Ёшларни миллий ватанпарварлик туйғуларида тарбиялаш, уларда она Ватанига содиқлиқ ҳиссини жўш урдириш мақсадида божхона органлари томонидан оталиққа олинган мактабларда божхона ходимлари томонидан ташкил этилаётган ўқув машғулотлари изчиллик билан давом эттирилмоқда
Нукус шаҳридаги 31 сонли умумтаълим мактабида ўтказилган навбатдаги дарс машғулоти назорат техник воситалари турлари, уларнинг имкониятлари, божхона назорати жараёнларида улардан фойдаланиш истиқболлари ҳақида бўлди.
Дарс жараёнида божхона постларининг ахборот технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан берилган назарий билимлар назорат техник воситалари билан амалий машғулотларга уланиб кетди.
Машғулот якунида ёшлар ўзларининг кибержиноятлар ва улардан муҳофазаланиш тартиботлари бўйича қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.