Forward from: Замбаракнинг ўқи
Ўлсин менталитет!
Дунёдаги энг коррупциялашган давлатларданмиз. Пора бериш ва олиш — бизнинг менталитет!
Бор-бутини тўйларга сарфлаш — менталитет.
Икки сония вақт ютиш учун «встречка»га чиқиб, бировлар ҳаётини хавф остига қўйиш – менталитет.
Навбатда туриш ўрнига таниш-билиш, пул орқали ишни битириш – менталитет.
Қонунни, бировларни ҳурмат қилмаслик – бизнинг менталитет.
«Йўлларни торайтириш бизнинг менталитетга тўғри келмайди. Бизнинг менталитетга асосан бизга велосипед ҳайдаш ярашмайди. Биз машинада юришни яхши кўрамиз, бизга кенг йўллар керак. Пробкада туришга менталитетимиз йўл қўймайди», дейишяпти комментларда.
Қаранг, «менталитет» дея энг жирканч, энг ифлос одатларни оқлашга уриняпмиз. Энг ҳунук одатларни менталитет даражасига чиқариб олганмиз.
Тупурдим бунақа менталитетга.
Нега дунёдаги энг фаровон халқлар велосипед хайдашга уялмайди, пробкани кўрса встречкадан айланиб ўтмайди, ҳар қадамда пора бермайди, чўнтагини ўйлаб миллионлаб одамларга бож солмайди, ўз ходимларини ҳақоратламайди?
Ўзбеклар менталитети бунақа эмас, бунақа бўлиши керак эмас. Ўзбеклар сабрли, оқил, болажонли ҳалқ. Болалар учун жонини беришга тайёр. Сал секинроқ юрса, сал пробкада туриб, ўша болалар жонини сақлаб қолса, мана шу бизнинг менталитет эмасми?
~~~
«Бизга чет эл ечимлари тўғри келмайди, бизнинг ўз йўлимиз бор» деганларга битта гапим бор – бекорнинг бештасини айтибсиз!
«Чет эл»нинг мақсади барча учун бирдек хавфсиз шаҳарлар қуришми? Коррупциясиз, монополияларсиз, непотизмсиз фаолият юрита оладиган адолатга асосланган жамият қуришми? Уларнинг нимаси бошқача? Бизнинг мақсадларимиз, ниятларимиз, хоҳишларимиз, интилишларимиз ўзгачами? Биз адолатли жамият қурмоқчи эмасмизми? Қаеримиз бошқача?
Ўттиз йилдан бери давлат пропагандаси бизни бошқалардан устун, аждодларимиз бошқаларникидан улуғ, келажагимиз эса ҳамманикидан-да буюк эканини таъкидлаб келмоқда.
Алданиб қолмайлик! Биз ер юзасидаги бошқа инсонлардан кўп ҳам фарқ қилмаймиз. Инсониятнинг орзу-ниятлари жуда ўхшаш. Ҳеч ким устунроқ ёки пастроқ эмас. Биз ҳам бошқалардан «зўрроқ» эмасмиз.
Шундай экан, бошқа халқ ва жамиятлар ўн йиллар, юз йиллар аввал ҳал қилган масалаларни ечишда улардан ўрнак олишимиз керак, бошқатдан велосипед яратмасдан.
Йўлларни торайтириш одамлар хаётини сақлайди. Протекционизм ҳеч қачон мамлакатнинг гуллашига олиб келмайди. Сўкиш ва қарғаш билан нафақат бутун бошли вилоятни, балки оилачани бошқариб бўлмайди. Адолатли жамиятсиз бахтли халқ бўлмайди. Ва ҳ.к. ва ҳ.к.
Бу гаплар биздан аввал юзлаб давлатлар томонидан исботланган. Вақтимизни Американи кашф этишга сарфламайлик. Бор ечимлардан фойдаланайлик.
@zambarakning_oqi