Кадрдонларим🥇


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Music


✍Шеърлар ҳикоялар
🗒Афоризмлар
📽Видеолар
🎧Неw мп3лар
📷Статус Расмлар
Биздан узоқлашманг энг саралари бизда!
Канал раҳбари;
@Mehrli_qalbim

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Music
Statistics
Posts filter


Forward from: Мехрибонларим❤️
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕋 РАМАЗОННИНГ 19 - КУНИ
ВА ЖУМА МУБОРАК
МЕХРИБОНГИНАМ! 🕋

🤲 Аллохим, рамазонда, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🤲Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🤲Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🤲Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт АМИЙН!

Рамазонда барча ўз уйлаган муроду мақсадларига етишсин
🤲

🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 19-КУНИ ВА ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!

https://t.me/+9PfW-b7rbS5lY2Vi

🕋
@MEHRLI_KANAL
┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ
┅┄


Ҳадис_1223

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:«Ким кўрмаган тушини кўрдим деса, унга иккита қилни бир-бирига боғлаш юклатилади, у эса буни зинҳор қила олмайди. Ким одамларнинг гапига улар истамаган [ёки «ундан қочаётганлари»] ҳолда қулоқ тутса, қиёмат куни қулоғига қалай қуйилади. Ким сурат чизса, азобланади ва ўшанга жон киритиш юклатилади. У эса жон кирита олмайди».

✍Имом Бухорий ривояти.
(Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан)

https://t.me/Qadr_kanali


Ҳадис_1222

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: "Рамазоннинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озодлик кунларидир"

✍Имом Термизий ривояти.


https://t.me/Qadr_kanali


Ҳадис_1221

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:«Замон охирлаганда мўминнинг туши ёлғон чиқмай қўяди. Мўминнинг туши нубувватнинг қирқ олти жузидан биридир. Нимаики нубувватдан бўлса, у асло ёлғон бўлмайди».

✍Имом Муслим ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу)

https://t.me/Qadr_kanali


Ҳадис_1220

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:«Аллоҳ таоло дўзах аҳлининг азоби энг енгилига: «Агар сенда ернинг барча нарсалари бўлганида, уларни товон қилиб тўлармидинг?» дейди. У: «Ҳа», дейди. У Зот: «Сен Одамнинг пуштикамарида эканингда сендан бундан енгилроқ нарсани – Менга ширк келтирмаслигингни истаган эдим. Сен эса ширкдан бошқасига кўнмадинг»,дейди».

✍Имом Бухорий ривояти.
(Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан)

https://t.me/Qadr_kanali


Ҳадис_1219

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:«Аллоҳ таоло учун ҳар бир мусулмонга етти кунда бир марта ғусл қилмоқ вожибдир».
Насаийнинг лафзида: «Ҳар бир мусулмон одамга етти кунда бир марта ғусл қилмоқ вожибдир. У кун Жума кунидир», дейилган».

Шарҳ: Зоҳирийлар ва бир ривоятда Имом Аҳмад рохимахуллох ушбу ривоятларни эътиборга олиб, Жума куни ғусл қилиш вожибдир. Ўша куни ғусл қилмаган одам тарки вожиб қилган инсон сифатида гуноҳкор бўлади, дейдилар.
Бу нарса ўша вақтлар учун озодалик йўлида катта инқилоб эди. Ҳеч бир томон жорий қилмаган иш ҳамда исломнинг озодалик дини эканининг ёрқин далили эди.

✍Икки шайх ва Насаий ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)


https://t.me/Qadr_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Астогфрулло товба..

Ўғил кўрган эркак ўғил кўрибди,
Қиз кўрган эркак Ота бўлибди..


Овертон туйнуги.

Бугун жамият қадам-бақадам ахлоқсизликга, бузуқиликга кириб бормоқда. Бунда ижтимоий тармоқлар, баъзи катта-кичик китоблар, ҳикоячилар қисман сабаб бўлса, асосий ролни кино ижодчилари бошқариб бормоқда деб ўйлайман. Эътибор беринг-а, ишлаган филмлари деярли юз фоиз алданган келин, зўрланган қиз, адашган хотин, хиёнаткор эр ва ҳоказо ҳақида бўлади(шукрки, кино кўрмайман). Режиссёрлар, сценариячилар, актёрлар буюртмачилар барчаси "даромад манбаи" деб, бу ишни касб қилиб олди, аммо, бунинг орқасидан жамият, келажак авлод, ҳатто ўзларинг зурриёди қанчалик бузилиб кетаётганини ҳеч ким ўйламай, қайғурмай қўйди. Ҳозиргина "қайнотам опамнинг жазмани экан" деган ёзувга кўзим тушиб қолди ва шу юқоридагилар хаёлимдан яна такрор ўтди.

