Биз ғалаба қозонамиз


Kanal geosi va tili: Qozog‘iston, Qozoqcha
Toifa: Din


Ҳар бир юртдошимиз юксак орзулар қилсин ва мақсадларининг кетидан борсин, яхши яшашга, муваффақият қозонишга ҳаракат қилсин, халқига хизмат қилишни олий бурчи деб билсин.
Шунда биз албатта ғалаба қозонамиз.
©Шуҳрат Сатторов

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
Qozog‘iston, Qozoqcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Ақл Витаминлари dan repost
КИТОБЛАР | КУТУБХОНА | МУТОЛАА

Агар зарур бўлса, тушликдан воз кечинг, лекин китоб ўқишдан эмас.

Баъзилар, ёмон романларни ҳам ўқиш лозим, чунки ҳатто ёмон китобдан ҳам бирор қимматли нарса топса бўлади, деб тасдиқлашади. Шу мантиққа амал қилинса, агар яхшилаб қидирилса, ахлат қутисидан ҳам нон ушоғи топса бўлади. Лекин, шу ишни қилиш керакми?
250 000$ турадиган уйларга эга, муваффақиятли одамларнинг ўз кутубхонаси бор. Бу кўп нарсадан далолат беради.

Сиз муҳтож бўлган нарсаларнинг ҳаммасини қўлга киритса бўлади. Фақат кутубхонага боришингиз керак. Америкада одамларнинг уч фоизигина кутубхона абонементига эгалигини ақлга сиғдириб бўладими? Балки бу жуда қимматдир? Йўқ, бу бир чақа ҳам турмайди. Уйингизга яқин жойда кутубхона бордир, ахир!?

Фақат уч фоиз!
Баъзи одамлар шунчалик кам ўқишадики, уларнинг мияси қотиб қолади.
Ҳозир мен энг яхши кутубхоналардан бирига эгаман. Тан оламан, кутубхонамдаги ҳамма китобларни ўқиб чиқмаганман. Лекин у ерга киришим билан, ўзимни ақллироқ ҳис қила бошлайман.
Ёмон адабиётларни ўқиманг. Улар вақтингизни чоғ қилиши мумкин, лекин ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Ўқиб чиқмаган китобингиз сизга ёрдам бера олмайди. Уларни топиш ва сотиб олиш осон. Юмшоқ муқовали китоб олти ёки етти доллар туради. Сиз бу пулларни болаларингиздан қарз қилиб олишингиз мумкин!
Гап китобнинг нархи ҳақида эмас, гап бу китобни ўқиб чиқмасангиз қанчага тушишингизда.

© Жим РОН. «Ақл витаминлари».
====================================
💰 @millionmaslahat


Ақл Витаминлари dan repost
ЧУМОЛИ ФАЛСАФАСИ

Иккисидан бирини танлаб олишимиз керак: ё баҳорда уруғ қадаш ёки кузда тиланчилик қилиш.
Мен ҳар доим болаларга чумоли фалсафаси деб аташ мумкин булган оддий, лекин амалий қоидаларни сингдиришга харакат килганман. Хар биримиз чумолиларни ўрганишимиз керак деб ҳисоблайман. Улар тўртта концепсиядан иборат бўлган ажойиб фалсафага эга.

Биринчиси: чумолилар ҳеч қачон таслим бўлмайди. Бу яхши фалсафа. Агар улар бирор томонга йўл олган бўлса ва уларни тўхтатишга уринсангиз, улар бошқа йўл топишади. Улар тепага чиқади, пастга тушади, айланиб ўтади. Улар бошка йўл қидиришади. Ҳеч қачон таслим булмаслик ва белгиланган маррага етиб боришнинг ҳар қандай йўлларини излаш қанчалик ажойиб фалсафа.

Иккинчиси: чумолилар бутун ёз бўйи қиш хакида ўйлашади. Ёз мангу эмас. Шундай экан, чумолилар ёзнинг ўртасида қиш ғамини еб бошлайди. Қадимдан қолган ҳикмат бор: «Ёзда, кумда уй курма». Бу насиҳат биз учун нега муҳим? Чунки одам реалист бўлиши керак. Ёзда соҳил бўйида ҳузур қилиб ётганингизда, кузги довул ҳақида ўйлашингиз керак. Келажак хақида фикрланг.

