🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹


Kanal geosi va tili: Qozog‘iston, Qozoqcha


БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР КЛИНИК ПСИХОЛОГИ, ПСИХОТЕРАПЕВТ
Катталар, ўсмирлар ва болаларда психологик муаммолар билан ишлаш. Қўрқув, агрессия, хавотир, невроз, депрессия, психологик жароҳатлар психотерапияси.

Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
Qozog‘iston, Qozoqcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
- ЎЗИНГНИ ҚЎЛГА ОЛ.
- ТУР, ҲАРАКАТ ҚИЛ.
- ЧИҚИБ ИШЛАШИНГ КЕРАК.
- БИРОН НИМА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШИНГ КЕРАК.
- ЎЗИНГНИ ЯХШИ КЎРИШИНГ КЕРАК.
- НИМА БЎЛИБДИ АҲВОЛИНГГА?
- ҚАРА ФАЛОНЧИНИ, САНДАН АҲВОЛИ БАТТАР, БИНОЙИДАЙ ЮРИБДИ-Ю.
- НАМУНЧА СИҚИЛАСАН?
- ТУР ОДАМЛАРГА ҚЎШИЛ.
- КЎП СИҚИЛМА, АСАБИЙЛАШМА, ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ.
- НИМА КАСАЛСАН ЎЗИ?
- САН КАСАЛ ЭМАССАН, ЯХШИСАНКУ.
- ДАНГАСА БЎЛИБ ҚОЛГАНСАН.
КОМФОРТ ЗОНАНГДАН ЧИҚИШИНГ КЕРАК.
- ЁТИБСАН, КАСАЛМАН ДЕБ.
- ЁЛҒОН КАСАЛГА ЎХШИЙСАН.
- СИЗНИНГ КАСАЛИНГИЗ АСАБДАН ЭКАН, ШУНИНГ УЧУН СИҚИЛМАНГДА ҲАДЕБ.
- НИМА СИҚИЛАСИЗ ЎЗИ ҲАЙРОНМАН, ҲАММА НАРСАНГИЗ ЕТАРЛИ БЎЛСА?

Таниш сўзларми? Яқин инсонингизда ёки ўзингиздами?
Мана шу сўзларни фойдаси борми?
Афсуски, йўқ.
Яқин инсонимизда ана шу ҳолат кузатилса, биз қандай ёрдам беришни, нима қилишни, нима деб гапиришниям билмаймиз, ҳатто.


Ўзингизда ёки яқин инсонингизда яшашни истамаслик ҳақида ўй-хаёллар, фикрлар, режалар ва ҳаракатлар бўлса, нима қилиш, кимга мурожаат қилиш керак?

https://t.me/bolalarpsixologiuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДЕМАК, #ҲАФТА_МАВЗУСИ:

ТУШКУНЛИК, ЧОРАСИЗЛИК.
БУ КАСАЛЛИКМИ?
ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКЛАРДА КУЗАТИЛАДИ?
КИМ ДАВОЛАЙДИ?
ЯҚИН ИНСОНИМИЗДА ШУ ҲОЛАТ БЎЛСАЧИ? НИМА ҚИЛИШИМИЗ КЕРАК?


СИЗДА ЁКИ ЯҚИНЛАРИНГИЗДА ЯШАШНИ ИСТАМАСЛИК, ТУШКУНЛИК ҲОЛАТЛАРИ КУЗАТИЛГАНМИ?
So‘rovnoma
  •   Йўқ, бундай ҳолат бўлмаган?
  •   Бўлган, ҳозир яхшиман
  •   Яшашни истамайман деган фикрлар миямга келади
  •   Қачонлардир ўзимга зиён етказишга ҳаракат қилганман
  •   Ҳозир шу ҳолатдаман, бу ҳолатдан чиқиб кета олмаяпман
  •   Олдин яқин инсонимда кузатилган, ҳозир яхши
  •   Ҳозир яқин инсонимда шу ҳолат, қандай ёрдам беришни билмайман
30 ta ovoz


Сўраган эдингиз☝️☝️☝️


🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹 dan repost
2 ЁШДАН 4 ЁШГАЧА БОЛАЛАР ХАРХАШАСИ САБАБЛАРИ

#савол
Шу ёшдаги фарзанди бор оналардан жудаям кўп саволлар келади.
2 ёшгача жуда хотиржам фарзанди негадир ўзгариб қолгани, нима қилишни билмай, жаҳл устида уриб қўйишаётгани, яхши гапгаям, ёмон гапгаям кўнмаслиги ва қандай йўл тутишлари кераклиги тўғрисида мурожаат қилишади.

