Амира Рашидова Фан аккаунт❤️


Гео и язык канала: Казахстан, Казахский
Категория: Блоги


Fanclubb

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Казахстан, Казахский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


😭😱😉😁

✈️ ЭФИРНИ БОШЛАЯПМИЗ, теееез кирирг!

https://youtube.com/live/RRG2ZFHning?feature=share


☝🏻Эээнг зўр жойларидан қолиб кетманг!

🔥3 кунлик интенсив бошланди… УРАААА!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Йиғлааааб кўрдииим😭,
Президентимизни яхши кўраман♥️ ўғлим бугун у киши олдиларида презентация қилдиии🥹СубханАллох🙏🏻 Шунақаа хурсаааандмаааан♥️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

2.4k 0 0 10 126

Якшанба - биргаликда, жам бўлиб нонушта қилиш имкони. Бу аллақачон анъанага айланди оиламиз учун. Болаларнинг хотирасида айнан шундай дамлар
эсда қолади🤍 Хар бир оиланинг ўз анъаналари бўлиши керак💕


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу шеър мени ўзгартирган! Нега мен кўп саёҳат қиламан? Нега мен саёҳат қилиш завқи билан яшайман? Сабаби шунда… Бир кун келиб Илоҳ қаршисида турганда, “РАҲМАТ РОББИМ ГЎЗАЛ ОЛАМИНГ УЧУН! ДУНЁИНГДА РИЗҚИМНИ ҚЎШИБ БЕРГАНИНГ УЧУН” дейишни истайман.

“Ер юзида сайр қилингиз…” Анъом сураси 11-оят

“Сизга осмондаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни - Ҳаммасини ўз томонидан бўйсундириб қўйди…” Жосия сураси 13-оят

“Ер юзида сайр этиб юринглар ва маҳлуқотларни У зот аввал бошдан қандай яратганига назар солинглар…” Анкабут сураси, 20-оят

Шеър муаллифи - Екатерина Ван
Таржимаси - Юлдуз Хайдарзода.

Шеър ёқдими? Қайси жумласини эслаб қолдингиз? ❤️


Клеткачасидан мени кўрса, сакрашни бошлайди, қўлга олишим учун😃 Шу қушимиз 10 ёшда десам ишонасизми?
Опрос
  •   Йўғаааааа😨
  •   Ишониш қийин🤔
  •   Ростанми😳?
74 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Иккита раққосимиз бор уйда😃, мусиқий дидлари бир-бирига тўғри келгани учун ҳааар куни шунақа шоу программа кўрамиз😃😂


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Хар бир оиланинг, хар бир аёлнинг, хар бир боланинг химоячиси - ДАДАлар, бугун сизнинг кунингиз!

Мухим эмас, армияда хизмат қилган ёки қилмаган, бу умуман мухим эмас… Мухими — СИЗнинг борлигингиз! Сизга суянамиз, сизга ишонамиз, сизнинг химоянгизга доим мухтожмиз🤍.

Бу хақиқий эркаклар, қўрқмас, оиласини ташлаб кетмаган, боласининг ҳар бир куни учун қайғурувчи МАРДЛАР куни⭐️. «СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН» дадаси дейдиган инсонингиз доим ёнингизда бўлсин! «МЕНИНГ ҚАХРАМОНИМ - ДАДАМ», деб сиз билан мақтанадиган, фахрланадиган болангиз омон бўлсин🙏🏻. «ЎҒЛИМ, СЕНГА КЎЗ ТЕГМАСИН!» деб дуо қиладиган азиз инсонларингиз, дуо қилувчиларингиз бор бўлишсин☀️ БАЙРАМ МУБОРАК❤️


СаидИслоооооом, деб бақирганман шу ерда 😂, бу бола вееечно пилотлар кабинасига кириволади 🤦🏽‍♀️, қанақадир қилиб стюардессалар билан танишиб, уларни кўндириб, пилотлар билан танишиб, гаплашиб ўтиради😁, ёки самолётларни расмга туширади.