Чумоли фалсафасининг учинчи концепсияси: чумолилар бутун қиш давомида ёз ҳақида ўйлайди. Бу жуда муҳим. Қиш давомида чумолилар қуйидагини ўзларига эслатиб туришади: «Қиш мангу давом этмайди, биз яқинда бу ердан чиқамиз». Дастлабки илиқ кунлардаёқ чумолилар ташқарига чиқишади. Агар яна совуқ бўлса, улар яна яшириниб олишади ва илиқ булганда тағин ташқарига чиқишади. Улар ҳамиша яхши кунлар томон ўзгаришларни кутиб яшашади.

Чумоли фалсафасининг охирги концепсияси: қишга тайёрланиш учун ёз давомида чумоли қанча ишлайди? Қанчасини эпласа, шунча. Қандай ажойиб фалсафа: «кучинг етган хамма нарсани килиш».

Ҳеч қачон таслим бўлманг, олдинга қаранг, ўзингизга ишонинг ва кучингиз етган ҳамма нарсани қилинг.

© Жим Рон, «Ақл витаминлари».


Исломда тижорат одоби қандай? Харидор ва сотувчининг ўзаро муносабати қандай тартибга солинади? Мусулмон инсон вабо чиққанида ўзини қандай тутади? Тавба-истиғфор фойдалари ва хавф-хатар келганда ўзини уйда сақлашга доир оят шарҳи.

«Мирза Юсуф» жоме-масжиди имом хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов Kun.uz билан суҳбатда шу каби саволлар ва мавзу хусусида сўз юритди

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

© @najotnuruz‘дан олинди!


#Диққат

Бугун, 29 Мартга ўтар кечаси соат 03.00 да барча соғлом намозга қодир Ўзбекистон аҳли таҳажжуд намози ўқиб, Аллоҳдан балони кўтаришини сўраб дуо қилади.

Инша Аллоҳ бир чекада қолиб кетманг.🤲🏻

Бошка группаларга хам таркатинг савобидан сизга ҳам Аллоҳ ато этсин. Амийн

Тарқатинг илтимос
: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFQAz-9CTrWPGYl_Ag


🎙Шукуруллоҳ домла «КОРОНАВИРУС» ҳақида халқимизга мурожаат қилдилар.
🗓 #28_03_2020
Ⓜ️анба ➤ @ISLOM_YULDUZI✔️
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEtlXG2xJzZjYPI4Xg


Times.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
UZ: Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди?

Ҳукумат томонидан қатъий карантин режими жорий этилди. Аҳоли эса хавфни яхши англаган ҳолда унга амал қилишни фуқаролик бурчи деб билди.

Ухань шаҳри мисолида шуни айтиш мумкинки, коронавирус тарқалишини тўхтатишнинг энг тўғри усули - бу гигиена ва карантин қоидаларига риоя этиш, касалланганларни изоляция қилиш ва профилактик чораларини кўриш. «Ижтимоий масофа сақлаш» амалиётини қўллаб, уйда қолиш орқали Сиз касаллик тарқалиш занжирини узишингиз, демакки кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишингиз мумкин.

Ушбу видеоролик юқорида санаб ўтилган чораларнинг нечоғли муҳим эканини жамоатчиликка яна бир бор эслатиш учун “MY5” @my5tv телеканали томонидан ўзбек тилига ўгирилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Covid19


Нима сабабдан Японияда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат ёки карантин эълон қилинмади?

Японияда 1 апрелдан барча ўқувчилар одатий тартибда ўқишни давом эттиради. Ҳозирги кунда бутун дунёда гигиена қоидалари кучайтирилган тартибда тарғиб қилинмоқда. Давлат раҳбарлари ўз фуқароларига қўлларни тез-тез совунлаб ювишга, юзга қўл билан тегмасликка, қўл бериб, қучоқлашиб кўришмасликка, уйларни тез-тез тозалаб туришга, тўғри овқатланишга чақирмоқда.

Японияда эса ҳаммаси бошқача, деб ёзади ушбу мамлакатда яшовчи биолог Владимир Белоусов. У коронавирусга қарши курашишда бутун дунё Япониядан ўрганиши керак бўлган жиҳатларни санаб ўтади.

