ТАРБИЯ


Channel's geo and language: Kazakhstan, Kazakh
Category: Quotes



Channel's geo and language
Kazakhstan, Kazakh
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Forward from: Unknown
assаlоmu аlауkum iltimоs mengа оvоz bеring men 10-raqаm Rаhmаt!
https://2023.uz/user10


БУРГУТ ВА ТОВУҚ

Бургут қоялар бағрига тўртта тухум қўйди. Қаттиқ зилзила бўлиб, улардан биттаси индан думалаб, товуқ катагигача борди. Курк товуқ ўзиникилар қатори бургут тухумини ҳам бағрига олди.
 
Вақти келиб тухум ёрилди, ундан бургутча чиқди. Товуқларнинг тарбиясини олиб катта бўлди ва табиийки, ўзини товуқ деб билди. Бир куни бургутча осмонда учиб ўтаётган бургутларни кўрди. Улар каби самода парвоз қилишни хоҳлади. Бироқ уринишлари зое кетиб, кулгига қолди. Ҳамкатаклари унга: “Сен товуқсан! Бургутлардек учолмайсан!” дейишди. Кичик бургутнинг умидлари пучга чиқди ва ер титкилашда давом этди...

PS. Сизни буюк ишлардан тўсиб қоладиган "товуқ"ларнинг сўзларига таслим бўлманг. Доимо юксалиш пайида бўлинг!

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

    Бир куни бозарга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёнладим. Бозордан то уйга еткунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади:

«Алҳамдулиллаҳ», «Астағфируллоҳ».

Қизиқиб сўрадим: «Ҳой сен! Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан. Нима бундан бошқа нарсани билмайсанми?

«15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан. Бир ҳолат: осмондан ерга неъмат тушар экан. Яна бир ҳолатда ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман», деди ҳаммол.

«Сендан ҳам фақиҳроқ экан, эй Ҳасан!!!», деди Ҳасан Басрий.


👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


Рафиқангизни қадрланг! Бунинг учун уни хар куни гулларга, олтинларга кўмиб ташлашингиз, мерсда айлантиришингиз, Мальдив оролларига олиб боришингиз шарт эмас.

Шунчаки уйга қайтгач, уни бағрингизга босинг ва таом учун, саранжомлик учун, тоза пайпоқлар, чиройли фарзандлар, охир-оқибат, унинг ёнингизда борлиги учун рахмат айтинг!

Ахир бахт учун кўп нарса керак эмас. Шугинанинг ўзи хам кифоя қилади баъзан...

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


​​ ГЎЗАЛ  ФИКР!

Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди.

Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди:

- Қандай дахшат, энди қизалоғимни дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қилади?

Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди:

- Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қилади?

Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали катта қизи учун, ҳали кичкина қизи учун.

Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, у аёл нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор ғамини сўйлаб берди.
Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди:

- Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кичкина қизингни лағмонлари ҳақида ўйла.

- Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади, деб қувон

Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла

- Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди, деб айт

Аёлга бу маслаҳат жуда ёқди. У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўла бошлади, натижада онасини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётига қувонч кириб келди.

Қиссадан ҳисса: Ҳақиқат дунё каби қадимийдир - сиз вазиятни ўзгартира олмасангиз, унга муносабатингизни ўзгартиринг. Атрофга бошқа назар билан қарай бошлашингиз билан, ҳаётингиз ҳам бошқа оқим бўйлаб оқа бошлайди.

Назарингиз яхшиликда бўлса,
бахт сизга ҳамроҳ бўлади...

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


Барчасига ўзгача назар билан қаранг!

Ишсизман” дейиш ўрнига “Эртага бутун куним бўш, ўзимни ривожлантириш билан шуғулланаман” денг.

“Пулим йўқ” дейиш ўрнига “қани менинг фаришталарим бу сафар менга қандай кўмак беришар экан” денг.

“Энди нима бўлади, ҳаммаси тамом бўлди” дейиш ўрнига “ҳаммасини бошидан бошлаш учун жуда қулай фурсат келди, энди хатоларни такрорламайман” дейиш лозим.

Биз муаммоларимизга нигоҳимизни ўзгартирганимиз сари улар ўз ечимларини топиб боради ва ҳар нарса биз истагандек бўлаверади. Ўзингизда бир синаб кўринг.

Унутманг, фақат бугун бор, кеча ўтиб кетди, эрта умуман келмаслиги мумкин, тарихни, келажакни ўйлаб бугунги кундан баҳра олиш эсингиздан чиқиб кетмасин.

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


Кимгадир зулм қилишга кучинг етишини билган кунинг сенга ҳам кучи етадиган Зот борлигини эслаб қўй!

• Яна шуни ёдингда тут:  сендаги куч-қудрат соядир, куни келиб заволга юз тутади ва унинг ғурури фақат хотирангдагина қолади.

• Аммо У Зотнинг қудрати боқийдир ва ҳеч қачон заволга учрамайди.

• Аллоҳнинг замони кеча ва кундуздан иборат.

• Ҳатто ойнинг ҳам ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши қоронғу.

• Шундай экан  қуёшинг порлаган  вақтда   зулм қилма-ки,   қуёшинг ботган даврда йиғлаб қолмайсан.

