Экспортер ва экспорт билан шуғулланиш истагида бўлган барча тадбиркорлар билан очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида тадбиркорлик субъектлари билан ташкил этилган давра суҳбатида экспортга масъул барча идоралар, шу қаторда божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Уразалиев ва тегишли бўлим вакиллари иштирок этди.
Учрашувда товарлар экспортини амалга ошириш босқичлари, яратилган шароитлар ва талаб этиладиган ҳужжат турлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Хусусан, “Экспорт 3 қадамда”модули, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими афзалликлари тақдимот кўринишида амалий мисоллар билан тушунтирилди.
Таъкидлаш жоизки, “экспорт 3 қадамда” модулида бугунги кунда Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар томонидан жами 2 мингга яқин декларациялар юборилган. Ҳозирча автомобиль транспортидаги ташишларга жорий этилган мазкур модулдан биргина октбрь ойида 97% экспортер-тадбиркорлар фойдаланиб, ўз маҳсулотлари экспортини амалга оширган. Бу эса, 9 босқичли экспорт жараёнларининг эндиликда фақат 3 босқичда амалга оширилишини таъминловчи мазкур модул имкониятларидан фойдаланиш даражаси тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун яна бир имконият, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими афзалликларидан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2021-2022-йилларда биронта тадбиркорлик субъкети фойдаланмаган бўлса, яратилган енгилликлар ва олиб борилган тарғибот ишлари натижасида 2023 йилда 5 та тадбиркорлик субъекти томонидан қиймати 630 минг АҚШ долларига тенг бўлган ва жорий йил ўтган даврида 18 та тадбиркорлик субъекти томонидан қиймати 3 млн. АҚШ долларига тенг товарлар ушбу режимдан фойдаланган ҳолда экспорт қилинган. Давра суҳбати давомида ушбу режим афзалликлари, ундан фойдаланиш шартлари ва талабларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашувда тадбиркорлар божхона, солиқ, банк, ўсимликлар карантини ва бошқа йўналишларда экспорт амалиётларида мавжуд тартиботлар ва яратилган шароитлар бўйича қизиқтирган саволларига жавоб олишди.