Амира Рашидова Фан аккаунт❤️


Гео и язык канала: Казахстан, Казахский
Категория: Блоги


Fanclubb

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Казахстан, Казахский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Соғлиғимни, ҳолатимни, танамни ўлчаб юрадиган whoop кеча шокда эди, одатда стресс ҳолатида 24 соат ичида 30 минут 1,5 соат бўламан, кеча эса 20 соат 20 соат танамдаги оғриқ, температура, ёмон ҳолатим стресс сифатида баҳоланган. Олдин касал одам ётса дам олади деб ўйлаганман, энди эса тушундим, тана ҳаста бўлса, бутун организм стрессга тушади, энг юқори стрессни ўтказади ва бу дам олиш эмас, бу жуда кучли иш, организмни қайта ўзига
келтириш иши

991 0 0 10 21

Кеча соат 02:30 эрим уйга келдилар, янги йил съёмкаларидан, -Амииир, яхшимисаан? куллари билан бошимни силашни бошладилар, ёнаяпсанку... термометрни топиб келиб температурамни улчадилар, 38,5... кейин дори изладилар... гугл, чат друга саволлар... "отравление", "температура”, “жаропонижающий".. 15 минутча дори қидирдилар... дори ичирдилар... кейин яна 40 минутча устимда ўтирдилар бошимни силаааб, температурам тушгач, тинчландилар... бир кун олдин эса соат 4 эрталаб унитазни қучоқлаб қусиб ётганимда қайнонам билан иккалалари дорилар кўтариб юришди... кейин эса врач чақир, гуручли қайнатма, новвот чой... мен эса йиғлайман... огрикдан эмас, мен учун кайгураётганларим борлигидан... Аллоҳ менга қалби бутун инсонларни берганидан... бахтли инсон эканимдан... шу вазият менга эээнг яқинларимнинг қанчалик қадрли эканини яна ва яна англатганидан...


Бу гапларни шу ерга ёзгим келди, токи жонингиз оғриганида ким ёнингизда туришини унутмаслигингиз учун...


Хар гал "комфорт зона" дан ташқарига чиқганда - ҒОЛИБСИ3. Ўз қўрқувингизни мағлуб этган бўласиз🤍


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самира дадаси билан пранк қилишдан тўхтамаяпти😂


"Мақсадия" онлайн ретритида сиз билан бирга memory box - эсдалик қутисини тўлдирамиз, буни қандай тўғри қилишни ўша ерда кўрсатаман🤍


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу гаплар ҳозир кимгадир керак ❤️🥹… Тушкунликка тушманг, ишим ўхшамаяпти, орзум амалга ошмади, ёлғизман деманг, Яратган Эгам ҳар биримизга хайрлисини беради, керакли пайтда 🙏🏻❤️

2016-йил ўзимни қидирган, руҳим сарсон, қалбим пароканда давр бўлган ҳаётимда, ўшанда фақат Аллоҳ ёрдам бер, мени ёлғиз қолдирма, менга ўзимни топишимга ёрдам бер деб тинимсиз сўраганман 😢… керакли пайтда ҳаммаси бўлади. Шунчаки токи руҳимиз азобни кўрмас экан, биз ҳузур ва роҳат нима эканини тушунмаймиз, қадрламаймиз, шукр қилмаймиз 🙏🏻

Йиғлоқилигимга эътибор қилманг 🙏🏻😁 эмоционал одамман ❤️


Чет элда ўзини тополмай, қалбим ва руҳим қийналган пайтларим🥺. Наҳот кераксиз одам бўлиб қоламан деб роса қийналган пайтларим... пулимиз унақа кўп эмасди... хуллас қизлар🙏🏻илтимос, ҳеч қачон шубҳаланманг🙏🏻 орзулар амалга ошади! Бунга доим ишонинг🙏🏻


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айбга буюрмайсиз... шунчаки эмоционал одамман🥺, но бу мен учун хақиқатда қадрли😭, таҳлил қилиб ичимдан фақат миннатдорлик жўшиб чиқаяпти✨Орзу қилинг! Тўғри сўранг! Хаммаси амалга ошади, иншаАллоҳ🤍


10 йил олдин раҳмат айтгандим 2014га, бугун эса 2024-йилга миннатдорлик билдираяпман...❤️
(стикер билан ёпганим, жудаям личный нарсалар✨)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яна йиғладим...🙈 мен бу хатларимни қўлимга олмаганимга анча бўлган эди... телефонимга расмга олиб олиб қизларга ўқиб бердим бугун, токи яхши ният қилишдан тўхтаманглар, деб. Видео 7 минут бўлди,жуда узун бўлдииии, шунга қисқароқ бераяпман🤍


Нега миннатдор бўлиш, шукр қилиш керак?