#жавоб

2 ёшдан кейин фарзандингиз хулқи ўзгариб бораётган бўлса,
қайсар, ўзини айтганини қилдиришга уринадиган, хархаша қиладиган бўлса, билингки фарзандингиз психик ривожланишнинг кризис босқичига ўтган. Бу 3 ёш кризис давридан ҳамма болалар ўтади ва шундай ўтиши бу норма.
Яъни боланинг янги эҳтиёжлари пайдо бўляпти.
Ўзини ҳимоя қилиш, ўз чегарасини ҳосил қилиш, дунёни ўрганиш, ўзининг ҳиссиётларини тушуниш, ҳиссиётларини билдиришни ўрганиш жараёни кетмоқда.
Чунки:
🔹 уларда ҳали эмоционал система ривожланиб, шаклланиб улгурмаган

🔹ўзининг негатив эмоцияларини ушлаб тура олмайди, бошқара олмайди

Болаларнинг яна ҳам агрессив бўлиб қолишлари, хархаша қилиб, жазаваси кучайиб кетишининг сабаблари:

🔸Оналарнинг янада болага нисбатан қаттиққўл муносабатда бўлишлари, уларни тарбиялаб қўйишга уринишлари

🔸шу давр кризиси ҳақида маълумотга эга эмасликлари

🔸боланинг ҳаддан ортиқ чарчаши

🔸бола дискомфорт ҳолатда бўлиши

🔸болага ҳаддан ортиқ гиперғамхўр бўлиш

🔸болани ҳаддан ортиқ чегаралаб қўйиш


Нима қилиш керак?

Болани тарбиялаб қўйиш мақсадида уриш, калтаклаш мумкин эмас. Аксинча, унга меҳр беришга ҳаракат қилинг, эркаланиб кетишидан қўрқманг. Унинг эмоцияларини қабул қилишга, тушунишга ҳаракат қилинг. Уни кўпроқ бағрингизга босинг. У бу дунёга янги келган.
Унинг организми тайёр бўлиб келгани йўқ. У ривожланяпти, ўсяпти. Бу дунёни ўрганишга, яшашга ҳаракат қиляпти. Унинг психикаси, асаб тизими шаклланяпти. Бу дунёга мослашишга уриняпти.
Агар сиз меҳрибон бўлсангиз, унинг учун хавфсизлик туйғусини берасиз ва у хотиржам бўлади.

©Психолог Гульнара Нарбаевна

Мурожаат учун:

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz


ЯХШИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШИШИМИЗГА САБАБ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР.

🔹Ота - оналар фарзандларида психологик муаммолар сабабли мурожаат қилар эканлар, фақат бола билан психотерапия ўтказиш етарли эмасликларини тушунишлари ва ўзлари ҳам бу жараёнда иштирок этишлари яхши натижаларга эришишимизга сабаб бўлади.
Негаки, баъзан шундай ҳолатлар бўладики, болада муаммо сабабчиси онанинг ёки отанинг ўзи эканлигини тан олишмайди.
Болага нисбатан муомаласини, тарбия усулини бироз бўлса ҳам ўзгартиришни истамайди. Улар учун фақат ўзлари ҳақ бўлишлари муҳим. Тўғриси, баъзан бу болаларга жуда ачиниб кетаман.
🔹Қувонарлиси шундаки, жуда кўпчилик ота-оналар ўзлари тушуниб, англаб, бола билан биргаликда машқларни бажариб, уйга берилган топшириқларни бажариб актив иштирок этишлари.
🔹Бундан ҳам қувонарлиси бу жараёнда отанинг актив иштирок этиши.
Тажрибамда энг яхши натижалар бу айнан, оталарнинг иштироки бўляпти.
Чунки боладаги муаммо бу боланинг муаммоси эмас, бу тўлиқ ота- онанинг муаммоси, бутун оиланинг муаммоси ҳисобланади.
🔹Шунинг учун ҳаракат қиламан, имкони борича оилавий психотерапия ёрдамида бутун оила билан ишлашга.
Бунинг учун бир неча методикалардан фойдаланаман. Психологлар учун таниш бўлган классик методикаларни яна ҳам мукаммаллаштириб оилавий психотерапия учун қўллайман. Шу билан биргаликда ўзимнинг авторлик методикаларимдан фойдаланаман. Булар жуда яхши натижалар беради.
🔹Яхши натижаларга эришишимизга сабаб бўладиган яна бир ҳолат,
бу ишлаш жараёнида
"Бола психологияси" онлайн форматдаги авторлик курсимга ҳам аъзо бўлишлари. Негаки, ҳеч бир консультация жараёнида ота-онага бола психологияси ҳақида етарлича тушунтириб бера олмайсиз. Бунга вақт етмайди. Мана шу вазиятда ота-оналар курсда олган билимлари эвазига муаммолар сабабини ўзлари тушуниб, англаб, нима қилиш мумкинлигини ҳам ўрганиб оладилар.

