Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси органлари иш юритувида жорий йилнинг ўтган даврида 14.287 алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида алимент тўловчи қарздорлардан жами
40,6 млрд. сўм ундирилиб, шундан
34,5 млрд. сўм маблағлар, автоматлаштирилган электрон назорат тизими орқали ундирувчилар номига очилган банк пластик карталарига ўтказиб берилди.
Бундан ташқари, қарздорлар ўртасида олиб борилган профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари давомида қарздорлар томонидан олдиндан тўлов сифатида (бола 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган давр учун) умумий ҳисобда
994 млн. сўмлик мол-мулклар ва пул маблағлари, шу жумладан
324 млрд. сўм нақд пуллар, 3 та
670 млн. сўмлик автотранспорт воситаси фарзандларининг таъминоти учун топширилиши таъминланди.
Шунингдек, алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бандлик ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чора-тадбирлар натижасида 702 нафарга яқин алимент тўловчи қарздорлар ишга жойлаштирилиб, уларнинг бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақларининг маълум миқдорига қаратилди.
Шу билан бирга, ўтган даврда қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, алимент тўловларини тўлашдан мунтазам равишда қасддан бўйин товлаб келган жами 173 нафар қарздорлар маъмурий ҳамда 17 нафари жиноий жавобгарликка тортилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram |
Instagram |
@user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube |
Facebook |
Veb-sayt