УЙ ШАРОИТИДА ЛИМОН ҚАЛАМЧАСИДАН КЎЧАТ ТАЙЁРЛАШ
Лимоннинг пишган ва чала пишган, пўстлоғи тўқ яшил ва 4–5 миллиметрли ўтган йилги новдалар қаламча қилинади. Ингичка, кучсиз ривожланган, шунингдек, бачки новдалардан қаламча олмаслик керак.
Новдалардан ўткир ток қайчи билан 8–10 см узунликдаги қаламча кесилади. Пастда бевосита барг банди тагидан тўғри бурчак остида, юқорида барг бандида 3–5 мм балланддан кесилади.
Сўнгра пастки баргларини олиб ташлаб, қолганларида барг пластинкасининг 1/3 қисми кесилади. Қаламчалар кам сув буғлатиш учун шундай қилинади.
Новдаларни таёрлаш, қаламча кесиш ва қаламчалар ишлаш вақтида қуриб қолмаслиги учун вақти-вақти билан сув пуркаб туриш ва устини ёпиб қўйиш керак.
Яхши илдиз олиши учун 50–100 донадан боғлаб қўйилган қаламчалар 18–20 соат давомида тиккасига эритмага солиб қўйилади ("Плантастим"нинг 1 л сувга 100 мл ҳисобида олинади). Шундан кейин улар иссиқхона стеллажига экилади. Усти плёнка билан ёпилади.
t.me/limonsupermeyer
@issigxona