Дори воситаларини қандай суюқлик билан ичиш керак?
💊 Мутахассислар фикрича, ҳар қандай суюқлик ҳам қабул қилинаётган препаратга тўғри келмаслиги мумкин. Зеро, ҳар қайси дори воситасининг таркиби ва таъсир доираси турлича бўлиб, у ёки бу турдаги суюқлик билан ўзаро таъсирга киришади.
Муаттар Хўжаева,
фармацевтика фанлари номзоди, доцент:
Сув
, ёки минераллар?
❗️— Капсуладаги таблеткалар тик турган ҳолатда 100 мл. қайнатилган илиқ сув билан ичилиши керак. Суюқлик миқдори оз бўлса, капсула қизилўнгачга ёпишиб қолиши ҳам мумкин.
🫀
Юрак фаолиятини яхшилашга мўлжалланган томчи дориларни 20-30 мл. сув ёки қанд бўлагига томизиб, сўнг қабул қилса ҳам бўлади.
🥄 Мукалитик турдаги таблеткалар (мукалтин) 1 ош қошиқ сувда эритиб ичилса, яхши таъсир этади.
📌 Эритромицин гуруҳига мансуб дори воситаларини ишқорли сув билан қабул қилиш лозим. Нордон шарбатлар эса тавсия этилмайди.
🧃Кофеин, теобромин ва теофиллин препаратлари эса аксинча нордон шарбатлар билан ичилиши мумкин.
🚫
Иситма қолдирувчи дори воситалари сут билан ичилмайди! Бунда 150 мл. қайнаган сув кифоя.
❓Қаҳва ёхуд чой?!
🫖 Танин моддали чойлар дори турлари таркибини ўзгартириб юбориши мумкин. Айниқса,
камқонликни даволашда қўлланиладиган темир моддасидан иборат препаратларни чой билан ичиш мумкин эмас!
❌ Бу ҳолатда чўкма ҳосил бўлиши ва организмга ножўя таъсир қилиш эҳтимоли мавжуд.
Шунингдек, қон-томир касалликлари, ҳазм қилиш фаолиятини яхшиловчи, меъда яраси, антибиотиклар ҳамда неврологияда қўлланилувчи дори воситаларини ҳам чой билан ичиш тавсия этилмайди.
☕️ Қаҳва эса препарат таъсирини камайтириб, организмдан ажралиб чиқишини тезлаштиради. Умуман, дорини қаҳва билан қабул қилиш кутилмаган ҳолатларга олиб келиши кузатилган. Айниқса, оғриқсизлантирувчи дори воситаларини ушбу ичимлик билан ичиш жигарга зиён. Яхшиси, препаратларни қайнатилган сув билан ичинг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotko
tibi | Facebook | Instagram