Savdo-sanoat palatasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇰🇿 22-25 декабр кунлари Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида “Made in Uzbekistan” ярмаркаси бўлиб ўтмоқда
Тадбир мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини намойиш этиш, аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари ўртасида янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилди.
🇺🇿 Тўрт кун давомида ярмаркада Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Андижон, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 50 дан ортиқ корхона маҳсулотлари намойиш этилади. Ташриф буюрувчилар озиқ-овқат, тўқимачилик, ҳунармандчилик, чарм, электротехника ва қурилиш саноатининг юқори сифатли маҳсулотларини харид қилиш имконига эга.
“Made in Uzbekistan” ярмаркаси миллий маҳсулотларни оммалаштириш, рақобатбардошлигини намойиш этиш, Қозоғистонлик ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube