛТОН
~РАМАЗОНБОБО
~ИБРОХИМБЕК
БИОГУМУС ТАЁРЛАШ

🍋🍋
145-дарс  26/03
~АКРОМ АКА
~ФАРИДБЕК
~ОТАБЕК
ТЎРТ АСОСИЙ РЕЖИМ

🍋🍋
146-дарс 27/03
~НОЗИМАХОН БИОГУТТЕН
~ЭЛДОРАКА
~ТЎЛАНБОЙ
КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАР
ВА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР

🍋🍋
147-дарс 28/03
~ҲАФИЗА ОПА
~ИЛХОМАКА
~ОБИДЖОН
НОВДА ТУРЛАРИ

🍋🍋
148-дарс 29/03
~ОДИЛЖОН
~ШУХРАТАКА
~ЖАМИЛАҲОЛА
ЧИЛЛА СУВИ

🍋🍋
149-дарс 30/03
~АБДУҒАФФОР
~РУСТАМЖОН ҲОЖИБОБО
~БАҲРОМОВ АЪЛОЖОНАКА
ТЎР СЕТКА ВА ВЕНТИЛЯТОР ОХЛАЖДЕНИЯ

🍋🍋
150-дарс 31/03
~Устоз МУҲАММАД ЮСУФ
ЮҚОРИДАГИ ЛИДЕРЛАРНИ БИЛИМЛАРИНИ БАХОЛАШ




Эртага бораман деймиз...

— Эртага кўришаман деймиз...
— Эртага узр сўрайман деймиз...
— Эртага намоз ўқийман деймиз...
— Эртага рўза тутаман деймиз...

ЭРТАГА ЎЛАМАН ДЕМАЙМИЗ, ДЕЁЛМАЙМИЗ !!!

Эртага жуда узоқ муддат, бир сониядан кейин нима бўлишига кафолатимиз йўқ. Яхши ишга ният қилган бўлсангиз бугундан, ҳозирдан бошлайверинг. Туғилганингиздан бери «Эртага» деб, кўксингиздаги уйғонмоқчи бўлаётган виждонингизни алдаб келяпсиз. Бугун ўзингизни бир кўзгуга солинг. Яхшилаб қаранг. Эртага борманми денг. Эртага бу дунё сизсиз қолсада ҳечнима йўқотмайди. Лекин сиз тарафдан улкан йўқотиш бўлади. Хотиржам тортиб, ғафлат босиб қолган қалбингизни турткиланг, уйғотинг уни. Икки қош, икки кўз ўртасида турадиган ўлимнинг панжалари қайси пайт бўғзингиздан олишини билмайсиз. Ўлмайди деган ҳужжатингиз бўлса, бемалол.
🍃🍋
t.me/limonsupermeyer
@issigxona


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қирқдан ошганлар учун..
🍃🍋
t.me/limonsupermeyer
@issigxona


Бу дунёда инсоннинг баҳоси олгани билан эмас ўзидан қолгани билан ўлчанади.
(Ўткир Ҳошимов)

Орамизда шундай инсонлар бор...
Қалб яраларига малҳам, камтар, ҳокисор, софдил, боладек оқкўнгил, машаққат ила олган билимлари бисёр бўлсада ҳамма билан баҳам кўрадиган, ҳеч кимдан қизғонмийдиган, самимий софдил...❤️

Ушбу сўзлар ким ҳақида эканини аллақачон билдингиз... 😊

🍋Ўзбекистон лимончилик мактабининг ҳақиқий устози, тажрибали мутахассис, мамлакатимизда лимончилик ва иссиқхоначилик соҳаси ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган инсон Махмуджон ака Саидовни билмаган лимончилик, иссиқхоначилик билан шуғулланадиган одам кам бўлса керак.

🍋Мен қарийиб 5 йилдан бери ушбу группани кузатиб келаман. Группада биргина лимончилик соҳасини ўзида бир неча юзлаб видео дарсликлар олинган.
Бу видеодарсликлардан олган билимим олийгоҳ аудиторисида ўтириб олган📚 билимимдан анчагина самарали ва фойдали бўлди. 🍋Ўрни келганда бу инсонга ташаккур билдирмоқчиман. 😊👏

Устоз асло эл ҳизматида чарчаменг. 🤲Сиз мен учун ҳамиша идеал инсон бўлиб келгансиз.
Олдингдан оққан сувни қадри йўқ дейишади...🍋
Ҳақиқатан ҳам соғликни йўқотганда, ёшликни ўтиб кетганда қадрига етганимиздек, яхши инсонларни ҳам қадрига етмей қоламиз баъзида.

