#Албатта_кўринг❤️🥹❤️
ҚУЁШ
Бир кун болакай қуёшдан сўрабди:
-- Қуёшжон, сен ҳеч қоронғуликни кўрганмисан ?
-- Йўқ, сираям кўрмаганман, дебди қуёш.
-- Истайсанми, сенга қоронғуликни кўрсатаман ? Мен бир жойни биламан, у ерда заррача ҳам нур йўқ!
-- Истайман, бу менга қизиқ!
Болакай қуёшни уйнинг ертўласи томон бошлабди ва эшикни очибди.
-- Мана!
Қуёш ичкарига мўралаб сўрабди:
-- Қани, ўша қоронғулик?
Ҳаётда қуёшдек бўлинг, сиз кириб борган кўнгилларни зулмат тарк этсин!
t.me/limonsupermeyer@issigxona