Аввал ҳам бизнинг миллат шундаймиди? Бузилган оилалар, ажрашган келинлар, юзсиз одамлар, бузуқтабиат аёллар кўпмиди?

Мумкин бўлмаган, ақлимиз қабул қилмайдиган ишни гўё танқид қилгандай, онгимизга қуйиб, фикримизни бузиб боради. Ва одамлар ҳаёлида йўқ, ақлининг бир четига келмаган ишларга қизиқиб кўради. Шундай ишлардан бири, уч-тўрт йиллар аввалги бўлган воқеа эсимга тушди. Бир оила иккинчи оилага совчи қўйган. Келин билан куёв учрашган. Учрашув вақтида, суҳбат асносида келин опаси борлигини, турмушдан ажраганини айтиб ўтган. Куёв нега ажрашганини сўраган. Келин "опам ухлаб ётганида қайнотаси... " деб, нималарнидир гапирган. Куёв бундай гапларни эшитмагани учун қотиб қолган. Кейин куёв "уйланмайман, мен бу қизга уйланмайман, оиласида ғалати ишлар бўлган экан" деб туриб олган...

Яқинда ота, она ва ўғилдан иборат бир оиланинг суҳбатига гувоҳ бўлиб қолдим. Ота ўғлининг олдида аёлига "Фалончими? У  ғирт ж..ку!" деса, ўғли "Э! У қилмаган иши қолмаган" деб, учаласи гаплашиб ўлтирибди. Ишонасизми, мен уларнинг гапларини ёзмадим, ёза олмадим. Қоғозларга ўраб ташладим. Бизнинг ёшлигимизда бундай гаплар, гаплашувлар бўлмасди. Юз чидамасди, очиқ айтилмасди. Ҳатто, ундай одамлар бўлмасди, онда-сонда бўлса ҳам, у ҳақида гапирилмасди...

Хуллас, тарбия бузилиб кетди. Ҳаё ҳолимиздан ҳаё қилиб, уялиб кетди. Киночилар ахлоқимизни киносини чиқариб кетди. Нима қилиш керак, билмадим. Уларга қарши кучимиз етмайди. Фақат "Эй Аллоҳ! Зурриёдимизни асра!" дея оламиз, холос...

Салим АЙЮБИЙ


https://t.me/Qadr_kanali


Аёлингизнинг қадрига етяпсизми?..

Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман.
Малайзияда бир укам бор.
Тақдир тақозоси билан малай қизга уйланган.
Шу укам айтади:
– Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг. Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми, қуюқми овқат тайёр бўлса, бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч, икки дона тухум пишириб бер, десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман...

Дубайда ишлайдиган дўстим айтади:
– Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман.
Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди:
– Бу овқатни қаердан олиб келяпсан?
– Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти.
– Қўйсанг-чи, алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сенинг хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими? Машааллоҳ, субҳаналлоҳ, деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди...

Туркиядаги танишим айтади:
– Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрининг қўлида пули борми-йўқми, умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "Бизни фалон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти", деб фарзандларини кийинтириб, тайёр бўлиб олар экан. Қўлимда пулим йўқ, ойлигим чиқса борамиз, деса ҳам деб қайсарлик қилиб туриб олар экан...

Буларни ёзиб, бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим. Шунчаки ўзбек аёлларимизнинг қадрини билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман, холос. Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб-оқ тараб мактабга жўнатса, кийимларингизни дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса.

Бунақанги аёллар қаерда бор?

Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг. Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман-да...


https://t.me/Qadr_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Одамзодга бу дунёда не керак...
Кўп эмас озгинагина шу керак...💞
Бу нима деб хайрон бўлманг...
Азизларим бу хаммага керак...💞
Ўзи арзон лек у сотилмас...
У олтинга хам топилмас...

Бу МЕХРдир, бу МЕХР!!!

Ҳеч биримизни меҳр оқибат асло тарк этмасин🌺🌺🕊


https://t.me/Qadr_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
— Соғинадиган одамингиз борми?
— Бор. Кўрмаган бўлсам ҳам, туққан захоти мендан воз кечган бўлса ҳам...

🪻Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дилга Яқин Дилдошларингиз...
Ғанимат билганча Хар Лахза Онни..
Излаб туринг Яқинларингиз....