Устоз сиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин🤲. Инсонларга беминнат бераётган билимларизни ажрини берсин.🤲Фарзандлар роҳатини кўриб, эл юрт ардоғида бўлинг.🤲


Бу дунёда инсоннинг баҳоси олгани билан эмас ўзидан қолгани билан ўлчанади.
(Ўткир Ҳошимов)

Орамизда шундай инсонлар бор...
Қалб яраларига малҳам, камтар, ҳокисор, софдил, боладек оқкўнгил, машаққат ила олган билимлари бисёр бўлсада ҳамма билан баҳам кўрадиган, ҳеч кимдан қизғонмийдиган, самимий софдил...❤️

Ушбу сўзлар ким ҳақида эканини аллақачон билдингиз... 😊

🍋Ўзбекистон лимончилик мактабининг ҳақиқий устози, тажрибали мутахассис, мамлакатимизда лимончилик ва иссиқхоначилик соҳаси ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган инсон Махмуджон ака Саидовни билмаган лимончилик, иссиқхоначилик билан шуғулланадиган одам кам бўлса керак.

🍋Мен қарийиб 5 йилдан бери ушбу группани кузатиб келаман. Группада биргина лимончилик соҳасини ўзида бир неча юзлаб видео дарсликлар олинган.
Бу видеодарсликлардан олган билимим олийгоҳ аудиторисида ўтириб олган📚 билимимдан анчагина самарали ва фойдали бўлди. 🍋Ўрни келганда бу инсонга ташаккур билдирмоқчиман. 😊👏

Устоз асло эл ҳизматида чарчаменг. 🤲Сиз мен учун ҳамиша идеал инсон бўлиб келгансиз.
Олдингдан оққан сувни қадри йўқ дейишади...🍋
Ҳақиқатан ҳам соғликни йўқотганда, ёшликни ўтиб кетганда қадрига етганимиздек, яхши инсонларни ҳам қадрига емес қоламиз баъзида.

Устоз сиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин🤲. Инсонларга беминнат бераётган билимларизни ажрини берсин.🤲Фарзандлар роҳатини кўриб, эл юрт ардоғида бўлинг.🤲 Аллоҳ ҳамиша саломат қилсин🤲. Сиз учун доим дуодамиз.🤲


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тавсия

Бир аёл бозордан тоғорада шафтоли сотиб олибди. У ҳар куни бир тоғора шафтолилар орасидан тугаб қолмасин деб бир донасини, ва ўшанда ҳам исроф бўлмасин деб айний бошлаганини танлаб ер экан.
Ваниҳоят, бир куни тоғора ҳам бўшаб қолибди.
Аёл эса бироз ўйлаб туриб, шу пайтгача бирор дона ҳам бутун, тотли, тоза шафтоли емаганини англаб етибди...

Қадри баланд Қадрлигим, келинг, умримиз шу аёлнинг бир сават шафтолиси сингари ўтиб кетмасин!
Яшаётган меҳр муҳаббатга тўла ҳар бир сониянгиздан завқланинг, истаганингиз билан истаганча бахтли бўлинг, ўзингизга доим энг аълосини раво кўриб яшанг!

Сиз бунга ҳақлисиз!!
🍃🍋
t.me/limonsupermeyer
@issigxona


Хитойнинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири вафот этди...
Банкда унинг 1.9 миллиард долларга яқин пули аёлига МЕРОС бўлиб қолди...
У аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди... Шофёр:
~ «Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим... Билсам, хўжайиним бутун умри мен учун тер тўккан экан....» деди...

... Аччиқ ҳақиқат шундаки, умримизни мулк жамлашга интилиб ўтказамиз...

... Замонавий телефонларнинг 70% функциясидан деярли фойдаланмаймиз.

... Энг қиммат, катта тезликда юрадиган автомобильларнинг ҳам 70% дан ортиқ тезилигида юрмаймиз...

... Ҳашаматли қасрингиз бўлса Ҳам, унинг барча хоналаридан фойдалана олмайсиз...
70%и чанг босиб ётади...

... Кийим- кечакларни айтмайсизми..? Уларнинг 70%ини киясиз. Қолганларининг бор-йўғи эсингизда ҳам қолмайди...

... Ҳаёт давомида ҳам бор пулларимизни тишимиз ковагида сақлаймиз... Кимгадир моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин, кези келганда еб-ичишимиздан ҳам тийган бўламиз...
Биз ҳаммасини қолдириб кетамиз.. Бошқалар эга чиқадилар.

... Шундай экан, дунёни деб сиқилманг... Тақдирингизга битилганидан ортиғига эриша олмайсиз...
Кучли, бой бўлсангиз хокисорликни, мулкда қусурингиз бўлса, қаноатни унутманг...

