Анжанлик "Банкир" | Уйда қолинг.


Kanal geosi va tili: Qozog‘iston, Qozoqcha


"Йўл-йўлакай" бўлаётган гаплар хақида...
Админга фикр ва истаклар бўлса
@Anzirat_Buvi_bot ботига хабар жўнатинг!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
Qozog‘iston, Qozoqcha
Statistika
Postlar filtri


Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдурахмановнинг онаси Абдурахманова Саодатхон ая вафоти муносабати билан таъзиямизни изҳор этамиз.

Аллоҳ Саодатхон онани раҳматига олсин!


Alimoff dan repost
​​404 дан келган хат

Салом журналист, бу мен, 404. Биламан сен мени ёқтирмайсан ва бор вужудинг билан мендан нафратланасан.

Мен 2016 чи йилгача сенинг юртингда доимий истиқомат қилардим. Кейин эса мен кўринмай қўйдим. Аммо сўнги пайтлар сени юртингда жуда кўп меҳмон бўляпман. Аслида мени ватаним Жибути, Ангола, Туркманистон ё Шимолий Корея каби давлатлар бўлиши керак. Мен пайдо бўлмаганлигим сабаб Мексика ва Колумбияда қанчадан қанча журналистлар нарко картеллар қўлида қурбон бўлганини биласанми? Мени ёмон кўрсанг-да мен қанчадан қанча тақдирларни сувга оқиб кетишидан асраб қолганман... Аммо, жуда катта ҳақиқатларни беркитиш эвазига.

Мени ишим шу - ҳақиқатни йўқотиш. Сиз инсонлар «ҳақиқат эгилади, букилади аммо синмайди» деган баландпарвоз эпитетларни ишлатишни яхши кўрасизлар. Лекин мени ҳисобга олмайсизлар, унутасизлар. Бу кенг бағирли тўрт, ноль ва тўрт ичида қанча ҳақиқатлар информацион канализацияга тушиб кетганини ҳис қилмайсизлар. Хақиқат балки синмас, аммо мен бор эканман у беркитилиши мумкин.

Мен - буюк 404 ман! Сени йиллар давомида ухламай топган ҳақиқатингни шунчаки уч дона сон билан у аслида йўқлигини ифодалашга қодир бўлган электрон махлуқман!

Сен, ўзинг билмайдиган лекин қидираётган ҳақиқатингни гапиришни хоҳлайсан. Федерико Феллини «Бахт ҳақиқатни бировга зарар етказмасдан гапиришда» деганида балки келажакда мени пайдо бўлишимга ишора қилгандир...

Қанчалар ночорсан инсон... Хақиқатингни 404 хил исботи бўлган тақдирда ҳам менга қарши ҳеч нарса қила олмайсан. Мен информацион қуролман. Қўпол, тўпори, ва оғир қурол. Тиғларим ўткир бўлмаса-да, жуда оғирман ва шу оғирлик ҳисобига бошингни текис бўлмаса-да аммо узиб ташлашга қодирман.

Яна мен буюк демотиваторман. Бир нарсани ёзишингдан олдин сенга қўрқув, апатия ва «барибир фойдаси йўқ» деган фикрлар бера олман. Мени ўйлаб, ёзмоқчи бўлган нарсангни ҳам ташлаб қўясан барибир 404 келади деб.

Менсиз яшайдиган жамиятларга боқ, Голландия, Швеция, Германия, Норвегия, қанчалар чириб битган бу ғарб давлатлари. Мен оғзи тикилган инсоннинг ўша чокларидаги ипман, мен Патрик МакМёрфини лоботомия қилган қўллардаги исканаман. Агар ёш журналист талабалар кечаси ухламасалар, уларни мен билан қўрқитишади. Мен бу маданиятнинг ажралмас қисмиман. Мен - 404 ман!

Каналга уланиш👉@nurbekalimov


Ассалому алайкум хурматли канал обуначилари.

