#Савол #19
Ўғилларим 5 ва 7 ёш. Жуда шўх, уришқоқ, кўп жаҳлимни чиқаришади. Асабийлашиб бақираман, баъзан уриб ташлайман. Қандай тарбиялашни билмайман. Гап ҳам, калтак ҳам таъсир қилмайди. Маслаҳат беринг.
Шунга ўхшаш мурожаатлар:
1) Манда 4 та ўғил. Жудаям шўх болалар. Бир бири билан уришгани-уришган, талашгани - талашган. Бир куни 2 ўғлим жудаям қаттиқ уришиб кетишди. Ёмон жаҳлим чиқди. Иккаласини уриб-уриб ташладим. Ураман деб ўзимнинг қўлим оғриди. Орадан 15 минут ўтиб иккаласи бир-бири ҳиринглашиб яна ўйнаб ўтирибди. Буларга калтак ҳам таъсир қилмас экан.
Бу болалар орасида бўладиган табиий ҳолатлигини, жуда қаттиқ асабийлашганимдан фойдаси йўқлиги билдим.
2) Фарзандларим 3 та қиз ва 2 ўғил. Бир - бири билан уришса жуда жаҳлим чиқади. Ҳаммасини тенг жазолайман. Лекин шунга қарамай мани ёмон кўрасиз деб каттам укасига кўп жаҳл қилади. Ман уларга тенг муомалада бўлаётган бўлсам, нега бундай тушунмайман.
#Жавоб
"Болани урсанг эти қотади, сўксанг бети қотади" деган мақолни эшитгансизлар, албатта. Болани қанча кўп уришиб, тергайверсангиз шунчалик сўзингизнинг кучи қолмайди. Қанчалик кўп урсангиз, шунчалик бола калтакка кўникади. Яъни, бу йўл билан биз
гап эшитишни, калтак ейишни норма деб биладиган болани тарбиялаймиз.
Болалар ҳар-хил, темпераменти ҳар-хил. Бир хил болаларга калтак ҳам таъсир қилмаслиги мумкин. У хафа бўлмайди. Лекин биз таъсир қилмайди деганимиз билан бу болаларни психикасида тарбиясида ўзгаришлар содир бўлади. Бола вазиятдан чиқиб кетиш учун ёлғон гапиришга ўрганади. Энди у фақат шу вазиятда эмас, ҳар қандай вазиятда ёлғон ишлатади. Чунки у билмай қолади, нима тўғри-ю, нима нотўғри эканлигини.
Бошқа хил болаларда қўрқувлар, хафа бўлиш кўп кузатилади ва депрессияга берилувчан бўлишади.
Иккаласини тенг жазоласангиз ҳам улар учун адолатсизлик бўлиб туюлади ва ака ёки укасидан хафа бўлади, бир умр ота-онасидан, ака ёки укасидан хафа бўлиб яшайди.
Нима қилиш керак?
Урмасангиз, бақирмасангиз гапга кирмаса?
Бақириш ва қаттиқ гапиришнинг фарқи бор. Ўзимиз эмоцияга берилмасдан , жаҳлимизни жиловлаб, муомала қилсаккина болага таъсир ўтказа оламиз.
Болага фақат ширин гапириб, ялиниб ҳам тарбия қила олмайсиз. Нима бўлганда ҳам боланинг олдида ўз авторитетингизни, ҳурматингизни йўқотманг. Бунга эса уриш, бақириш билан эришилмайди.
https://t.me/+LhEsNgQ9Tm80ODFi