✍️ Доғистоннинг буюк шоири Расул Ҳамзатов ўзининг
"Менинг Доғистоним"
асарида шундай ёзади:
...Парижда мен тасодифан
бир доғистонлик мусаввирни учратиб қолдим.
Инқилоб йиллари
у Францияга кетган ва ўша ерда бир италиялик аёлга уйланиб қолиб кетган экан.
Мен ундан сўрадим:
— Нима учун Ватанга қайтишни истамайсиз?
У жавоб берди:
— Энди жуда кеч, ёшликда у ердан ўтли қалб билан чиққандим,
энди қуруқ суякнинг ўзини Ватанга қандай қайтараман?
Уйга қайтгач,
мен ўша парижлик Ватандошимнинг қариндош-уруғларини излай бошладим.
Буни қарангки, мени ажаблантириб, ўша одамнинг жудаям кексайиб қолган
Онаси ҳалиям ҳаёт экан.
— Сизлар авар тилида гаплашдингларми? — деб қўқисдан сўради кампир мендан.
— "Йўқ, биз таржимон орқали гаплашдик, мен рус тилида,
у эса француз тилида"
— деб жавоб бердим мен.
Онаизор ўйчан, анча муддат
жим сукут сақлади.
У қора рўмоли билан юзини ёпди, аёллар фарзандлари ўлса
шунақа қиладилар.
Яна бироз жим тургач,
у кескин тарзда деди:
— Расул, сен адашибсан,
ўша одам менинг ўғлим эмас,
у аллақачон ўлиб кетган.
Менинг ўғлим ўзим ўргатган
она тилини унутиши мумкин эмас!