Асака банк IT ходимлари Асака банк мижозлари учун масофадан туриб хизмат кўрсатувчи гурух очганини маълум қилади. Бу гурухда фақатгина Асака банк мижозлари учун хизмат кўрсатилади. Гурухга Интернет, Мобил, СМС банкинглар ва онлайн тарзда кредитларни сўндириш бўйича мурожатлар қабул қилинади.
Асака банк мижозлари ушбу гурухга аъзо бўлинг ва мурожатларингизни онлайн тарзда телеграмм орқали жўнатинг.

Биз сизлар учун ишдамиз, сиз эса уйда қолинг.


Гурухнинг манзили 👉🏿 https://t.me/improblems


Mass-media fondi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Koronavirusga qarshi kurashishda hamma joyda qo'lni sovunlab yuvish tavsiya qilinmoqda. Qiziq, nima uchun qo'lni sovunlab yuvish bunchalar muhim? Bu ish virusga qarshi qanday yordam bera oladi?

Ayni shu mavzu bo'yicha VOX nashri tomonidan tayyorlangan maxsus rolik o'zbek tiliga tarjima qilindi. Rolikda qo'lni sovunlab yuvishning foydasi sodda tilda tushuntirib berilgan.

Ko'rishni tavsiya etamiz!

@massmediauz


​​Коронавирус карантини бўлишига қарамасдан шу кунларда тижорат банкларини ахолига узлуксиз хизмат кўрсатиб келаётгани таҳсинга лойиқ. Хозиргача ўзим яшаб турган шахардаги банкларда ва 24/7 режимда ишлаётган банкоматларда муаммоларни кўрмадим. Ишга пиёда кетарканман, йўл йўлакай тижорат банклари ходимлари томонидан эрталаб соат 8:00 бўлмай банкоматларга нақд пулларни жойлаштираётганига кўзим тушиб турибди. Ундан ташқари банк биносининг тозалигига жавобгарлар фаррошлар банкларни имкон қадар тоза сақлаб туришибди. Улар хар қачонгидан кўра кўпроқ ишлашмоқда. Эшитдимки Асака банк Раиси ташабусси билан банк кассирларидан ташқари барча фаррошларига хам навбатдан ташқари мукофот пули ажратган экан. Эътибор албатта тахсинга лойик.
Банкларда яна бир соха вакиллари борки, уларнинг хам меҳнатлари гарчи "фронт ортида" бўлсада энг асосийларидан бири хисобланади. Карантин сабабли барча ташкилотлар масофадан туриб, яъни онлайн ишлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилгани хеч кимга сир эмас. Айнан "онлайн" ишларни, банкларнинг электрон тўлов тизимларини, банкоматларни бир маромда ишлашини тахминлайдиган Ахборот технологиялари ходимлари бор. Уларнинг меҳнати хам анча қадрли ва биз уларга ўз хурматимизни намаён қиламиз.
Ҳурматли банк Ахборот технологиялари ходимлари, нафақат банк, қолаверса бошқа ташкилотларда хам ишлаётган IT ходимлар. Сизлар барчангиз хурматга лойиқсиз. Биз сизлар билан фахрланамиз. Ўзингизни ва оила аъзоларингизни эхтиёт қилинг.

Каналга обуна бўлиш 👉 Анжанлик "Банкир"


​​Асака банкдан яхши хабар!

Koronovirus infektsiyasining tarqalishi sababli e'lon qilingan karantin munosabati bilan, shuningdek qarz olgan shaxslarni qo'llab-quvvatlash maqsadida "Asaka" banki joriy yilning 1 aprel holatiga ko‘ra 100,0 mln.so'mdan kam bo'lgan barcha kreditlar bo'yicha to'lov muddatlari keyingi 2 oy muddatga bir tomonlama o'zgartirish kiritish orqali kechiktirilganligini ma'lum qiladi.
Karantin muddati uzaytirilgan taqdirda, ko'rsatilgan muddat tugaganidan keyin, mijoz kechiktirilgan to'lovni uzaytirish uchun bank bilan bog'lanish huquqiga ega.

Манъба: Асака банк сайти

Каналга обуна бўлиш 👉 Анжанлик "Банкир"


​​Ўзбек зўрда...

Каналга обуна бўлиш 👉 Анжанлик "Банкир"


Хозир кўпчиликни бир савол қизиқтиряпти.