... Мулкингиздан эҳсон қилганларингизгина сиз билан охиратга кетади. Тўғри тасарруф қилмаганларингиз қаршингизга гувоҳ бўлади...🍃🍋
t.me/limonsupermeyer
@issigxona


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аёлларга жўнатиб қўямиз
🍋🍃
t.me/limonsupermeyer
@issigxona


Бугун муқаддас Рамазон ойи муносабати билан уйимга безаклар олиб келган эдим. Не кўз билан кўрайки, безакларнинг қадоғида "Made in China" деб ёзилган экан...

Бугунги кунда Хитой уйғур биродарларимизни очиқчасига геноцид қилаётган давлат. Бироқ, улар, ҳатто, муқаддас байрамимизнинг оддийгина безакларигача ишлаб чиқариб, ўзимизга сотишяпти.

Уйимни безатишга безатдим, лекин юрагим алланечук оғриб қўйди. Наҳотки, шу оддийгина буюмни ҳам ўзимиз ишлаб чиқара олмасак!?

Узоқ асрлик мутаассиблик ва жоҳиллик бугунги кунда мусулмон умматини истеъмолчи қавмга айлантириб қўйди. Шунинг учун, фарзандингизга пул топиш йўлларини ўргатманг, таълим беринг.

Майли, бугун қотган нон есангиз ҳам...
Майли, сал кийимингиз эскириб қолса ҳам...
Майли, машинани сал кечроқ минсангиз ҳам...
Майли, оддийгина тўй қилсангиз ҳам...
Фарзандингизга илм олиши учун шароит яратиб беринг!

Қачонгача дунё аҳли ўзбек деганда мардикорни тушуниши керак!? Тўғри, меҳнатнинг айби йўқ, лекин биз ҳам боболаримизга ўхшаб, илмимиз билан дуёни лол қолдиришимиз мумкин-ку!

🍃🍋
t.me/limonsupermeyer
@issigxona




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Дўстларга жўнатиб қўямиз😍

t.me/limonsupermeyer
@issigxona


БУ ДУНЁНИНГ ҲЕЧ НАРСАСИГА МЕҲР ҚЎЙМАНГ....

ХАТТО ОЛАЁТГАН НАФАСИМИЗ 👆ҲАМ БИЗНИКИ ЭМАС!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жудаям гўзал 👌👌👌😘😘😘
t.me/limonsupermeyer
@issigxona


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💞💞💞💞Факат инсонларгини мехр - мухаббат билан бир - бирлагига богланган деб уйлайсизми...жонзотларда хам бор...💞💞💞💞😂😊
t.me/limonsupermeyer
@issigxona


#Гўзал_шеър

Муқаддас аёл

Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди,
Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди,
Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди,
Сен бари бир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

«Аввал: «Кел-эй, қучоғимга тўл, балқ», дедилар,
Унамадинг, аёл ўзи терс «халқ», дедилар.
Ичолмагач юз ўгириб шўр, талх, дедилар,
Сен бари бир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

Сен дарёсан, ўпганини қирғоқ яширар,
Жуфтим бўл, — деб чопганини ҳар тоқ яширар,
Жаннатим, — деб қувонмасдан қумлоқ яширар,
Сен бари бир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

Асли бу бор эрмакларнинг борар ери Сен,
Росту ёлғон эртакларнинг борар ери Сен,
Асов отдай эркакларнинг борар ери Сен,
Сен бари бир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

Чорлашганда сен келсанг, гоҳ бекор келсанг-да,
Маст даврага бир сарин ел, бир тор келсанг-да,
Хор келсанг-да, номардларга гоҳ хор келсанг-да,
Сен бари бир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

Қимтинасан, астагина кўтарасан бош,
Минг йилликдир кўзингдаги жовдираган ёш,
Гуноҳкорлар мингу битта Сенга тегар тош,
Сен бари бир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

Ҳарир, хушбўй баданингда тошлар изи бор,
Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор,
Қуёш изи, куйдирган қуёшлар изи бор,
Сен бари бир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА


🍃🍋🍃🍋🍃🍋🍃

🌤 Ассалому алайкум!Азиз ва қадрли группамиз аёллари!!!
Хайрли тонг! Бугун 8-март баҳор фаслининг энг гўзал куни! 🌷

🌹 Мунис ва мўътабар, дилбар ва лобар, назокат ва нафосат соҳибалари парирўй аёллар, опа-сингил, онахонлар! 🌱
Сиз борсизки ҳаёт гўзал, олам мунаввар. Қадамингиздан гул унади, кўнгиллар малҳамисиз. Байрамингиз муборак азиз ва муҳтарам Аёллар! 🥰

Сизни ҳеч қачон баҳорий гўзаллик тарк этмасин, юзингиздан кулгу лабингиздан табассум аримасин.😘
🍃🍋
t.me/limonsupermeyer
@issigxona


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

Показано 20 последних публикаций.