Гигиена. Японияга борганлар эътибор берган бўлса, японлардан ҳеч қандай ёқимсиз ҳид чиқмайди ёки енгил ифорли атирнинг ҳиди келади.
Бунинг сабаби шундаки, японияликлар тозаликка ўта эътиборли. Улар бир кунда уч марта (энг камида 2 марта) душ қабул қилади. Қўлини тез-тез ювади.
Японлар кийимини тез-тез алмаштиради. Ички кийимни кун давомида бир неча марта алмаштириш норма ҳисобланади.
Японияда одамлар бир-бирига қўл теккизмайди. Қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш ёки шунчаки тегиниш — фақатгина энг яқин қариндошлар ўртасидагина кузатилиши мумкин.

Саломлашиш. Японлар ҳар доим таъзим қилиб сўрашади.
Японияда одамлар ўзаро масофа сақлайди. Дўконда, банкомат олдида ёки жамоат транспортига навбат бўладими, ҳеч ким бир-бирига тиқилиб олмайди. Шароит тақозо қилса, улар ўзаро бир метрдан узоқроқ масофа сақлайди.

Санитар ишлов бериш. Японияда нафақат мавсумий эпидемия пайтида, балки йил давомида барча жамоат жойлари, жамоат транспортининг барча турларида дезинфекция қилиш ишлари олиб борилади.
Уларнинг айримлари сутка давомида автоматик равишда амалга оширилади. Масалан, жамоат жойларидаги эскалаторнинг қўл билан ушланадиган қисми сутка давомида махсус аппарат ёрдамида антисептик гел билан дезинфекция қилинади.

Ҳожатхоналар. Бутун мамлакат бўйлаб ҳожатхоналар бепул, топ-тоза ва жуда яхши қурилиб, жиҳозланган. Ҳожатхонада қўлингизни совунлаб ювиб, ўзингизни тартибга келтиришингиз мумкин. Аксарият ҳожатхоналарда ички кийимни ёки пайпоқни алмаштириш ёки кийим кийиш учун ҳам шароит яратилган.

Дўконлар. Деярли барча озиқ-овқат дўконларида қўл ювиш учун махсус раковина ва совун қўйилган.
Дўконларда озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқланган ва герметик идишларга солинган. Ҳатто картошка ҳам полиэтилен пакетларга солиб қўйилган. Қадоқланмаган сабзавотлар жуда кам учрайдиган ҳолат.

Ниқоб. Агар япониялик шамолласа, у бошқаларга касалликни юқтирмаслик учун шу заҳотиёқ ниқоб тақиб олади. Ҳар доим шундай бўлган, бу —улар учун қоида.

Японияликлар ўз ватанидан ташқарига чиқишни ёқтирмайди. Ташқи дунё улар учун агрессив, ғалати ва хавфли бўлиб кўринади.

Озиқ-овқат. Японияда озиқ-овқат маҳсулотлар сифатли, уларнинг яроқлилик муддати жуда қисқа. Мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига дунёдаги энг қатъий талаб ўрнатилган. Сабаби японияликлар аксарият маҳсулотларни (тухум, денгиз маҳсулотлари, сабзавот, мева ва бошқалар) пиширмасдан истеъмол қилади.
Япониядаги маҳсулотлар шу қадар сархил ва табиийки, уларни хомлигича қўрқмасдан ейиш мумкин. Японлар худди шундай қилади. Мамлакатда аксарият маҳсулотларнинг қадоғига «хомлигича ейиш мумкин» деб ёзиб қўйилган. Масалан, бу ерда тухум ва айрим турдаги балиқларни пиширмасдан еса бўлади.

Спорт. Японлар ўта ҳаракатчан. Улар жуда кўп югуради, ҳаракатли ўйинларни ўйнайди, спорт билан шуғулланади. Айнан шу хусусият уларга кекса ёшгача бардамликни, тетикликни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Меъёр. Японлар овқатни меъёрида истеъмол қилади. Кексалар орасида ҳам тўладан келган японияликни деярли кўрмайсиз.