©Болалар ва ўсмирлар клиник психологи Гульнара Нарбаевна

Мурожаат учун ⤵️

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz


Болаларда невроз тузалишига ёрдам берувчи ва тўсқинлик қилувчи омиллар.

© Болалар ва ўсмирлар клиник психологи Гульнара Нарбаевна

https://t.me/bolalarpsixologiuz




КЕЙИНГИ МАВЗУ:

БОЛАЛАРДА НЕВРОЗДАН ТУЗАЛИШ УЧУН НИМАЛАР ЁРДАМ БЕРАДИ ВА НИМАЛАР ТЎСҚИНЛИК ҚИЛАДИ?


ТАРБИЯ

ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ

Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади.

Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури:

1⃣ Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).

2⃣ Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

3⃣ Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

4⃣ Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

5⃣ Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.

6⃣ Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

7⃣ Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.

8⃣ Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.

9⃣ Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.

Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин.

https://t.me/bolalarpsixologiuz




АЗИЗЛАР!
ҲАР ДОИМГИ АНЪАНАМИЗНИ ДАВОМ ЭТТИРАМИЗМИ, НИМА ДЕЙСИЗ?

МАКТАБ ТАЪТИЛИ ДАВРИДА ҲАР ҚАНДАЙ КОНСУЛЬТАЦИЯ, ПСИХОТЕРАПИЯ, КУРСЛАРГА 50% ЧЕГИРМАГА ЭГА БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ, У ҲОЛДА ҲОЗИРДАН ЎЗ ЖОЙИНГИЗНИ БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ.

БУНИНГ УЧУН АДМИНГА ЁЗИШИНГИЗ⤵️⤵️⤵️

@Psixolog_administratori_uz

ЁКИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЎЗИМГА МУРОЖААТ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН
⤵️⤵️⤵️

@medpsixologGulnara




ПСИХОЛОГГА САВОЛ УЧУН

Фарзандингиздаги психологик муаммолар бўлса, маслаҳат олмоқчи бўлсангиз,
шахсан Гульнара Нарбаевна ўзларига ёзинг⤵️⤵️⤵️

@medpsixologGulnara

Савол ёзиш тартиби⤵️⤵️⤵️

1⃣ Фарзандингиз ёши

2⃣ Оилада нечта фарзанд, нечи ёш?

3⃣ Қайси фарзандингизда нима муаммо борлигини ва аниқ саволингизни қисқача ёзинг, аудио ёки ёзма кўринишда

4⃣ Оилада яна кимлар бор, тўлиқ ёки нотўлиқ оила эканлиги тўғрисида қисқача ёзинг.

5⃣ Фарзандингиздан нима истайсиз, нимани ўзгартирмоқчисиз?

6⃣ Савол жавобини бир кун давомида олмасангиз, яна эслатинг!

7⃣ Сиз сўранг, биз жавоб берамиз!

8⃣ Курсга, консультацияга ёзилиш ва батафсил маьлумотлар учун ⤵️⤵️⤵️

@Psixolog_administratori_uz


https://t.me/bolalarpsixologiuz


Биз сиз билан эҳтиёжлар, тарбия усуллари ва оқибатларини кўриб чиқдик.
Қайси тарбия усулида бола эҳтиёжга етишмовчилик ҳис қилади, шуларни бирма-бир кўриб чиқамиз. Чунки боланинг хулқидаги ўзгаришлар, психологик муаммолар сабабчиси қайсидир эҳтиёжга етишмовчилик орқасидан бўлади.
Демак, тарбия усули жуда катта рол ўйнайди.

© Психолог Гульнара Нарбаевна

https://t.me/bolalarpsixologiuz









20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.