СаидИслоооооом, деб бақирганман шу ерда 😂, бу бола вееечно пилотлар кабинасига кириволади 🤦🏽♀️, қанақадир қилиб стюардессалар билан танишиб, уларни кўндириб, пилотлар билан танишиб, гаплашиб ўтиради😁, ёки самолётларни расмга туширади.
Мен билмайман келажакда бу болам ким бўлади, буни ўзи хал қилади, лекин хозирча бир нарса аниқ, Саид споттерлик (самолётларни расмга туширувчи фотограф) билан қизиқаяпти, пул йиғади ва янги объектив, флешкалар олади камерасига. Хар хафта якшанба соат 6 эрталаб аэропорт олдига боради иссиқ,совуқ фарки йуқ, термосчасига иссиқ чойни дамлаб олиб бориб ўша ерда темир панжаралар тагида ўтиради… ва споттерлик қилади.
Масалан аям тушунмайдилар унинг бу қизиқишини, «йиғиштир карам шўрвангни! Ярашмабди» деганлар, ўша куни Саиднинг холатини тасаввур қилолмайсиз, кўзлари қизариииб келибди, «Ая бувим шунақа деяптилар, сизнинг фикрингиз қанақа, мен кераксиз нарса билан шуғуллагаяпманми?», деб сўради, -«Хеееч қачон кимнингдир фикри асосида ўз қизиқишларингни белгилама! Бу сенинг қизиқишинг, уни ўйлаганда кўзларинг ёнади, ичингдан хурсанд бўласан-ку, хар бир расминг Jetphoto да чиқса шундайми?, демак хаммаси жойида! Агар сенинг қизиқишинг ўзингга, бировга ва атрофга зарари бўлмаса, демак хаммаси окей, ундан воз кечма!», дедим.
Дубай шахзодаси хар йили Ўзбекистонга ўз шахсий самолёти билан келади, 200 кишилик самолёт ўриндиғида унинг лочин қушлари ўтирган бўлишади ва у бу ерда ов қилади. Бошқа одамлар учун хам бу бекорчиликдек туюлади, у эса бундан мазза қилади! Нега йўқ? Хаётда хамма бир бирига ўхшаган бўлиши ва бир хил қизиқишларга эга бўлиши шарт эмас, унда индивидуал шахс бўлолмаймиз. Аутентиклик хам аслида шунда, қачонки сиз хеч кимга қизиқ бўлмаган йўналишдан завқланиб, уни хаёт мазмунига айлантириб яшасангиз!
Кимгадир ўхшашга интилиш фожеа, ўзидан воз кечиш ва ўзини, қизиқишларини хато деб билиш фожеа! Ноодатий бўлиш эса бу аслида бахт! Ички гармония ва ўзининг хохиш ва истакларига «Ха» дейиш, бундан ортиқ инсонга аслида хеч нарса керак эмас 🙏🏻❤️
Видео қайси фильмни эслатди сизга? 😁, бизнинг уйда хам шунчаки ўша Кевин яшайди-да, доим жуда банд, йўқолиб юрадиган ва ўта қизиқувчан Саиди)))