БАХТЛИ БЎЛАМАН
Қувончларга кўзларим тўлиб,
Хурсанд шодон куламан юриб,
Юракларим ҳайқириб уриб,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
Менга айтиб бир кун тасанно,
Бахтим кўриб қиласиз дуо,
Ёрдам бериб туради Худо,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
Чиқараман юракдан дардлар,
Жўнатаман қувончли хатлар,
Бир кун сизга келади хабар,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
Менга тиланг ҳаммангиз омад,
Бахтим кулиб келар шундай мард,
Қўндирмайди номусимга гард,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
Бутун дунё бўлиб бахтдан лол,
Орзу-умид қилади хаёл,
Севган ёрим қилмайди увол,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
Асло мендан кетманг сиз йироқ,
Юзим кулиб, қилай қўнғироқ,
Шунча йиллар ўтса ҳам бироқ,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
Дийдор кўриб бу икки кўзим,
Шодон бир кун кулади юзим,
Бу сўзимни айтаман ўзим,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
✍Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳирхоний)
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Инстаграмдан видео юклаб берувчи бот: @SaraNavobot
@Baxtli_OiIam — Ибрат, оилавий муҳаббат, бахт ва фарзанд тарбияси ҳақида
Қувончларга кўзларим тўлиб,
Хурсанд шодон куламан юриб,
Юракларим ҳайқириб уриб,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
Менга айтиб бир кун тасанно,
Бахтим кўриб қиласиз дуо,
Ёрдам бериб туради Худо,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
Чиқараман юракдан дардлар,
Жўнатаман қувончли хатлар,
Бир кун сизга келади хабар,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
Менга тиланг ҳаммангиз омад,
Бахтим кулиб келар шундай мард,
Қўндирмайди номусимга гард,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
Бутун дунё бўлиб бахтдан лол,
Орзу-умид қилади хаёл,
Севган ёрим қилмайди увол,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
Асло мендан кетманг сиз йироқ,
Юзим кулиб, қилай қўнғироқ,
Шунча йиллар ўтса ҳам бироқ,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
Дийдор кўриб бу икки кўзим,
Шодон бир кун кулади юзим,
Бу сўзимни айтаман ўзим,
Мен ҳаммадан бахтли бўламан.
✍Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳирхоний)
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Инстаграмдан видео юклаб берувчи бот: @SaraNavobot
@Baxtli_OiIam — Ибрат, оилавий муҳаббат, бахт ва фарзанд тарбияси ҳақида