ЯХШИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШИШИМИЗГА САБАБ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР.
🔹Ота - оналар фарзандларида психологик муаммолар сабабли мурожаат қилар эканлар, фақат бола билан психотерапия ўтказиш етарли эмасликларини тушунишлари ва ўзлари ҳам бу жараёнда иштирок этишлари яхши натижаларга эришишимизга сабаб бўлади.
Негаки, баъзан шундай ҳолатлар бўладики, болада муаммо сабабчиси онанинг ёки отанинг ўзи эканлигини тан олишмайди.
Болага нисбатан муомаласини, тарбия усулини бироз бўлса ҳам ўзгартиришни истамайди. Улар учун фақат ўзлари ҳақ бўлишлари муҳим. Тўғриси, баъзан бу болаларга жуда ачиниб кетаман.
🔹Қувонарлиси шундаки, жуда кўпчилик ота-оналар ўзлари тушуниб, англаб, бола билан биргаликда машқларни бажариб, уйга берилган топшириқларни бажариб актив иштирок этишлари.
🔹Бундан ҳам қувонарлиси бу жараёнда отанинг актив иштирок этиши.
Тажрибамда энг яхши натижалар бу айнан, оталарнинг иштироки бўляпти.
Чунки боладаги муаммо бу боланинг муаммоси эмас, бу тўлиқ ота- онанинг муаммоси, бутун оиланинг муаммоси ҳисобланади.
🔹Шунинг учун ҳаракат қиламан, имкони борича оилавий психотерапия ёрдамида бутун оила билан ишлашга.
Бунинг учун бир неча методикалардан фойдаланаман. Психологлар учун таниш бўлган классик методикаларни яна ҳам мукаммаллаштириб оилавий психотерапия учун қўллайман. Шу билан биргаликда ўзимнинг авторлик методикаларимдан фойдаланаман. Булар жуда яхши натижалар беради.
🔹Яхши натижаларга эришишимизга сабаб бўладиган яна бир ҳолат,
бу ишлаш жараёнида
"Бола психологияси" онлайн форматдаги авторлик курсимга ҳам аъзо бўлишлари. Негаки, ҳеч бир консультация жараёнида ота-онага бола психологияси ҳақида етарлича тушунтириб бера олмайсиз. Бунга вақт етмайди. Мана шу вазиятда ота-оналар курсда олган билимлари эвазига муаммолар сабабини ўзлари тушуниб, англаб, нима қилиш мумкинлигини ҳам ўрганиб оладилар.
©Болалар ва ўсмирлар клиник психологи Гульнара Нарбаевна
Мурожаат учун ⤵️
@medpsixologGulnara
https://t.me/bolalarpsixologiuz