🌎• ЗАМОН ЎЗГАРДИМИ, БИЗМИ . . . ? •🌍
⏰ Ўтган кунларда меҳмонга:
- Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! -, дердик.
🔳 Бу кунларда эса:
- Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! -, демоқдамиз…
⏰ Ўтган кунларда:
- Ҳовли олма, қўшни ол! -, дердик.
🔳 Бу кунларда эса:
- Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!-, демоқдамиз…
⏰ Ўтган кунларда қариндошларни:
- Елкадошлар! -, дейиларди…
🔳 Бу кунларда эса:
- Қариндошлар қориндош -, дейилмоқда…
⏰ Ўтган кунларда кунлик йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик…
🔳 Бу кунларда эса ё байрамларда ва ё таъзиялардагина кўришмоқдамиз…
⏰ Ўтган кунларда:
- Мен бугун нима яхшилик қилдим?! -, деб ўзимизни тафтиш қилардик…
🔳 Бу кунларда эса:
- Нимага ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! -, деб ўзгаларни титкиламоқдамиз…
⏰ Ўтган кунларда душман кимлигини яхши билардик..
Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик..
💫 Дунё ўзгаргани йўқ, аслида…
Балки қалблар ўзгариб кетди… 💫
🌹 Эҳ, ўтган кунларга…
Вой, бу кунларга…🥀
🍃🍋
t.me/limonsupermeyer@issigxona