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


ОТА  ОНА  ДУОСИ  ИЖОБАТДИР

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта дуо шак-шубҳасиз қабул бўлади: мазлумнинг дуоси,
мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига қилган дуоси», дедилар».

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Vaqt — tushuntiradi va tarbiyalaydi…

Abdukarim Mirzayev


👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


ДЎСТЛАР!

Бир куни ўғил уйланиш мақсадида тўй бошлабди, тўйга тайёргарлик кўрар экан ишлари кўпайиб кетибди. Ҳолдан тойган ўғил отасига илтимос қилибди:
— Отажон, илтимос, мана дўстларимнинг телефон рақамлари уларга телефон қилиб тўйга таклиф қилинг, —  дебди.
— Яхши ўғлим, албатта, қўнғироқ қиламан, — жавоб берибди ота.

Тўй куни куёвнинг бор-йўғи икки дўсти келибди. Ўғилнинг жаҳли чиқиб:
— Ота сизга барча ўртоқларимга қўнғироқ қилишни сўраган эдим-ку, — дебди. Шунда ота:
— Ўғлим, мен сен айтгандай қилдим, лекин уларга сен катта бир муаммога ўралашиб қолганингни, айнан бугун шу соатда шу жойга ёрдамга етиб келишларини сўрадим. Кўриб турибмизки, барча ДЎСТЛАРИНГ шуерда, қолганлари бегоналар. Биз ҳам уларга бегонамиз, — дея жавоб берибди

Инсон умри давомида бир ёки икки нафар ҳақиқий дўст топади. Агар шундай дўстларингиз бўлса, сиз бахтли инсонсиз. Ҳозироқ улардан хабар олинг ва ушбу ҳикояни улар билан ҳам ўртоқлашинг, токи улар ҳам сизнинг борлигингизни сезиб туришсин.

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Boshqalarga ham e’tibor bering

Abdukarim Mirzayev


👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


Бировнинг ҳаққи.

Бир қашшоқ балиқчи
катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди.
Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун харажат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди.
Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмастан балиқни олиб жўнаб кетибди..
Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди.

Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармоғини балиқ жарохатлабди.. Бармоғидан qон оқа бошлапти. Бунга эътибор бермаган безори одам уйига келиб, хеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди.
Жарохатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб хузурига борибди.
Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди.
Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди.

Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебди:
-Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..
Зўравон безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди.

Шунда у одам балиқчидан сўрабди:
-Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг?
Шунда балиқчи дебди:
-Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди..
Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди...


👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


Фарзандлар беш хил бўлади:

1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.

2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.

3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.

4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.

5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

✨ Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Амийн

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Inson nega oʻzgaradi?

Abdukarim Mirzayev

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


ЎГИТЛАР

Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади.

* * *
Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради.

* * *
Баъзан кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади.

* * *
Мен довюракликдан кўра донишмандлик афзал деган ўйда эдим. Аммо камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар.

* * *
Эртанги кун билан мақтанма, чунки у нималарни тақдим этишини билмайсан.

* * *
Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар.

* * *
Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим.

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


Бир одам дўстларидан бирига шундай депти:
- Тинмай йигирма икки соат ухлабман.
Дўсти хайрон бўлиб: 
- Йигирма икки соат хеч нарса емадингми!?- деди.

Шу гапни бошқа бир дўстига айтипти:
- Тинмай йигирма икки соат ухлабман.
У дўсти:
- Намозларингни тарк қилдингми?! - дебди...

«Инсоннинг этибори унинг иймони ва тарбиясидан дарак беради»

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


• Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — онанг.
• Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — онанг.
• Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, "Нега йиғлаяпсан?" деб ёнингда турадиган — онанг.
• Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини фидо қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — онанг.
• Хурсанд бўлганингда, шодлигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — онанг.
• Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, "Ўз боламдан хафа бўлармидим" дея бағрига босадиган ҳам — онанг.

Оналарни қадрлайлик!

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Senga ruxsat bermayman

Abdukarim Mirzayev

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


Уларга ўхшама!

1. Сенга бақирган одамга сен ҳам бақириб жавоб қайтармаслигинг, сенинг ожизлигинг эмас.

2. Сенга ёмонлик қилган одамга ёмонлик билан жавоб қайтармаслигинг, сенинг қўлингдан бир иш келмайди дегани эмас.

3. Сени ғийбат қилган одамни сен ҳам бошқаларга ёмон томонини айтиб бермаслигинг, сенинг қўрқоқлигинг эмас.

4. Сени ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган одамга сукут билан жавоб қайтаришинг, бебурдсан дегани эмас.

Ушбу ҳикматни ҳам ёдингда тут: якунда сен кетасан, лекин айтган сўзларинг қолади. Шунинг учун фақат яхши, ширин сўзларни айтгин.

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN


• Сени ҳар доим  мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда. Манфаатлари тугаган куни эса сени қарғашни бошлашади.
• Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай  сенга зарар етказишади.
• Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар  душмандан калтак еяётган пайтида сендан  фидокорлик  исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб?!- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.
• Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк  даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки, нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
Бу бахтни қўлдан бой берма!

👇👇👇
https://t.me/TARBIYADAN

20 last posts shown.

766

subscribers
Channel statistics