⚡️
Ўқувчи мактаб дарслигини йўқотиб қўйса, етказилган зарар қандай қопланади?"Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги
низом"га мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар
йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни
худди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида)
қийматини тўлаши шарт.
❗️
Дарсликлар ижараси бекор илинган. Лекин ушбу низом амалда. Шунинг учун низомдаги бошқа талаблар
ҳали ҳам ўз кучида деб ҳисоблаймиз.
Ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд хомийлар ёки ўқитувчилар
зарарни қуйидаги миқдорларда тўлайди:👉
1-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун
- унинг бир баравари миқдорида;👉
2 -4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун -
унинг икки баравари миқдорида;
👉
5 - 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун
- унинг тўрт баравари миқдорида.
💁♂ Бунда
дарсликларнинг қиймати ҳисоб - фактурада, юк хатида кўрсатилган бўлиши керак. Нарх шундан келиб чиқиб белгиланади.
Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.
Ушбу постни ҳамкоримиз
Улуғбек Пўлатов тайёрлади.
📩 Юристга савол юбориш☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма беришКаналимизга уланинг 👇👇
👉
@Yurist_Xizmati