Ҳозироқ бу хабарни АҚШдаги ўзбек танишингизга жўнатиб қўйинг!
18 ноябрь Дональд Трамп ўзининг Truth платформасида армиядан фойдаланиб АҚШга кириб келган келган ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш учун фавқулодда ҳолат эълон қилиш режаларини тасдиқлади.
Бу ҳақда Америка матбуоти эълон қилди:
The New York Post хабарига кўра, Трамп фавқулодда ҳолат эълон қилиб, ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш учун қўшма армия кучларидан фойдаланиш ниятида (манба).
The Times нашри ҳам бу ҳақда мақола эълон қилган, улар Трампнинг фавқулодда ҳолат ва ҳарбий кучлардан фойдаланиш орқали депортация жараёнларини амалга ошириш ниятини таъкидлаган (манба).
Бу маълумотлардан маълум бўлаяптики, Трамп маъмуриятининг муҳожирларга нисбатан сиёсати жиддий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин.
Бу муҳим баёнот бўлиб, у АҚШга Мексика орқали 20.000 $ пул сарфлаб ва қийноқларда борган муҳожир Ўзбекистонликлар ўртасида ташвиш уйғотади. Ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш — бу халқаро ва миллий қонунчилик, шу жумладан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни талаб қиладиган мураккаб жараён.
Агар бу қарор амалга оширилса, АҚШда ноқонуний яшовчи минглаб ўзбекистонликларга катта таъсир бўлади. Бундай ҳолатда ватандошларимизга тавсиялар:
1. Юридик ёрдамга мурожаат қилиш. Иммиграция адвокатлари легализация қилиш ёки бошқа ҳуқуқий ечимлар бўйича маслаҳат беришлари мумкин.
2. Ҳужжатларни текшириб чиқиш. Мавжуд барча ҳужжатлар, жумладан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
3. Легал мақомга эга бўлиш имкониятларини ўрганинг. Баъзан меҳнат ёки оилавий ёки турмуш қуриш каби усуллар орқали мақом олиш имкониятлари ҳам мавжуд.
4. Қайтишга тайёргарлик кўриш. Бу молиявий ресурсларни тартибга солиш ва режа қилиш. Депортация қилиниши мумкин бўлган ҳолатда Ўзбекистондаги режаларини тузиш.
Бу ҳолат юзасидан сизларда қўшимча маьлумот, таклиф ёки саволларингиз бўлса, менга мурожаат қилишингиз мумкин.
➡️@JurabekBabaev
Instagram | Facebook | Youtube | TikTok | Linkedin | VK | X | Threads