2024-йилда ризқимиз қўшилгани учун✨
Соғ омон бўлганимиз, борлигимиз учун, ҳар бир лаҳзамиз учун✨
Муваффақиятлар, омадлар, чиройли, лаҳзалар учун✨
Яхши инсонлар, яқинлар борлиги, юртимиз тинчлиги учун✨
Орзулар амалга ошгани учун, синовлар тоблатгани учун, янаям кучлироқ бўлганимиз учун✨
Ривожланаётганимиз, ўқиб ақлан ўсаётганимиз учун✨

Ҳамма, ҳаммаси учун ЯРАТГАН АЛЛОҲИМГА шукр қилиш, миннатдор бўлиш, гўзал дунёсида гўзал яшаётганимиз учун миннатдор бўлиш керак.

Токи шу йил яхшиликларини кўришни ўрганмас эканмиз,раҳмат айтишни билмас эканмиз, янги йилда биз чиройли мақсадларни кўя олмаймиз. Чунки қалб тошдек қотган бўлса, у мўъжизаларга ишонмайди, иймон заиф бўлади, ишончсиз қалбга эса ҳеч нарса берилмайди... чунки у берилаётган яхшиликларнинг қийматини кўра олмайди🙏🏻


Хатто Греция паспорти бўлади хотира қутисида🤩😎 2024 Memory box ни бирга йиғамизми? 2024 га биргаликда миннатдорлик қилишчи қизиқми?
Опрос
  •   Хаааа🤩
  •   Йўўўўқ😕
  •   Нега миннатдорлик қилиш кераааак?
147 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир қоп нарса олиб келдим, ичида нима бор деб ўйлайсиз?

Қани топиб кўринг❤️😁


Мана менинг "2024 memory box"им, унинг ичига 2024 йилда энг қадрли бўлган, менга бу йилнинг унутилмас эмоцияларини берган эсдаликларини соламан🤍
Сизга ҳам кўрсатайми? Реакцияларга қараб бўлишаман😃😉


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2024 миннатдорлик қутисини
тўплаш жараёни бошланди🤩


Кеча кечаси менда эсдаликларни эслаш пайти бўлди... роса йиғладим🥺, уйимда эсдаликлар турадиган қутиларим бор, 2024- йилнинг эсдаликларини йиғаётгандим ва 2014-йилда 10 йил олдин ёзган миннатдорлик хатим, 2017- йилдан сўраган хатларимни топиб ўқидим, шунақа оддий нарсалар менинг орзуим булган экааан деб🥺😢
уйнинг ремонтига пул, мошина олиш... Давлат ака устимдан кулиб ўтирдилар йиғлашимни кўриб🤦🏻‍♀️. Хар бир йил тилагида аканинг иши юришиб кетишини сўраган эканман Худодан🥺, шуни ўқиб йиғлаб бердим, кўрдингизми қанақа хотинингиз бор, сиз учун дуо қиладиган деб😊...


Сиз миннатдорлик рўйхатини тузасизми одатда?
Опрос
  •   Ха🤍
  •   Йўқ🥺
  •   Қанақа қилиш керак?🤔
158 голосов


Зуниларим, мен доим шукроналик хакида гапираман, хамма муваффақиятимиз базасида миннатдорлик ётади. Мен мана 10 йилдирки бунинг натижасини кўраяпман. Шукр қилганим сари Яратган кўп бераяпти.


Хаётнинг гўзалликлари шукроналикдан,миннатдорликдан бошланади. Қанча кўп рахмат
айтишни ўргансангиз, шунча кўп жавобан оласиз. Хаётда сиз билан бўлаётган хар қанақа холатни «рахмат» айтиб қабул қилинг. Ёнингиздаги одамлар, юрган йўллар, атрофдаги вазият хаммасида яхшилик кўришни бошланг, диққат ва фикрингизни плюсга қаратинг, ва кўрасиз, сиз билан мўъжизалар содир бўлишни бошлайди...❤️✨

Показано 20 последних публикаций.