#yakshanbamutolaasi
Ёзувчи, бизнес мураббий, нотиқ Робин Шармадан энг бой ва омадли инсон бўлиш учун қуйидаги кичик маслаҳатлар:1. Унутмангки, сизнинг ҳаётингиз даражаси фикрларингиз даражаси билан белгиланади.
2. Бошқаларга ва ўзингизга берган ваъдаларингиз устидан чиқинг.
3. Сизни энг кўп ташвишлантирадиган, қўрқитадиган ишни биринчи навбатда бажаришингиз керак.
4. Кичкина мақсадлар ёзиладиган кундалик - узоқ муддатли ажойиб натижаларнинг калитидир.
5. Сизни чалғитадиган турфа хил машғулотларни тўхтатинг. Бу йил сизни ишдан ва ҳаётдан чалғитадиган барча нарсаларни олиб ташланг ва диққатингизни муҳим санаган бир нечтасигагина қаратинг.
6. «Уруш санъати» китобини ўқинг.
7. «Жангчи» фильмини томоша қилинг (2010)
8. Технология ривожланган дунёда баъзиларимиз инсонийликни, одамийликни унутдик.
9. Эсда тутингки, барча буюк ғоялар дастлаб масхара қилинган.
10. Танқидчилар орзумандларни қўрқитишини унутманг.
11. Ҳамма нарса, ҳатто майда-чуйда нарсаларга ҳам эътиборли бўлишни Apple дан ўрганинг.
12. Ҳар дам олиш кунлари 60 дақиқани кейинги етти кунлик режани ишлаб чиқиш учун сарфланг. Сол Беллоу айтганидек, режа сизни танлов азобидан қутқаради.
13. Сизни ушлаб турган нарсаларни қўйиб юборинг ва олдингиздаги жорий йилни ўйланг. Агар ҳозирни севмасангиз, олдинни кўра олмайсиз.
14. Юқори формада қолиш учун шахсий мураббий ёлланг. Юлдузлар хизматлар нархидан қатъи назар, оладиган қийматларини қадрлашади.
15. Дўстларингизга, мижозларингиз ва оилангизга энг катта совға - эътиборингизни бериш (ва борлигингизни).
16. Ҳар куни эрталаб ўзингиздан сўранг: «Қандай қилиб мен одамларга энг яхши хизматни кўрсатишим мумкин?»
17. Ҳар кеча ўзингиздан сўранг: «Бугун мен билан содир бўлган бешта яхши ҳодиса нима?»
18. Энг қимматли нарса - эрталабки соатларингизни оддий ишларга сарфламанг.
19. Ҳар бир лойиҳани бошлаганингиздан ҳам яхшироқ ҳолатда қолдиришга ҳаракат қилинг.
20. Сизнинг вазифангиз фақат ўз ишингизни қилиш эмас. Сизнинг вазифангиз орқангиздан ўз етакчилигингизни ҳам мерос қила олиш.
21. Ҳар бир иш, бу шунчаки иш эмас. Ҳар бир ишингиз сизнинг қобилият ва истеъдодингизни намоён қилиш учун ажойиб воситадир.
22. Сиз қочадиган қўрқувлар сизнинг имкониятларингизни чеклайди.
23. Эрталаб соат 5 да уйғониб, 60 дақиқа вақтингизни онгингиз, танангиз, ҳис-туйғуларингиз ва руҳингизни озиқлантиришга сарфланг. Бу энг самарали вақт. Қаҳрамон бўлинг!
24. Оилангизга романтик хатлар ёзинг.
25. Нотанишларга табассум қилинг.
26. Кўпроқ сув ичинг.
27. Кундалик юритинг. Сизнинг ҳаётингиз бунга арзийди.
28. Тўланганидан кўпроқ нарсани бажаринг ва шундай қилингки, атрофдагилар енгил нафас олишсин.
29. Ҳар куни эрталаб ўз эгоингизни эшик олдида қолдиринг.
30. Ҳар куни ўз олдингизга 5 та мақсад қўйинг. Ушбу кичик мақсадлар йил охиригача деярли 2000 та кичик ғалабаларга олиб келади.
31. РАҲМАТ ва ИЛТИМОСни кўп айтинг.
32. Бахт сирини эсланг: муҳим ва зарур бўлган ишни бажаринг.
33. Келинг, қабристондаги энг бой одам бўлишга интилмайлик. Саломатлик - бу катта бойлик.
34. Ҳаёт қисқа. Энг катта хавф таваккал қилмаслик ва ўртамиёна бўлишга рози бўлишдир.
➡️
@JurabekBabaev