Семизлик ⚡⚡⚡
Бугун семизлик ҳақида сўзлашмоқчиман, лекин фэтшейминг нуқтаи назаридан эмас, балки соғлиқ нуқтаи назаридан. Ўзимда ҳам семизлик бор десаям бўлади, чунки 181см бўйда 94 кг масса бор, бунинг қандайлигини ва бу ҳолат жисмоний ҳамда маънавий ҳолатга қандай таъсир қилишини биламан.
Дунё бўйлаб семизлик тарқалиши 1975 йилдан 2016 йилгача 3 марта ошган. 2016 йилда катталарнинг 13% семизликдан, 39% эса ортиқча вазндан азият чекар эди.
Медицинани нуқтаи назаридан семизлик нима эканлигини аниқлайлик: бу бадан массаси индекси 30 ва ундан юқори бўлган ҳолат. Абдоминал семизлик эса бел айланаси 94 см ёки ундан юқори бўлганда (эркаклар учун) ва 80 см ёки ундан юқори бўлганда (аёллар учун) қўйилади.
Ҳозирги вақтда семизликнинг турли босқичлари мавжуд, улар бирга келадиган касалликларнинг мавжудлиги ёки йўқлигига қараб аниқланади. Семизлик билан боғлиқ касалликларга қандли диабет 2 тури, метаболик жигарнинг ёғ касаллиги, уйқуда нафас обструктив қисилиши ёки тўхташи(апноэ) синдроми киради.
❗️Муҳим! Мен семизлик ёмон демоқчи эмасман, балки семизлик кўплаб касалликлар билан боғлиқлигини таъкидламоқчиман.
Семизлик артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги хавфини оширади, шунингдек, айтиш керак, юрак-қон томир касалликлари ўлим сабабларида биринчи ўринда туради 💔 Семизлик кўкрак бези, йўғон ичак, тухумдон, ошқозон ости бези ва бошқа турдаги саратонлар билан боғлиқлиги ҳақида кўплаб маълумотлар бор. Семизлик ревматоид артрит, псориаз ва Крон касаллиги ҳамда инфекцион касалликларнинг кечишини оғирлаштиради. Абдоминал ёғ тўпланиши сабабли семизлиги бор беморларда диафрагма ҳаракати ва ўпка вентиляцияси камаяди, бу уларни ўпка яллиғланиши каби касалликларга мойил қилади 🫁.
Ковид вақтида семизликка чалинган беморларда оғирроқ кечиш кузатилган. Тадқиқотлар натижасида ИМТ>30 бўлган одамлар нормал ИМТга эга одамларга қараганда ўпка яллиғланиши хавфи 1,33 марта, морбид семизликка чалинганларда эса 4,6 марта кўпроқ экани кўрсатилган. ИМТнинг ўсиши ретроспектив тадқиқотларда сунъий нафас олдириш воситаларидан фойдаланиш эҳтиёжи ва интенсив терапия бўлимларига ётқизилиш частотаси билан корреляция қилган.
Семизликни давоси бор
📍 Биринчиси, мажбурий ва доимий босқич — ҳаёт тарзини ўзгартириш: жисмоний фаоллик (ҳафтада камида 150 дақиқа аэроб жисмоний фаоллик) ва овқатланишни нормаллаштириш.
Бундан ташқари, МДҲ давлатларида семизликни даволаш учун рўйхатдан ўтган 3 препарат мавжуд, уларни ИМТ ≥ 30 кг/м2 ёки ИМТ ≥27 кг/м2 бўлганида хавф омиллари ва/ёки қўшимча касалликлар мавжуд бўлганда қўллаш мумкин.
1️⃣ Орлистат — озиқ-овқатдан тушадиган ёғларни парчаланиши ва кейинги сўрилишини олдини олади (тахминан 30%), энергия танқислигини яратиб, вазнни камайтиради. Ошқозон-ичакда фаолият кўрсатади, тизимли таъсирга эга эмас.
2️⃣ Сибутрамин — марказий таъсирга эга препарат, марказий нерв тизими синапсларида серотонин, норадреналин ва камроқ даражада дофаминнинг қайта сўрилишини ингибитори, микрокристаллик целлюлоза билан бирга. Тўйинганлик ҳиссини тезлаштиради ва иссиқлик ишлаб чиқаришни оширади, деб ҳисобланади.
3️⃣ Лираглутид ‒ инсон глюкагонга ўхшаш пептид-1 аналоги, қориннинг тўлиш ва тўйинганлик ҳиссини оширади, шу билан бирга очлик ҳиссини камайтиради.
Шу билан бирга, бариатрия операциялари ҳам мавжуд бўлиб, улар 18-60 ёшдаги морбид семизликка чалинган пациентларга консерватив чора-тадбирлар самарасиз бўлганда тавсия этилади.
Лекин булар сеҳрли дорилар эмас, ҳар қандай ҳолатда ҳаёт тарзи, овқатланиш ва фаоллик биринчи ўринда туриши керак ☝️
Шифокорлар, беморларингиз билан овқатланиш ҳақида гапиришни инкор этманг, вақт ажратинг, жисмоний фаоллик, тарелка қоидаси ҳақида тушунтиринг. Агар 10 бемордан 1 нафари ўз ҳаёт тарзини ўзгартирса ва ортиқча вазндан қутулса, шу орқали кўплаб касалликлар хавфини камайтирса — бу муваффақиятдир.
Каналга обуна бўлинг ва танишларингиз билан улашинг!
👇🏻👇🏻👇🏻
ШИФОКОР МАСЛАҲАТИ