Айбдорлик туйғусининг ҳаётимизга салбий таъсири
Инсон бирор қилган ҳаракатидан сўнг ёки қилмаган иши учун, вақтида қила олмаган иши учун ўзини айблайди.
Жуда кўп ҳолатларда нега бундай қилдим, агар бошқача йўл тутганимда вазият бошқача бўларди, ҳаётим бошқача бўлар эди деган айбдорлик туйғуси кузатилади.
Аслида, невротик айбдорлик туйғуси болаликдан сингдирилади.
Ота-она томондан ортиқча талабларнинг қўйилиши, шу талабга жавоб бера олмаслик, ортиқча танқид, солиштириш айбдорлик ҳисси шаклланишига сабаб бўлади. Кўпинча ота-оналар фарзандларини айбдорлик ҳисси орқали бошқаришга уринадилар.
Баъзан бу ҳолат шу хатони бошқа такрорламасликка ундайди. Бошқа томондан эса инсон ҳар нарсада ўзини айблаши уни бир умрга тарк этмаслиги мумкин.
Ҳар бир арзимаган, ўзига боғлиқ бўлмаган вазиятларда ҳам ўзини айблайди, ич-этини ейди. Натижада бу ҳолатнинг узоқ давом этиши юрак-қон томир касалликлари (қон босими ортиши), ошқозон-ичак касалликлари ( яра касалликлари), қандли диабет ва бошқа кўпгина касалликларга олиб келиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Ўзингизда айбдорлик ҳисси бўлса, ўйлаб кўринг бу ҳолатни ўзгартира олармидингиз?
Бу айбдорлик туйғуси сизга керакми, у орқали нимага эга бўляпсиз?
Бу ҳолатдан чиқиб кета олмасангиз, ҳаётингизни издан чиқараётган бўлса, соғлиғингизда ўзгаришлар сезсангиз тезликда мутахассисга учрашингиз керак бўлади.
Агар фарзандларингиз тарбиясида уларни айбдорлик туйғуси билан тарбиялаётган бўлсангиз, тўхтанг!
Сен учун шундай қийналиб юрибман, сен учун эрталабдан кечгача ишлайман, ака-укангни , ўртоғингни қара эплайди, яхши ўқийди, сенинг қўлингдан бирор иш келмайди каби айбдорлик туйғусини сингдирманг.
Болалар бу ҳолатда маъсулиятни, жавобгарликни ҳис қилишдан кўра уларда қўрқув, бир умрлик айбдорлик туйғуси шаклланишига ва ўзини худди кераксиз, ортиқчадек ҳис қилишига олиб келади.
Натижада, болаларда, асосан ўсмирлардаги негатив ҳиссиётлар депрессия келиб чиқиши, хулқ-атворининг бузилиши, алкоголь, чекиш, наркотиклар истеъмол қилиш, энг ёмони суицидларга сабаб бўлиши мумкин.
© Психолог Гульнара Нарбаевна
Мурожаат учун ⤵️
@medpsixologGulnara
https://t.me/bolalarpsixologiuz