Yangiliklar


Channel's geo and language: Kazakhstan, Uzbek


Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва жаҳоннинг энг сўнгги ва долзарб @янгиликлари

O’zbekiston, Qozog’iston, Qirg’iziston, Tojikiston, Turkmenistan va jahonning eng so'nggi va dolzarb @kazinformuzbek

Related channels

Channel's geo and language
Kazakhstan, Uzbek
Statistics
Posts filter


ҚР Бош вазири Россия компанияларини инвестиция лойиҳаларида фаол иштирок этишга таклиф қилди

ҚР Ҳукумати раҳбари Олжас Бектенов Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашуви чоғида Россия компанияларини инвестиция лойиҳаларида фаол иштирок этишга таклиф қилди.


Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш 11 ойда 24 миллиард доллардан ошди

Ҳукумат раҳбари Олжас Бектенов Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда ўзаро товар айирбошлаш йил сайин ортиб бораётганини маълум қилди.


Аҳмад аш-Шараа Суриянинг муваққат президенти деб эълон қилинди


Бу баёнот Дамашқда Башар Асадни ҳокимиятдан четлатиш учун курашган қуролли гуруҳлар қўмондонлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда айтилди.


Европа Иттифоқи ва Иордания ҳамкорлик ҳужжатини имзолади

Иордания қироли Абдулла II Брюсселга ташриф буюрди, у ерда Европа Иттифоқи ва Иордания ўртасида стратегик ва кенг қамровли шериклик тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.


Европага кучли шамол ва кучли ёмғир таъсир қилди
Ёмғир туфайли кўплаб ҳудудлар, жумладан, Франция ғарби ва Ирландияда сув тошқини юзага келди


Анқарада Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон вазирлари мулоқот ўтказди


Анқарада Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжоннинг ташқи ишлар, савдо-иқтисодиёт ва транспорт вазирлари иштирокида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.


Тошкентда Аstana Hub вакиллари билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди


Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Аstana Hub вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.


Қозоғистонда нефть, газ, кўмир, уран, литий ва олтин нархлари


Қозоғистон нефти бир баррелининг нархи 79,87 долларни ташкил этди.


ҚР Ички ишлар вазирлигида Президент топшириқлари ижросининг бориши таҳлил қилинди


ҚР Ички ишлар вазирлигида Давлат раҳбари томонидан Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросига бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.


Ғазо секторидан гаровга олинган саккиз киши пайшанба куни озод қилинади
Озод қилинганлар орасида беш нафар Таиланд фуқароси ҳам бор. Уларнинг озод этилиши ХАМАС ва Таиланд ўртасидаги алоҳида келишув мавзуси.


Валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар қанча тенгедан сотилмоқда

Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 517-523 тенгедан сотилмоқда.


Ўзбекистонда туғилишлар сони 2017 йилдан бери илк бор пасайди


Ўзбекистонда 2024 йилда 926,4 минг бола туғилди, бу ўтган йилга нисбатан 3,7 фоизга кам. Ўзбекистонда туғилишлар сони 2017 йилдан бери илк бор пасайди.


Вашингтон аэропорти яқинида самолёт дарёга қулаб тушди

АҚШ пойтахти Вашингтонда кичик самолёт Потомак дарёсига қулаб тушди


Хитойнинг нефть ва газ қазиб олиш ҳажми биринчи марта 400 млн тоннадан ошди

Хитой миллий энергетика бошқармаси маълумотларига кўра, Хитойнинг хом нефть ва табиий газ қазиб олиш ҳажми 2024 йилда биринчи марта нефть эквивалентидан 400 миллион тоннадан ошади.


Очиқ эшиклар иқтисодиёти: Хитой нималарга кўз тикмоқда


Кazinform аввалроқ ёзган Хитойнинг очиқлик сиёсати ўзининг мақсадларидан бири сифатида мамлакатнинг дунёдаги иккинчи иқтисодиёт сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашдан иборат. Эътиборлиси, оғир кунларни бошдан кечираётган Германиянинг Volkswagen Group автоконцерни, жумладан, Хитой автомобиль саноатининг кескин рақобати туфайли ҳам инвестор таклифидан фойдаланишга қарор қилди.


Қизил Хоч: Конгода уруш туфайли Эбола ва mpox вируслари лабораториядан сизиб чиқиши мумкин


Халқаро ёрдам ходимларининг огоҳлантиришича, Конго Демократик Республикаси шарқидаги бир қатор патогенлар, жумладан, Эбола ва mpox вируслари намуналари сақланадиган тадқиқот лабораториясининг хавфсизлиги минтақада қуролли можаро авж олгани сабабли хавф остида қолмоқда.


Жанубий Суданда самолёт қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди


Самолёт Юнити нефть конидан ҳавога кўтарилаётганда ҳалокатга учради.


Қозоғистонга янги циклон яқинлашмоқда


“Қазгидромет” РДК синоптиклари Қозоғистонда 2025 йил 30 январдан 1 февралгача бўлган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.


Россия 2024 йилда рекорд миқдордаги сайтларни блоклади


“Вёрстка” нашрининг маълумотларига кўра, ўтган йили Россия идоралари 523 минг веб-сайтга киришни чеклаб қўйган, улардан 417 мингдан ортиғи ҳали ҳам блокланган.


Қозоғистон ва Ўзбекистон: Сенатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик янада ривожланади


Чимкент шаҳрида Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича комиссиянинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

20 last posts shown.