Куни кеча жамоат жойларидан бирида ўтириб кузатар эканман, диққатимни бир ёш она ўзига тортди.
Онанинг шу жойга кириб келишининг ўзида унинг қанчалик асабий эканлиги, ҳаётидан норози эканлиги кўриниб турарди.
Чамаси 4 ёшлар атрофида қизалоғига бақирганича кириб келди.
Қўлида 1 ёшга ҳам етмаган ўғилчаси ҳам бор.
Қизчанинг ҳар бир қадами, ҳар бир ҳаракати учун бақириб танбеҳ берар, бақириб уришиб берарди. Тегма, ушлама, бу ерга кел.
Қизча жудаям актив, унга онасининг бақириқлари умуман таъсир қилмасди.
Икки кўзи онасида, қарамай турган қандайдир сониялар ичида пайтдан фойдаланиб , онасининг кўзини шамғалат қилиб ҳамма нарсани туртиб, ушлаб кўрар, югуриб ҳамма жойни бир чеккадан кузатиб , ўтирганлардан бу ерда нима қилишларини сўрашга ҳам улгурди.
Она эса ҳалиям бақиришдан, дакки беришдан тўхтамасди.
Қизалоқ шу орада ходимлар чой ичишлари учун олиб қўйган конфетларини шкафдан бирма-бир санаб олишгаям улгурди.
Ходимлар ҳам бу ҳолатни кузатиб туришар, бироз насиҳат қилишгандай бўлишди-ю, онанинг бақириқлари, тегма деганлари унга таъсир қилмаганлигини кўриб жим бўлишди.
Она конфетларни жойига қўйиб қўйишини айтиб бақириб бердиям-ки, қизча ёлғон гапириб вазиятдан чиқди.
Аммо, онаси бу ҳолатни кўриб, билиб турар экан, охири енгилишга мажбур бўлди.
Қизча ютиб чиқди, бировни нарсасини сўрамасдан олиб, яна ёлғон гапириб вазиятдан чиқиб кетди.
Она эса ҳадеб кимга ўхшадинг сен деб дакки беришдан тўхтамади. Ходимларга аммасига тортганини таъкидлаб ҳам қўйди.
Қизча эса хурсанд, бир сиқим конфетни паққос туширди-ю, қоғозларини олиб бориб бекитиб қўйди.
Бу ҳолатда аралашиб ҳеч ким вазиятни ўзгартира олмас, насиҳат билан ҳеч ким қизчани тарбияга чақириб қўя олмасди.
Қизчанинг тарбияси аллақачон шаклланиб бўлган, у бу ҳаётда қайси йўл билан бўлса ҳам яшаб қолиш йўлини танлаган эди.
Фақат она қизчанинг кейинги характерини ўзгартириши мумкин. Агар она ўз қарашларини, дунёқарашини ўзгартирса, ўзи ўзгаришни истаса албатта.
Чунки, онада иккиламчи манфаат, айбни фарзандларига ағдариш орқали ўзини оқлаш болаликдан шаклланиб улгурган.
Бу тарбия моделидан воз кечиш осон эмас.
Мени қайғуга солган ҳолат қизчанинг кейинги тақдири бўлди.
Оналарнинг шундай вазиятларда, кичикроқ ёшларда бепарволиги каттароқ бўлганида, каттароқ муаммоларга олиб келади.
Бақириш - бу тарбия эмас.
Бақириш- бу эътибор ҳам эмас.
Ўйлайманки, хулоса қилишга улгурдингиз.
Уриш ҳам ечим эмас!!!
© Психолог Гульнара Нарбаевна
https://t.me/bolalarpsixologiuz