Биз кўпинча одамлардан, "ҳаммасидан чарчадим, ҳеч ким йўқ , тинч жойга кетгим келяпти, ҳеч ким безовта қилмаса, шовқин-сурон бўлмаса"- деган гапларни эшитиб қоламиз. Буни қарангки, бунақа жой жуда хавфли экан. Инсонга бошқа инсонларнинг тафти жудаям керак экан. Инсон тафтини ҳис қилмаслик - тактил очлик сенсор депривация деб аталади.
Тасаввур қилинг, сизга хеч қанақа ташқи таъсир ўтказилмайди, на шовкин, на ҳид, на ташқи тасвир олами, на бир тирик инсоннинг тафтини ҳис қилмайсиз.Худди мана шу ҳолат сенсор депривация деб аталади.
Олимлар ушбу феноменни ўрганишганда , шунга гувоҳ бўлишдики, қисқа муддатли сенсор депривация инсонга ижобий таъсир қилса, узок муддатлиси жудаям хавфли экан.
Баъзан хавотирни камайтириш учун, бироз дам олиш учун ҳамма телефон, ноутбукларни ўчириб, кўзларимизни юмиб дам олишимиз керак бўлади.
Аммо узок давом этадиган сенсор депривация натижасида фикрлашимиз тормозланади, диққат пасаяди, оддий вазифаларни бажариш қийинлашади.
Тактил очлик.
1945 йил психоаналитик Р.Шпиц инсонга ташқи олам таъсири қанчалик муҳимлигини ўрганиб чикди. У болалар уйидаги болаларни ўрганди ва шундай хулосага келди. Инсон тафтини ҳис қилмаган болалар психикаси бузилиб, нормал ривожланмас экан.
Катта инсонлар учун инсон тафти муҳим рол ўйнайди.
Тактил мулоқот қучоқлаш, бағрига босиш, елкасига қоқиб қўйиш, бошини силаш ва ҳоказо.
Бағрига босилмаган болалар ёпилиб қоладилар, хавотирли, тушкун бўлиб қолишади.
Маслаҳат: фарзандларингизни тез-тез бағрингизга босинг.
Агар ўзингиз жуда ёлгиз бўлсангиз, сизни бағрига босадиган инсонингиз бўлмаса, контраст душ қабул килинг, бу бироз бўлсаям тактил очлигингизни босишга ёрдам беради.
© Болалар ва ўсмирлар клиник психологи Гульнара Нарбаевна
#Каналимизга_уланинг ⤵️
https://t.me/bolalarpsixologiuz