Yangiliklar


Channel's geo and language: Kazakhstan, Uzbek


Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва жаҳоннинг энг сўнгги ва долзарб @янгиликлари

O’zbekiston, Qozog’iston, Qirg’iziston, Tojikiston, Turkmenistan va jahonning eng so'nggi va dolzarb @kazinformuzbek

Related channels

Channel's geo and language
Kazakhstan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ўзбекистон темир йўлида йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади


“Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.


Корея вони курси 15 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушди


19 декабрь куни эрталаб Корея биржасининг очилиш вақтида миллий валюта курси 1 доллар учун 1453 вонни ташкил этиб, аввалги савдоларга нисбатан 17,5 вонга пасайди.


Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқалар кенгаяди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Хитой Халқ банкининг Шаньси провинцияси филиали раҳбари Фу Говен бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.


Қозоғистон ва Ўзбекистон дезинформация ва сохта янгиликларга қарши курашда ҳамкорликни кучайтирмоқда


Тошкентда Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.


Қозоғистонлик талабалар Huawei ICT Competition 2024-2025 халқаро танловида ғолиб чиқди


Қозоғистон талабалари нуфузли Huawei ICT Competition танловида минтақанинг 19 мамлакатидан келган 31 мингдан ортиқ иштирокчилар орасида биринчи ўринни эгаллади.


Саркози уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Франциянинг собиқ президенти ўзига қарши суд жараёнига таъсир ўтказиш мақсадида Кассация инстанциясининг катта судьяси билан коррупцион келишув тузганликда айбдор деб топилди.


400 га яқин қозоғистонлик дипломат ноёб тилларни билади


Қозоғистоннинг 400 га яқин дипломати ноёб тилларни ўзлаштирган. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Бақаев Сенатнинг ялпи мажлисида маълум қилди.


Жетису ҳокими вилоятни ривожланиши ҳақида: режа ортиғи билан бажарилди


Жетису вилояти ҳокими Бейбит Исабаев қисқа муддатли иқтисодий индикатор ортиғи билан бажарилиб, 112,3 фоизга етганини маълум қилди.


Тоқаев Қозоғистонда Euronews телеканалининг очилишини жуда муҳим воқеа сифатида баҳолади


ҚР Президенти Euronews телеканали директорлар кенгаши раиси Педро Варгас Давидни қабул қилди.


Жетису вилоятида умумий қиймати 2,6 триллион тенгега тенг 189 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди

Жетису вилоятида сармоя ҳисобидан бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими Бейбит Исабаев маълум қилди.


Нигериядаги ярмаркада 32 бола ҳалок бўлди


Ҳодиса Нигерия жанубидаги Ойо штатидаги ярмарка вақтида юз берди.


Алматидан Франкфуртга янги рейс очилади


Янги рейснинг очилиши 2025 йилнинг 1 июнига белгиланган.


Трамп Канадани 51-штатга айлантириш ғоясини илгари суришда давом этмоқда


Аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Канадани Американинг 51-штатига айлантиришни “ажойиб ғоя” деб билиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Хитойлик тайконавтлар энг узоқ очиқ космосга чиқиш бўйича янги рекорд ўрнатди


Хитой космик агентлиги икки тайконавт тўққиз соатлик очиқ космос саёҳатини якунлаб, 2001 йилда АҚШ астронавтлари ўрнатган рекордни янгилаганини маълум қилди.


Франция тараққиёт агентлиги Орол яқинидаги мактабларга 2,4 миллион евро ажратмоқчи


ҚР Парламенти Сенати депутатлари Франция тараққиёт агентлигининг Қозоғистонни қўллаб-қувватлаш режасини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.


Масофавий иш ва ўқитиш: нима учун компаниялар ходимларини йўқотади


Microsoft Work Trend Index 2023 ҳисоботига кўра, ходимларнинг 40 фоиздан ортиғи келгуси йилда иш жойини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.


Брюсселда Европа Иттифоқи – Ғарбий Болқон саммити бўлиб ўтди


Европа пойтахтида ЕИга аъзо давлатлар ва минтақанинг олтита давлати раҳбарлари иштирокида Европа Иттифоқи – Ғарбий Болқон саммити бўлиб ўтди.


Охирги беш йилда Қозоғистонда венчур капитали ҳажми олти баробардан зиёд ошиб, 80 миллион долларга етди


ҚР Бош вазири Олжас Бектенов венчур молиялаштириш соҳасидаги етакчи экспертлар, Қозоғистон ишбилармон доиралари вакиллари ва халқаро ҳамкасблари билан учрашув ўтказди.


Афсонавий боксчи Рой Жонс бокс бўйича Қозоғистон чемпионати очилишида рэп ижро этди


Сўнгги 17 йил ичида илк бор Қозоғистон чемпионати Қарағанди шаҳрида Серик Сапиев номидаги бокс марказида ўтказилмоқда.


Қозоғистонда нефть, газ, кўмир, уран, литий ва олтин нархлари қандай


Қозоғистон нефтининг бир баррел нархи 74,87 долларни ташкил этди.

20 last posts shown.