МЕҲР БУ ЭРКАЛАТИШМИ?
Аксари ота-оналар фарзандларига қаттиққўл тарбия берар эканлар, фарзандига меҳр бериш у ёқда турсин, ҳатто кулиб қарашниям раво кўрмайдилар. Негаки, "эркаланиб" кетишидан қўрқадилар. Бу қўрқуви остида эса хавотирлари бор. Боланинг тарбияси бузилиши, айтганини қилмай қўйиши, боланинг ўзбошимча бўлиши, ёмон йўлга кириб кетиши хавотирлари бор.
Ота-оналар ўйлашадики, қаттиққўл тарбия билан одобли, ақлли, тарбияли, орзусидаги болани тарбия қила оламан деб.
Қаттиққўл тарбия эса бу уриш, сўкиш, бақириш, ҳар бир буйруғини сўзсиз бажариши, ҳақорат, кимгадир солиштириш, кимнидир ҳадеб болага ўрнак қилиб кўрсатиш, болани камситиш. Албатта, ота-она бу ҳаракатлари билан болам яхши бўлсин, яхши инсон бўлсин, катта инсон, ўқимишли инсон бўлсин, катта бўлса ўзини эплай олсин деган мақсадда амалга оширади.
Кўпинча, улар ўзим биламан фарзандимни қандай тарбиялашни дейишади. Аммо, фарзанди катта бўла бошлагач, айниқса ўсмир ёшда, ўша биз айтаётган "қаттиққўл" ота-оналарнинг фарзандларида психологик муаммолар кўп кузатилади. Биз уларда икки хил сценарийни кўришимиз мумкин. Биринчи, тоифадаги болалар одамови, қўрқоқ, одамлар билан киришиб кета олмайди, мустақил фикрини билдира олмайди, ўз ўрнини топишга қийналишади, ўзини ҳимоя қила олмайди. Бир умр эзилиб яшайдиган инсонга айланишади. Катта ҳаётда ҳам уни бир умр эзиб юришларига кўниб яшайди, чунки шундай тарбия қилинган. Ўзи қарор чиқара олмайди, унинг учун кимдир қарор чиқариши керак.
Иккинчи тоифадаги болалар, ўсмир ёшига етгач исён кўтаришади, "қаттиққўллик" зулми остидан қутулишга уринади. Жаҳлдор, ўз билганидан қолмайди, кўчадан уларни эшитадиган "ғамхўр" инсонларни топиб олишади. Улар дардларига шерик бўлишади. Энди бу болаларнинг ўзлари кимларнидир эзиш, бошқариш, аламини олиш, кимларнидир уриб, ҳақоратлаб босим ўтказиш орқали ўз кучини кўрсатиб қўйишга интилишади. Негаки, буларда шунақа ишонч шаклланган. Фақат жисмоний куч билан одамларни бошқариш мумкин, фақат шу йўл билан сен кучли бўласан, фақат шундай бўлсанг сени ҳеч ким хафа қила олмайди. Бу сценарийда катта бўлган болалар мактабда зўравон бўлишади, ҳамма болалар булардан қўрқишади. Кўпчилик болалар буларга ҳавас қилишади. Қизлар ёқтириб қолишади. Бошқа болалар учун бундай болалар ўзига ишонган, дадил болалар бўлиб кўринади.Ота-оналарга жуда кўп муаммолар, шикоятлар келтиришади. Бу болалар муаммоларини зўравонлик орқали ҳал қилишга уринадилар. Чунки бошқачасини билмайдилар. Низоли вазиятларда бошқа йўллар билан чиқиб кетишни, ҳеч кимга, айниқса ўзига зиён бермасдан чиқиб кетишни билмайдилар. Улар ноҳақ бўлсалар ҳам, ўз айтганида туриб оладилар. Натижа эса, ечимнинг йўқлиги ёки муаммога чуқурроқ кириб кетиш. Бундай болалар ҳар доим ота-оналар билан конфликтда бўладилар. Гап кўтармайдилар. Эшикни тарз ёпиб чиқиб кетиш, неча кунлаб уйга келмаслик ҳолатлари кузатилади. Кечалари санғишни одат қиладилар. Чунки уйда панд-насиҳат, "минғир-минғир" "жонига теккан". Қисқаси, уйдан безор болалар.
Бу иккала тоифадаги болалар улғайиб турмуш қуришгач , оилавий ҳаётда ҳам анча қийналишади. Биринчи тоифадагилар турмуш ўртоқларидан эзилиб яшашса, иккинчи тоифадагилар ўзлари эзиб яшашади. Натижа маълум, яна келишмовчиликлар. Ҳар иккала тоифадаги инсонларнинг битта энг муҳим эҳтиёжи бор. Меҳрга-мухаббатга бўлган эҳтиёжи. Негаки, ота-она меҳрига тўйишмаган ва буни турмуш ўртоқларидан кутишади. Биттаси нолиб, хафа бўлиб кутса, иккинчиси жаҳл қилиб, ғазабланиб, азоб бериб, меҳр кутади.
Фарзандларингизга сиз беришингиз мумкин бўлган иккита энг муҳим нарса бор: бу меҳрингиз ва вақт ажратишингиз!
© Гульнара Атажанова
#Каналимизга_уланинг ⤵️
➡️ https://t.me/bolalarpsixologiuz