Forward from: 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹
2 ЁШДАН 4 ЁШГАЧА БОЛАЛАР ХАРХАШАСИ САБАБЛАРИ
#савол
Шу ёшдаги фарзанди бор оналардан жудаям кўп саволлар келади.
2 ёшгача жуда хотиржам фарзанди негадир ўзгариб қолгани, нима қилишни билмай, жаҳл устида уриб қўйишаётгани, яхши гапгаям, ёмон гапгаям кўнмаслиги ва қандай йўл тутишлари кераклиги тўғрисида мурожаат қилишади.
#жавоб
2 ёшдан кейин фарзандингиз хулқи ўзгариб бораётган бўлса,
қайсар, ўзини айтганини қилдиришга уринадиган, хархаша қиладиган бўлса, билингки фарзандингиз психик ривожланишнинг кризис босқичига ўтган. Бу 3 ёш кризис давридан ҳамма болалар ўтади ва шундай ўтиши бу норма.
Яъни боланинг янги эҳтиёжлари пайдо бўляпти.
Ўзини ҳимоя қилиш, ўз чегарасини ҳосил қилиш, дунёни ўрганиш, ўзининг ҳиссиётларини тушуниш, ҳиссиётларини билдиришни ўрганиш жараёни кетмоқда.
Чунки:
🔹 уларда ҳали эмоционал система ривожланиб, шаклланиб улгурмаган
🔹ўзининг негатив эмоцияларини ушлаб тура олмайди, бошқара олмайди
Болаларнинг яна ҳам агрессив бўлиб қолишлари, хархаша қилиб, жазаваси кучайиб кетишининг сабаблари:
🔸Оналарнинг янада болага нисбатан қаттиққўл муносабатда бўлишлари, уларни тарбиялаб қўйишга уринишлари
🔸шу давр кризиси ҳақида маълумотга эга эмасликлари
🔸боланинг ҳаддан ортиқ чарчаши
🔸бола дискомфорт ҳолатда бўлиши
🔸болага ҳаддан ортиқ гиперғамхўр бўлиш
🔸болани ҳаддан ортиқ чегаралаб қўйиш
Нима қилиш керак?
Болани тарбиялаб қўйиш мақсадида уриш, калтаклаш мумкин эмас. Аксинча, унга меҳр беришга ҳаракат қилинг, эркаланиб кетишидан қўрқманг. Унинг эмоцияларини қабул қилишга, тушунишга ҳаракат қилинг. Уни кўпроқ бағрингизга босинг. У бу дунёга янги келган.
Унинг организми тайёр бўлиб келгани йўқ. У ривожланяпти, ўсяпти. Бу дунёни ўрганишга, яшашга ҳаракат қиляпти. Унинг психикаси, асаб тизими шаклланяпти. Бу дунёга мослашишга уриняпти.
Агар сиз меҳрибон бўлсангиз, унинг учун хавфсизлик туйғусини берасиз ва у хотиржам бўлади.
©Психолог Гульнара Нарбаевна
Мурожаат учун:
@medpsixologGulnara
https://t.me/bolalarpsixologiuz