Демак юридик ва жисмоний шахсларга кредит имтиёзини олиш учун ҳеч қандай ҳужжат топширилмайди. Биргина мурожатни ўзи кифоя қилади. Мурожатда асослантирилган изоҳ кўрсатиш етарли бўлади дейилмоқда.

Шундай экан кўпчилик асослантирилган изоҳ айнан нима бўлишини билмаслиги мумкин. Бунга эса жавоб оддий. Имтиёз учун асослантирилган изоҳ бу қарздорнинг карантин пайтида уйдан чиқмаётгани ёки карантинни ўзи бемалол асос бўла олади. Уйдан чиқа олмаётган фуқоро ўз навбатида даромад қила олмайди. Даромад йўқми демакки пул хам йўқ. Мана сизларга оддий ва содда ечим.

Каналга обуна бўлиш 👉 Анжанлик "Банкир"


​​Дамасдаги хотинларни гапига қараганда 28-29 март кунлари банклар дам олар экан. Хисобга олиб қўямиз.

Каналга обуна бўлиш 👉 Анжанлик "Банкир"


​​Афсуски инсоният қилган хатоси учун барчамиз жавоб беришимизга тўғри келяпти.

Каналга обуна бўлиш 👉 Анжанлик "Банкир"


​​Андижон шахрининг қоқ марказидан жойлашган Навоий шохкўчаси карантин сабабли ва шахар бўйлаб харакатларни қисқартириш мақсадида вақтинча ёпилди. Ундан ташқари ушбу шохкўча билан туташ кўчаларда дезинфекция қилинмоқда. Албатта бу тахсинга лойиқ.

Каналга обуна бўлиш 👉 Анжанлик "Банкир"


Обуначилардан келган мурожатлар туркумидан.

Ассалому Алайкум. Илтимос, дехкон бозорларида оддий "дока" ёки "марля" матосини оптом арзон нархда сотувини ташкил килинглар. Уйда узимизга етти саккиз кават килиб тикиб оламиз. Бу хаммага кулай булади. Ахир шунака килиб маска танкислигини камайтирсак коронавирусни тезда енгамиз. Рахмат.

Умиджон Низомов.

Каналга обуна бўлиш 👉 Анжанлик "Банкир"


​​Keyingi safar kimdir shahardagi mashinalar va qurilishlar ekologiyani buzmaydi desa mana shu rasmni ko'rsating.

Filippin poytaxti Manilla karantindan oldin va karantindan keyin.

Фируз Аллаев постидан олинди.

Каналга обуна бўлиш 👉 Анжанлик "Банкир"


Нейронавт | Психология dan repost
Коронавирусдан фойда кўрайотган Хитойми?

Аввалига барчасини шунчаки ўқув тревогаси деб ёзишганди...

Шу кунларда бутун дунё оёққа турган. Ҳамма коронавирус билан бирдамликда курашяпти. Аммо таниқли эксперт Ярослав Биховскийнинг масалага ёндашуви бошқача. У ўлатдан сўнгги уч ойда Хитой давлати нима фойда кўрди, дея савол қўяди ва ўз фикрларини қуйидагича баён этади:

1. Хитой — замонавий биологик урушга яхши тайёргарлик кўриб олди. Бутун дунёга мастер-класс кўрсатди ҳамда Хитойга қарши қаратилган хатти-ҳаракат яхши самара бермаслигини амалда исботлади.

2. Аҳолини қисқа муддатда ва самарали қайта рўйхатдан ўтказди.

3. Рақамли диктатурани кучайтирди. Ижтимоий тармоқлар ва барча коммуникация тизимини назоратига олди.

4. Ким ким билан алоқада бўлди, ким билан бир вагонда кетди, ким билан гаплашди, ҳаммасини аниқлай олди.

5. Нолегалларни аниқлади ва барчасини мамлакатдан чиқариб юборди.

6. Хорижликларнинг аксариятини "юмшоқлик" билан ўлкадан четлаштирди. Яъни уларнинг ўзлари эвакуация қилинишларини хоҳлашди. Қолганлари эса назоратга олинди.

