Бир хил , ўхшаш саволларга канал орқали жавоб бераман.
Қуйида сизлардан келган саволларга навбати билан жавоб бериб чиқаман.
Сиз ҳам саволларингизни йўллашингиз мумкин.
Фақат батафсилроқ жавоб беришим керак бўлган саволларга канал орқали жавоб бераман.
Юқорида Тарбия усуллари аудиоларини эшитиб , ўзингиз қайси усулда эканлигингизни аниқлаб , ёзиб қўйсангиз, саволингизга аниқроқ жавоб бера оламан. #Саволлар:
#1. Фарзандларим 2 ўғил, 7 ва 9 ёш. Кўп жанжаллашишади.
Иккаласига тенг дакки бераман, бир хилда ураман. Ўзи улар ўртасига тушишим тўғрими ёки ўзлари келишиб олишини кутайми?
#2. Фарзандим 3 ёш. Жуда асабий ўзгариб қолган. Кечаси тўшагиниям ҳўллаб қўяди. Кўп уриб қўяман, фойдаси йўқ. Кейин ўзим пушаймон бўламан, ўзимни айблайман. Қандай қилим айтганимни қилдирсам бўлади?
#3. Фарзандларим 2 ва 4 ёш. Эътибор беришга вақтим йўқ. Қайнонамлар билан тураман. Уларни айбламайман. Чарчаганимданми билмайман, баъзан фарзандларимга жаҳл қиламан, улардан ҳам чарчаб кетаман. Нима қилсам бўлади?
#4. 4 та фарзандим , қайнонам ва эрим яшаймиз. Ўзим ишлайман, уйга келиб уй ишларини қиламан, болага қарайман. Қайнонам фақат, тўйма тўй юрадилар, болаларимга қарашмайдилар. Фарзандларимга жаҳл қиламан, асабийман. Турмуш ўртоғим билан ҳам охирги пайт орамиз бузиляпти. Нима қилсам бўлади, чарчаб кетдим?
#5. Фарзандим 2 ёш, ўзиникини қилдиришга, айтганимни қилмасликка ҳаракат қилади.
Унга қаттиқ туриб , бўйсундириб айтганимни қилдиришни ҳоҳлайман. Нима қилсам бўлади, урсам психикасига таъсир қиладими?
Ҳали кичкинаку, катта бўлса эслайдими?
#6. Фарзандим 16 ёш ўғил бола . Хонада ёлғиз қолишдан қўрқади, мазаси қочиб қолади, ўзини ёмон ҳис қилади. Невропатолог тинчлантирувчи ёзиб берди. Бу нимадан бўлиши мумкин?
Кимга мурожаат қилиш керак?
Манда эътиборсиз тарбия усули экан.
#7. Охирги пайтда эшитган воқеалардан, фарзандимни боғчага беришга қўрқиб қолдим. Фарзандим 2 ёш. Ўзим уйдаман. Чақалоғим бор. Шунга каттамни боғчага берсам деган эдим.Шунга бошим қотди. Гиперғамхўр эканман. Нима маслаҳат берасиз?
#8. Фарзандим 11 ёш , ўзгариб қолган, гапимга кирмайди. Роса дўппослагим келади, ўзимни тияман. Баъзан уриб ҳам қўяман. Манда авторитар тарбия усули. Айтганимни сўзсиз бажариши учун нима қилишим керак?
#9. Қизим 1- синф , роса чақма-чақар бўлиб қолган. Гап ташийдиган бўп қолишидан қўрқаман. Қиз бола бироз жиддий бўлиши керак деб ўйлайман. Буни қандай йўқотсам бўлади? Манда амбивалент тарбия усули.
#10. Кап катта 10 ёш қизим тирноғини ғажийди. Кўриб қолса қўлига ураман. Тушунтираман,тирноқ кир бўлади, кейин ўрганиб қоласан, уят бўлади деб фойдаси йўқ.
Манда амбивалент тарбия усули экан. Нима қилсам бўлади?
#11. 3 та фарзандим бор, 11, 13, 15 ёш. Катта фарзандим жуда бўш, жуда секин ҳаракат қилади. Кичкиналарим анча дадил, чаққон. Авторитар тарбия усулда эканман. Шунга нима қилсам бўлади? Катта фарзандим ҳам укаларига ўхшаб чаққон бўлишини ҳоҳлайман?
#12. Қизим 8 ёш , энг кичиги. Жуда қайсар, ўжар, айтганимни умуман қилмайди, ўз билганидан қолмайди. Жуда эркалатиб катта қилган эканман. Аудиони эшитдим . Тарбия усулим гиперғамхўрлик экан.
Қандай йўлга солсам бўлади?
https://t.me/bolalarpsixologiuz