📌 Сохта адаптация (мослашиш)
Болаларнинг боғчага, мактабга мослашишининг сохтаси ҳам бўларкан. Негаки, сиз болам боғчага, мактабга ўрганди деб ўйлайсиз, аслида бундай бўлмайди. Сиз буни сезмайсиз ҳам. Бу сизнинг ёмон ота-она эканлигингизни билдирмайди. Бу ҳолат ҳар қандай ота-она фарзандларида , ҳар қандай болада кузатилиши мумкин.
Демак, сохта мослашиш белгиларини кўриб чиқамиз.
- Бола бошқа болалар билан ўйнамайди
- Бола ёпилиб қолади, ҳатто ота-онага нисбатан
- Бола боғча, мактаб тўғрисида гапиришни истамайди
- Бола ширинлик кўп ейишни бошлайди
- Асоссиз хавотир ва қўрқув кузатилади
- Ўзидан-ўзи инжиқ бўлиб қолади
- Ака-укалари билан кўп уришади
- Ҳолсиз, уйқучан бўлади
- Мультфилм кўришга берилиб кетади
- Овқат еганида ҳам инжиқлик қилади, иштаҳаси бўлмайди
- Хотиржам ўйинларни ўйнамай қўяди, кўпроқ бузғунчи ўйинлар ўйнайдиган бўлади.
Демак, фарзандларингизнинг боғчага, мактабга мослашиши сиз ўйлагандай осон эмас экан ва бунга бефарқ бўлишингиз бола психикасига салбий таъсир ўтказар экан.
© Психолог Гульнара Атажанова
Мурожаат учун:⤵️
@medpsixologGulnara
#Каналимизга_уланинг ⤵️
➡️ https://t.me/bolalarpsixologiuz