Умуман олганда, ҳозир бутун дунёда карантин вақтинчалик фавқулодда ҳолат деб аталиб, кучли назорат остида бажарилиши талаб қилинаётган чоралар Японияда замонавий маданиятли инсоннинг кундалик табиий гигиенаси ҳисобланади. Бу қоидалар японларга туғилганидан бошлаб сингдирилади, шунинг учун японлар уларга бутун ҳаёти давомида амал қилади.

Манба: Daryo.uz


Mubaşşir Ahmad dan repost
Яҳудий ҳукамоларининг протоколларидан бирида "Дунёда содир бўлган хоҳ ёмон ва хоҳ яхши бўлсин, катта воқеалар ортида яҳудийлар турибди", деган тасаввурни сингдириш керак", дейилган эди. (Бу протоколларни ўқиганимга ўттиз йилдан ошгани учун унинг фақат мазмуни ёдимда).

Большевиклар инқилоби ё СССР қулаши яҳудийлар режаси билан бўлган, деган фикрларда бу таълимотнинг изини кўришимиз мумкин.

Энди шундай дасиса - "яҳудийларнинг ҳамма нарсага қодирлиги" тушунчаси шу кунларда яна бош кўтарди. Бунда "коронавирус яҳудийларга мансуб қандайдир ёвуз кучлар томонидан дунёга тарқатилмоқда", деган фикр илгари сурилмоқда.

Энг ёмони бу фикрни ақлли кишилар бошқаларни беақлликда айблаб ёйишмоқда. Оддий бир мусулмон сифатида бу фикр мени ажаблантиряпти ва ранжитяпти. Бу тушунча эътиқодимга зидлиги (яъни яҳудларни бундай қудратли кўрсатиш, Аллоҳнинг қодирлигига соя ташлаётгани)ни бир чеккага қўя турайлик, оддий инсоний тушунчаларнинг ҳам акси экани яққол кўриниб турибди. Бу инсоний тушунчалар қуйидагилар:

1. Бутун инсоният учун синов ва мусибатли кунларда бундай фикрларни тарқатиш одобдан эмас.

2. Бошқалар хасталикдан халос бўлиш учун тадқиқотлар ўтказаётган, вакциналарни синаб, уни юқтирмаслик йўлларини излаётган пайтда қандайдир мавҳум "фитна теорияси"ни тарғиб қилиш жуда бўлмаганда яхши иш эмас.

3. Агар у теория ҳақиқат бўлган тақдирда ҳам, ақлли инсон жар солмасдан, уни бартараф этишни ўйлаши, ўйларини амалга ошириши керак. Яна сокинлик ва мулоҳаза билан.

Бундай теорияларнинг фақат битта зарарини айтаман: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудларни Мадинадан сургун қилганлари воқеасини ўқисак, ҳозир ажабланамиз. Наҳот яҳудийларни сургун қилиб бўлса, деб.

Манзилимиз:@MubashshirAhmad


​Ҳаётда бизни чалғитувчи омиллар кўпайди. Китоб ўқиб турганимизда телефон жиринглайди, суҳбатлашаётганда кимдир мессенжерда ёзиб қолади, бирор ишга энди киришганимизда қаергадир боришимиз керак бўлиб қолади.
Мана шу чалғишлар оқибатида биз аста-секин ҳаётий мақсадимиздан узоқлашиб борамиз.
====================================

🎯 @biz_galabaqozonamiz 📘


**Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз обуначилари. Карантин даврида пайдо бўлган бўш вақтимиздан унумли фойдаланайлик.** Каналда фаол обуначилар сонини аниқлаш мақсадида кичик йўқлама ўтказиб олсак нима дейсизлар?!
So‘rovnoma
  •   Канал фаолиятини давом эттиринг.
  •   Канал фаолиятини тўхтатинг.
  •   Натижаларни кўриш.
86 ta ovoz


Mass-media fondi dan repost
Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бугун Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган брифингда мамлакатда инфекциянинг тарқалишига қарши курашиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилганлиги маълум қилинди.

Бутун дунё учун синовли кунларда биз Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакилларини ушбу мавзу бўйича тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка, хотиржамлик ва оқилона бўлишга чақирамиз. Чунки ахборот маконидаги кайфият сизга боғлиқ.

