БИЛАСИЗМИ???
Бизни миямиз кераксиз деб топган ишга энергия сарфлашни ёқтирмайди. Чунки, ақлий фаолият жуда катта энергия талаб қиладиган иш. Эволюция эса бизнинг миямизга максимал равишда энергия тежашни дастурлаб қўйган. Миянгизга китоб таржимаси ўзингиз ва кўпларга фойда келтириши умуман қизиқ эмас. Бунинг фойдаси борлигини онгимиз англасада, мия англамайди. Мия энергия тежашни истайди.
Агарда миянинг бу хусусияти уйимиздаги маиший техникаларимизда ҳам бўлганида эди биз электр энергияни анча тежаб қолган бўлардик.
Энди
Мия кераксиз деб топган ишни қилмаслик учун ҳар нималарнидир "ўйлаб топишга қодир":
Масалан:
- бирдан ҳожат қистаб қолади;
- қорнингиз оч қолади;
- уйқу кела бошлайди;
- ёдингиздан чиққан нимадир кулгули эсингизга келиб пиқиллаб кулворасиз ва хоказолар.
Миямизнинг бу инжиқликларига қарамай ўзимизда жасорат топиб, мақсадга тўлиқ эътибор қаратиб барибир ишни охиригача етказсак-чи?
Ана унда биз натижага эришгач, миямиз бахт гормони бўлмиш дофаминнинг бир порциясини қабул қилиб олади. Яъни ўзимиздан қониқиш ҳиссини туямиз. Дофаминни шу учун ҳам "мукофот кимёси" деб аташади.
Айнан бирон ишни охиригача бажариб қониқиш ҳиссини туйганимиз учун ҳам миямизда нейрон алоқа ҳосил бўлиб бизда бу ишни яна қилиш истаги/иштиёқи пайдо бўлади.
Хуллас, миянгизда янги нейрон алоқалар вужудга келиши учун мияни чиниқтириш, истамаган нарсани қилишга ундаш лозим. Мия охирги натижани кўриб хурсанд бўлгач кейинги ишлар осон кеча бошлайди.
#Каналимизга_уланинг ⤵️
➡️ https://t.me/bolalarpsixologiuz