Истерия (юн. histeria – маъноси бачадон дегани). Бу касаллик белгилари ҳақида қадимги рисолаларда кўп ёзилган ва уни дастлаб бачадон функцияси билан боғлашган. Чунки истерияни, асосан, аёлларда кузатишган. Кейинчалик истерик бузилишлар эркакларда ҳам аниқланган бўлсада, унинг аввалги номи сақланиб қолган. Истерия неврознинг бошқа турлари каби кенг тарқалган касаллик. Бу касаллик, асосан, ёшлик даврида ва кўпроқ аёлларда учрайди. Унинг келиб чиқишида хулқ-атворнинг болаликдан истерик тарзда шаклланиши катта аҳамият касб этади.
Ортиқча таъсирланиш, ҳар нарсага ҳаддан ташқари эътибор бериш, мустақил фикрлай олмаслик, ортиқча ишонувчанлик, ранг-баранг ҳис-туйғуларга берилиш истерия учун жуда хос. Улар руҳан ва жисмонан заиф кишилардир. Кўпчилик истерик беморлар феъл-атвори болалар феъл-атворига ўхшаб кетади. Улар учун атрофдагилар диққатини ўзига жалб этиш хос. Истерик бузилишлар фақат неврозларда эмас, балки психопатияларда ҳам кузатилади. Истерик невроз симптомлари аксарият ҳолларда хил-ма-хил касалликлар аломатларини эслатади. Шу боис ҳам истерияни «катта муғомбир» деб аташади. Уларда барча соматик касалликларга хос белгиларни кузатиш мумкин. Аслида эса бу соматик касалликлар уларда аниқланмайди.
Истерик неврознинг турлари хилма-хил. Уларнинг барчаси, одатда, руҳий жароҳатдан (айниқса, жанжал ва хафагарчиликдан) сўнг пайдо бўлади.
Истерия хуружи асосан, жавобгарликдан, айбловдан қочиш, танқидни кўтара олмасликдан ёки ўз айтганини қилдиришга уринишдан бошланади.
Истерия симптомлари истерик невроз турларига қараб ҳар-хил кўринишда бўлади: йиғлаш, ҳушидан кетиш, кўнгил айниши, қусиш, тутқаноқ хуружи(эпилепсиядан фарқли), овозини йўқотиш, эшитмай қолиш, хотирасини қисман йўқотиш ҳолатлари кузатилади.
Истерия бу психик бузилиш бўлиб, бемор ҳаётини қийинлаштирадиган бир қанча асоратларга олиб келади. Шунинг учун, ўзингиз ёки яқинларингизда бу ҳолатларга бефарқ бўлмасдан ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилишингиз яхши натижа беради.
©Клиник психолог Гульнара Нарбаевна
https://t.me/bolalarpsixologiuz