🪻Йўқлаб туринг бормисиз дея...
Ишларингиз Бахона қилманг...
Қўйинг Ўша ташвишларингиз...
Эслаб туринг диндошларингиз...

🪻Йу́клаб туринг Бормисиз Дея...
Мехр кўзда Дейишмас Бежиз...
Гарчи Олис бўлсангиз Майли...
Кўнгил Совуб Кетмасин Асли....

🪻Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Омонмисиз дея Соғмисиз Дея..
Йўқолиб кетмасдан Оқибат Мехр..
Мехрларни бўлишиб туринг..

🪻Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Излаганни излайман Деманг...
Соғинганда Яқинларингиз...
Гиналарни Унутиб туринг...

🪻Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дийдор Ширин завқини билинг...
Ака - укалару, опа - сингиллар
Вақтида Яқинлар Қадрини билинг

🪻Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Шодликларни тенг бахам кўринг..
Қўйинг Гина майда Гап сўзни...
Ғаниматсиз Бир бирингизга....

https://t.me/Qadr_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Юлдуз Усманова , Назар

https://t.me/Qadr_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллоҳ аёлни Шунчали сабрли Килиб яраткан экан,
Йиглаб туриб
Кула оларкан💔


https://t.me/Qadr_kanali




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Келмок, иноят, кетмок,   ҳидоят.
Хаёт   машаққат , ҳар  ишда  ҳикмат.
Дилда ишқ    неъмат ,  фурсат  ғанимат.
Азиз   якинлар ,  жондан азизлар ,
Севилиб   яшанг,   бу  жон  омонат.

Мурод  Али.❤️


https://t.me/Qadr_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу қиз қилган ишни айрим боллар қила олмайди 😳

Видеога олгунча ёрдам бермайсизларми? Эхх, афсус...

Бу видеода Эркак зотини курмадим , лекин аёл эркакни курдим .
Эркак зоти каердадир бошка йулга кайрилиб кетти, шулархам эркакмиз деб юришибтида, астогфрулло.

Жунатиб куйинглар эркаклар каналига.зора бу эшакмиялар курса узларини.
Аёлни бу холда ишлатадигон Давлатда келажаги йук,


https://t.me/Qadr_kanali




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👉Дедим: гуноҳларим жуда кўп...
👆Деди: Гуноҳларингни Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қилади...(Оли Имрон: 135)

👉Дедим: Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма...
👆Деди: Бас, мени эсласангиз, сизни эслайман...(Бақара сураси: 152)

👉Дедим: Ҳаётимда жуда кўп қийинчиликка учрадим...
👆Деди: Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлларини очиб қўйур...(Талоқ:2)

👉Дедим: Мен эришмоқчи бўлган орзуларим жуда ҳам кўп...
👆Деди: Менга дуо қилинг, сизга ижобат қулурман...(Ғофир: 60)

📖Ҳамма саволга Қуръонда жавоб бор....


https://t.me/Qadr_kanali


Ҳикоя қилинишича, бир киши Қуръонни ёдлай олмасада такрор ўқийверар экан. Кунларни бирида кичик ўғли унга:
– Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиздан нима фойда?! – дея саволга тутди.
Отаси:
– Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун хосланган бўш саватга сув тўлдириб олиб келсанг, айтиб бераман, – деди.
– Тўлдириш мумкин эмас-ку, – деди ўғил.
– Сен ҳаракат қилиб кўр, – деди.

Ўғил саватни анҳорга ботириб сув олди-да отасининг олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Етиб келгунича бўшаб қолди.
– Фойдаси йўқ, – деди.
– Сен яна ҳаракат қилиб кўргин, – деди.

Иккинчи, уч, тўрт ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин, сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб:
– Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас, – деди.
– Саватда бирон ўзгариш сездингми? – деб сўради отаси.
Ўғил шунда пайқаб:
– Ҳа, отажон! Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди, – деб жавоб қилди. Шунда ота:
– Ҳа, ўғлим. Худди шундай. Дунё ишлари ҳам қалбимизни кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръонни ёдлай олмасанг-да, ўқийверишлик эса анҳор сувидек қалбни тозалаб, ювиб туради, – деди.

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё

https://t.me/Qadr_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
МашаАллах..
болангиз сизданхам яхши инсон булсин.
Яхшилк қилсанг албатта яхшилик қайтади…☺️☺️


https://t.me/Qadr_kanali

20 last posts shown.