“Ёш божхоначилар” ақл чархлаш мусобақаларида ўзаро куч синашишди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасига бириктирилган Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактабининг “Ёш божхоначилар” тўгараги аъзолари учун спортнинг “Шахмат” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Ўқувчиларнинг божхона соҳасига қизиқишини ошириш, уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир қизғин баҳс мунозараларга бой бўлди, ўқувчилар соғлом рақобат муҳитида ақл чархлашди.
Якунда энг кучлилар аниқланиб, диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тағдирланишди.