Шу муносабат билан, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди Сизни ваколатли органларга коронавируснинг олдини олиш бўйича фойдали маълумотларни тарқатишда ва жамиятимизни бирлаштиришда ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солишга чақиради.

===

Уважаемые журналисты и блогеры!

Как вам уже известно, в Узбекистане выявлен случай заражения коронавирусом. Сегодня на пресс-брифинге в Кабинете Министров было сообщено о том, что в стране предпринят ряд мер по противодействию распространению инфекции.

В эти непростые для всего мира дни мы призываем представителей масс-медиа Узбекистана воздерживаться от публикации непроверенной информации на эту тему, сохранять спокойствие и рассудительность. Ведь именно от вас зависит настроение в информационном пространстве. В связи с этим Фонд поддержки и развития национальных масс-медиа убедительно просит вас всячески содействовать компетентным органам в распространении полезной информации по профилактике коронавируса и помочь в консолидации нашего общества.


@massmediauz


Online doctor ( Онлайн доктор ) dan repost
Аввало ваҳимага берилмай, коронавирусни нафас йўлларида шикастланишлар келтириб чиқарувчи бошқа вируслардан фарқини билайлик.

Оддий "ўзимизни" грипп вирусида юқори нафас йўллари шикастланади. Коронавирусда эса пастки нафас йўллари шикастланади. Шу сабабли коронавирус билан зарарланганда одатда бурун битиши кузатилмайди. Белгилар тана ҳарорати ошиши ва нафас етишмовчилиги билан бошланади.
Атипик пневмония келтириб чиқарган вирус эса асосан ёшларни зарарлаган. Коронавирус ёши катта ва иммун тизими сустлашган кишиларда юзага чиқиш эҳтимоли юқори.
Шамоллашдан эса белгиларни бирданига юзага келиши орқали ажратиш мумкин. Оддий шамоллашда белгилар аста секин ривожланиб боради. Коронавирусли инфекцияда касаллик бирданига бошланади. Яъни нисбий соғ одамдан бирданига тана ҳарорати ошади. Тана ҳарорати эса 39-39.5 даражагача кўтарилади. Чарчоқ ва ҳолсизлик яққолроқ кўринади.
Бундай вирус билан касалланган кишиларда унчалик кучли бўлмаган, лекин одамни чарчатадиган йўтал бўлиб, йўтал одатда қуруқ бўлади. Оддий шамоллаш ёки бошқа вирусли касалликларда одатда йўтал балғам билан бўлади.

@OnlineDoctorUz


Ақл Витаминлари dan repost
#Коронавирус
#Илтимос_тарқатинг

Коронавирус... ҳамма билиши шарт!

Россиялик ёш мутахассис Виталий Кацман Хитойнинг Шенчжен шаҳридан Ухан шаҳрига янги зотилжам вирусини ўрганиш учун ўтказилган. У яқинларига қўнғироқ қилиб, айрим жиҳатларни тушунтирибди.

Агар сизда шамоллаш туфайли бурун битиши ва балғам бўлса сиз коронавирус инфекцияси ташувчиси бўла олмайсиз. Коронавирус зотилжами — бу бурун битмасдан қуруқ йўтал келтириб чиқаради. Агар сиз касалликни аниқлаш ва профилактикасидан хабардор бўлсангиз — буни дўстларингизга тушунтиринг.

Ухан вируси ҳароратга чидамсиз ва 26–27 даража иссиқда ўлади. Шунинг учун кўпроқ қайноқ сув ичинг. Қуёш остида тез-тез ва узоқроқ вақт бўлинг. Қайноқ сув дори эмас, соғлиқ учун фойдали ва барча вирусларда самарали.

Врачнинг коронавирус бўйича маслаҳатлари:

1. Вирус ўлчами бўйича йириккина (ячейка диаметри 400-500 нм), шу сабабли оддий тиббиёт маскаси уни фильтрлай олади. Агар вирус юқтирган киши аксирса ёки сиздан 3 метргача наридан ўтса вирус уча олмайди, ерга тушади.

2. Агар вирус металл сиртга тушса у камида 12 соат яшайди. Шу сабабли қандайдир металл сиртга қўлингиз теккан бўлса, совунлаб яхшилаб ювинг.