7. Бутун мамлакатни оммавий ва тезкорлик билан блоклаш механизмини ишлаб чиқди.

8. Ер юзи аҳолисига Хитой нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйди. 1,5 миллиард одамнинг барчасига ниқоб тақтириб, барчани карантинда ушлади, бир ҳафтада мега шифохонани қуриб битказди.

9. Бутун мамлакат гигиенага қандай риоя қилишни ўрганди.

10. Ёввойи ҳайвонларни истеъмол қилиш оддий ҳол бўлган кўплаб провинцияларда буни қонун йўли билан тақиқлашга эришди.

11. Бутун жаҳон Хитойга нақадар боғлиқ бўлиб қолганлигини амалда кўрсатди.

12. Дунё инқирозига олиб келадиган ишлаб чиқариш занжирини музлатиб қўйди.

13. Полиция ва умуман хизматларда оммавий равишда дронлар ва автоматлашган кузатиш воситаларини амалиётга татбиқ қилди.

14. Ниқоб тақиб юрган одамнинг юришига қараб ҳам видеокамералар шахсини аниқлаштириш йўлини топди.

15. Гонгконгдаги норозилик намойишларини тўхтатиб, Хитой ҳукуматининг таъсирини кучайтира олди.

16. Энг муҳими: ҳозирча бутун дунё шу инқироз билан курашиб турган паллада Хитой пандемия вазиятидан аллақачон чиқиб, қуйидагиларни амалга оширмоқда:

- арзонлашаётган активларни сотиб олмоқда;

- кучсиз давлатларга молиявий ёрдам кўрсатиш орқали ўз глобал таъсирини кенгайтиряпти.
- нефть нархининг тушишини “ўйин” қилмоқда.

Ўйлаб кўриш керак.

Каналга мархамат 👇

@doridarmonlar


​​Ассалому алайкум ахли канал.

Дамасдаги хотинларни гапига қараганда соат тахминан 09:45 да Ўзбекистонда зилзила рўй берганмуш? Сизлар хам сездиларми зилзилани?

Каналга обуна бўлиш 👉 Анжанлик "Банкир"


​​Дамасдаги хотинларни қўлига шу хат телеграмм орқали келиб қолди. Балки фейкдир бу хат. Нима бўлгандаям бир гап бор....

Каналга обуна бўлиш 👉 Анжанлик "Банкир"


davletovuz dan repost
❗️Айтишларича, Ўзбекистонда ҳам коронавирус оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз туфайли жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитларига ҳам таътил берилади. Бу ҳақда Марказий банк тижорат банкларига тегишли тавсияни берган.

Ўйлаймизки, таътилдан кредит олган ҳар бир юртдошимиз унумли фойдаланиб, уни қайтаришга ҳаракат қилади, берилган имкониятларни суиистеъмол қилишмайди.

@davletovuz


Дамасдаги хотинларни айтишича....


​​Кўзойнак тақувчилар маска тақса, маскадан чиққан нафасга кўзойнак парланиб қоляпти.

Соқол олишда ишлатиладиган пенани кўзойнакнинг шишаларига суриб, қуруқ латта билан артиб ташласангиз, парланмайди.

Бу усулни ёмғир пайтида парланмаслиги учун автомобил ойналарига ҳам қўллаш тавсия қилинади.

Синалган.

Пена ўрнида глицирин ишлатса ҳам бўлади

Дилшод Одиловнинг постидан олинди.

Каналга обуна бўлиш 👉 Анжанлик "Банкир"


Bank va Mijoz dan repost
Ҳозирдан филиал раҳбарлари барча ходимларни эртага ишга чиқишлари бўйича (кредит ундириш кераклиги асосий сабаб) топшириқ бермоқда эканлар.

Ҳурматли бошқарувчилар!
Сиз учун эртага фақат керакли ходимларни чақиринг (улар нари борса 4-5 та бўлиши мумкин).
Бошқа ходимларга зарурият йўқ.

Кредит ундирилиш бугунги куннинг энг долзарб масаласи эмас. Бугун бўлмаса, эртага ундирилади ўша кредитлар!

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

300

obunachilar
Kanal statistikasi