Мен билмайман келажакда бу болам ким бўлади, буни ўзи хал қилади, лекин хозирча бир нарса аниқ, Саид споттерлик (самолётларни расмга туширувчи фотограф) билан қизиқаяпти, пул йиғади ва янги объектив, флешкалар олади камерасига. Хар хафта якшанба соат 6 эрталаб аэропорт олдига боради иссиқ,совуқ фарки йуқ, термосчасига иссиқ чойни дамлаб олиб бориб ўша ерда темир панжаралар тагида ўтиради… ва споттерлик қилади.

Масалан аям тушунмайдилар унинг бу қизиқишини, «йиғиштир карам шўрвангни! Ярашмабди» деганлар, ўша куни Саиднинг холатини тасаввур қилолмайсиз, кўзлари қизариииб келибди, «Ая бувим шунақа деяптилар, сизнинг фикрингиз қанақа, мен кераксиз нарса билан шуғуллагаяпманми?», деб сўради, -«Хеееч қачон кимнингдир фикри асосида ўз қизиқишларингни белгилама! Бу сенинг қизиқишинг, уни ўйлаганда кўзларинг ёнади, ичингдан хурсанд бўласан-ку, хар бир расминг Jetphoto да чиқса шундайми?, демак хаммаси жойида! Агар сенинг қизиқишинг ўзингга, бировга ва атрофга зарари бўлмаса, демак хаммаси окей, ундан воз кечма!», дедим.

Дубай шахзодаси хар йили Ўзбекистонга ўз шахсий самолёти билан келади, 200 кишилик самолёт ўриндиғида унинг лочин қушлари ўтирган бўлишади ва у бу ерда ов қилади. Бошқа одамлар учун хам бу бекорчиликдек туюлади, у эса бундан мазза қилади! Нега йўқ? Хаётда хамма бир бирига ўхшаган бўлиши ва бир хил қизиқишларга эга бўлиши шарт эмас, унда индивидуал шахс бўлолмаймиз. Аутентиклик хам аслида шунда, қачонки сиз хеч кимга қизиқ бўлмаган йўналишдан завқланиб, уни хаёт мазмунига айлантириб яшасангиз!

Кимгадир ўхшашга интилиш фожеа, ўзидан воз кечиш ва ўзини, қизиқишларини хато деб билиш фожеа! Ноодатий бўлиш эса бу аслида бахт! Ички гармония ва ўзининг хохиш ва истакларига «Ха» дейиш, бундан ортиқ инсонга аслида хеч нарса керак эмас 🙏🏻❤️

Видео қайси фильмни эслатди сизга? 😁, бизнинг уйда хам шунчаки ўша Кевин яшайди-да, доим жуда банд, йўқолиб юрадиган ва ўта қизиқувчан Саиди)))


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


2025-йилда қўрқувларни енгишни ўрганиш нихоятда мухим✊🏻, қўрқувлар олдинга харакат қилишга бермайди, турган жойингизда туришингизга мажбур қилади! «Одамлар нима дейди» демасдаан «эпламайман» демасдааан, «ўхшамаса-чи» демасдан шунчаки олдинга харакат қиламиз🫰🏻


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


👆🏻Опросда «йўқ» ёки «қўрқаман» деган вариантни танлаган қизлар, бу ўзига комфорт зонадан чиқиш, саёхатга очилишга рухсат бермасликнинг бир кўриниши аслида🫤қанча кўп чегаралар билан яшасангиз хаёт
ўзгармайди, бир хилликдан бош чиқмайди, чунки онг сиз қўрқган ва истамаган нарсага хеч қачон қарши бормайди, шуни унутманг!
Хаётга «ҲА» дейишни бошлайлик эндиии, нима дейсиз?


🌞Янги кунни шунақа мехмонлар билан қаршилашни истармидингиз?🐒
Опрос
  •   Хаааа🤩
  •   Нееееет😨
  •   Қўрқамааааан😩
191 голосов

Показано 20 последних публикаций.