3. Вирус мато устида 6–12 соат мобайнида фаол бўлади. Оддий кир ювиш кукуни вирусни ўлдира олади. Қишки кийимларни шунчаки офтобда қуритиб, вирусни ўлдириш мумкин.

Коронавирус томонидан чақириладиган зотилжам касаллиги аломатлари:

1. Вирус томоққа ўтгач, томоқ худди ангинага чалингандек қуриши мумкин. 3–4 кун давом этади.

2. Шундан сўнг вирус бурун суюқлиги билан қоришиб, трахеяга ўтади, сўнгра ўпкага ўтиб, ўпка шамоллашини келтириб чиқаради. Бу жараён 5–6 кун вақтни олади.

3. Коронавирусли зотилжам чоғида юқори тана ҳарорати ва нафас олиш қийинлашиши кузатилади. Буруннинг битиши одатдагидек бўлмайди, одам худди сувда чўкаётгандек ҳиссиёт пайдо бўлади. Бу ҳолатда дарҳол врачга мурожаат қилиш керак.

Касаллик профилактикаси:

1. Вируснинг юқтириб олишнинг энг кенг тарқалган тури — инсонларга тегиниш, шу сабабли қўлни тез-тез ювиб туриш керак. Вирус қўлингизда 5–10 дақиқа яшай олиши мумкин.

ПС: Мутахассислар томонидан ушбу постда бирор хатолик аниқланса пост эгасига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

© Абдумалик Носиров Фейсбук профилидан олинди!
👇👇👇
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2830952550316099&id=100002041440232





‼️ @millionmaslahat


#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯ

Туя ва бўталоғининг суҳбати

«Бир савол менга ҳеч тинчлик бермаяпти», деди бўталоқ онасининг пинжига суқилиб.
«Сўра бўталоғим . Сени қийнаётган ўша нарса нима экан?», қиш қуёшининг заиф нурларида тобланиб ётган туя боласига разм солди.

- Бизга баҳайбат ўркачларнинг нима кераги бор?
- Болажоним, туялар саҳро жонзотлари. Ўт-ўлансиз, тақир саҳрода ойлаб жон сақлашимиз учун ўркачларимизда сув ва емиш олиб юришга муҳтожмиз.
- Унда нега оёқларимиз узун ва туёқларимиз ясси, юмалоқ?
- Улар қумли барҳанлар аро чаққон юришимизга мослашган. Биз уларнинг ёрдамида саҳронинг чинакам кемаларига айланамиз.
- Ундай бўлса бизга узун киприкларнинг нима кераги бор? Улар баъзида кўзларимга ҳалақит қилади.
Бу саволдан кейин туя бўйнини кўтарди ва бир оз ғурурланди.
- Болам, бу қуюқ ва узун киприклар саҳродаги чанг-тўзонда кўзларимиз қўриқчиларидир.
Шундан сўнг қизиқувчан бўталоқ бир фурсат ўйга толди.
- Тушундим! Улкан ўркачлар саҳрода жон сақлашга ёрдам беради, узун оёқларимиз қумли манзилларни яқин қилади, киприклар кўзимизни шўрхок тўзонлардан асрайди. Унда айтингчи, биз бу ҳайвонот боғида нима қиляпмиз ўзи?
Сўнгги саволдан сўнг она туя мум тишлаб қолди ва бўйнини эгиб, чуқур хаёлга чўмди.
Қиссадан ҳисса шуки, хато йўлни танлаш - билим, истеъдод ва тажрибани ҳавога совуриш билан баробардир.

🎯 @biz_galabaqozonamiz 📘


​Бизнесмен нимага эътиборли бўлиши керак?
Бизнесменнинг энг катта камчилиги - ўз фикр ва режаларига ўралашиб, худбинлашиб қолиши, вазиятни тўғри баҳолай олмаслиги, юқори суръатда иш бошлаб, унинг барқарорлигини таъминлай олмаслиги, узоқни кўра билмаслиги.
Модомики, ўзингизнинг барча рақибларингизни билмас ёки уларнинг имкониятига тўғри баҳо бермас, ҳайиқмас экансиз, рақобатда ютқазиб қўйишингиз аниқ.
Рақибингиз сизга нисбатан аҳамиятсиз ва ҳаддан ташқари кучсиз бўлса ҳам унга тенг муносабатда бўлишни канда қилманг. Шу таҳлит, агар у сиздан қудратли бўлса ҳам ундан қўрқманг.
©Жек Ма Хитойнинг «Alibaba» савдо платформаси асосчиси.

