ТИКЛАР
ЁПИШҚОҚ ҲАРАКАТЛАР
✅ Тиклар - танадаги баъзи бир мушакларнинг ноихтиёрий ҳаракатлари.
Масалан: кўз учиши, бошнинг, елканинг учиб тушиши, лабнинг , бурун атрофи, юздаги мимик мушакларнинг ихтиёрсиз ҳаракатлари, сабабсиз йўталиб қўйиш каби ҳолатлар тиббиётда "нерв тиклари" дейилиб, невроз аломатлари ҳисобланади. Асосан, болаларда 3 ёшдан 10 ёшгача оралиқда кўп учрайди.
Тиклар бош мия айрим соҳаларининг ҳаддан ортиқ қўзғалишидан келиб чиқади.
Болаларда бу ҳаракатларнинг пайдо бўлишига сабаб, улар асаб системасига бўлган юкни кўтара олмайдилар, улар организми шу ноихтиёрий ҳаракатлари орқали гўёки шу юкдан халос бўлади.
Бундан ташқари бу ҳаракатлар уларда одатларни шакллантиради:
- сочини юлиш, ўйнаш
- кўзини пирпиратиш, лабини тишлаш
- тирноғини ғажиш
- бурнини тез-тез тортиш
- бармоғини ширқиллатиш
- тишларини ғижирлатиш, ҳатто кундузи ҳам
- оёғини қимирлатиб ўтириш
- кафтига пуфлаш каби ҳаракатлар...
Бола бу спазматик ҳаракатлардан оғриқ ва қаттиқ толиқиш ҳис қилади.
Бу ҳолатлар ўз-ўзидан ўтиб кетади деб кутиш катта хато бўлади.
Кўпинча бу симптомлар чекиниб , йўқолиши, "ухлаши" мумкин. Аммо, кейинчалик ўсмир ёшига келиб ёки улғайгач янаям катта куч билан , бошқа симптоматик кўринишда юзага чиқиши мумкин.
Фарзандларингизга беэътибор бўлманг. Уларнинг келгусида саломатлиги сизнинг қўлингизда.
©Психолог Гульнара Атажанова
Мурожаат учун ⤵️
@medpsixologGulnara
https://t.me/bolalarpsixologiuz