🎯 @biz_galabaqozonamiz 📘


«Пулни тежаш ёки жамғаришни ўрганиш тутуриқсиз одат. Яхшиси болага пулни тежашни эмас, тўғри харажат қилиш сирларини ўргатиш керак. Ёшларда сақлаб қўйиш эмас, сарф қилмоқ кайфиятини уйғотиш мақсадга мувофиқ».

© Генри ФОРД

🎯 @biz_galabaqozonamiz 📘


«Бой бўлишга муносиб эмасман»

Инсоннинг энг катта хатоси - ўзини ҳаётда энг яхшисига муносиб кўрмаслигидир. Агар сизда ҳам шундай бўлса, унда жуда оғир вазиятдасиз.
Баъзида оддий оила фарзандлари-нинг ҳайратланарли ҳаёт йўлларига гувоҳ бўламиз. Бу ҳам ўзини яхши ҳаётга муносиб деб билган ва бунга эришганларга бир мисол.
Ўрта ҳолдан чиққан бадавлат инсон ҳам «нега мен яхши яшамаслигим керак?», «Нега у мен эмас?» каби саволларни ўзига берган саволларни ўзига берган ва ҳаракат қилган. Бу саволлар унга йўлидаги тўсиқларни енгиб ўтиши учун куч ҳам беради, уни ҳаракатга ундайди.
УНУТМАНГ: дунё кўзгуга ўхшайди: ким унга қайси назар билан қарас, ўзини шу қиёфада кўради. Сиз ўзингизга ҳурмат назари билан қаранг ва бунга ўзингизни муносиб кўринг. Яхши яшашга сиз ҳам муносибсиз!

🎯 @biz_galabaqoxonamiz 📘


NAJOT NUR dan repost
Ассалому алайкум, азизлар! Биламиз кўпчилигингиз аудиокитобларни жуда мароқ билан берилиб тинглайсиз. Буни бот орқали келиб тушаётган хабарлар мазмунидан ҳам биламиз. Севинамиз, ишлаш учун куч оламиз. Келгусида мухлисларимизга юқори сифатли аудиомаҳсулотлар етказиш ҳаракатидамиз.

Сўнгги 10 кун ичида каналимиз аъзолари сони 1300 тага кўпайди ва янги қўшилган муштарийларимиз учун қуйидаги маълумотларни етказиб қўйишга қарор қилдим. Канал очилганидан буён 3 та китоб тўлиқ шаклда ва яна 3 та китобдан парчалар эътиборингизга ҳавола этилди. Қуйидаги линклар орқали кириб юқорида санаб ўтганимиз аудиокитоблар дан баҳраманд бўлишингиз мумкин:

Алихонтўра Соғунийнинг Пайғамбаримиз ҳаёти ҳақидаги #ТарихиМуҳаммадий асарини қуйидаги линк орқали бошидан эшитишингиз мумкин: https://t.me/najotnuruz/18

Хоразмшоҳлар, Султон Жалолиддин ва унинг мўғуллар билан бўлган жанг тафсилотларига бағишланган #Хоразм асарининг аудио вариантини қуйидаги линк орқали бошидан тинглашингиз мумкин: https://t.me/najotnuruz/408

Шунингдек, Алишер Навоий ҳаётидан ҳикоя қилувчи #Зулматичранур аудиокитобини эса, қуйидаги линк орқали бошидан тингланг: https://t.me/najotnuruz/564

Вақтингизни мазмунли ўтсин! Уланинг ва бошқаларга ҳам улашинг! Манзур бўлса, бошимиз осмонга етади. Таклиф ва тавсиялар бўлса, эшитишга тайёрмиз. Самимият ва ҳурмат ила Нажот Нур...
https://t.me/najotnuruz


#тавсия 👆👆👆
Аудио китоб мухлислари учун ажойиб канал. Реклама эмас, тавсия қилмоқчиман. «Темур Тузуклари»ни излаб юргандим, шу каналдан топдим.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

133

obunachilar
Kanal statistikasi