🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹


Гео и язык канала: Казахстан, Казахский
Категория: Психология


БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР КЛИНИК ПСИХОЛОГИ, ПСИХОТЕРАПЕВТ
Катталар, ўсмирлар ва болаларда психологик муаммолар билан ишлаш. Қўрқув, агрессия, хавотир, невроз, депрессия, психологик жароҳатлар психотерапияси.

Мурожаат учун:✉️ @medpsixologGulnara

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Казахстан, Казахский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Прокрастинацияни енгиб, эртага давом этамиз 😁


Эртанги мавзу:

Болаларда дангасалик сабаблари ва уни енгиш усуллари.

© Болалар ва ўсмирлар клиник психологи Гульнара Нарбаевна

https://t.me/bolalarpsixologiuz




Сизга ҳам шундай ҳолат танишми?
Ниманидир қилишингиз керак, лекин натижада ҳеч нима қилмайсиз? Қилишим керак дейсиз, холос. Қачон охирги марта қайсидир ҳаракатни амалга оширишни ёки қарор қабул қилишни кечиктирдингиз?
Ишни бошлаш учун ўзингизга ҳар доим бир баҳона ўйлаб топасиз. Олдингиздаги имкониятлардан қайси бирини танлашни билмай ўйлаб қоласиз? Шу пайтда қандай туйғуларни бошингиздан кечирдингиз?
Дангасалик учун балки ўзингизни койидингиз?
Ўтиб кетаётган вақтингизга, умрингизга ачиндингиз?
Эртадан албатта, қиламан шу ишни дея ўзингизга ваъда бердингиз? Аммо...


Оилада болалар ўртасидаги низоларга сабаблар ва ота- оналар йўл қўядиган хатолар.
Бу ҳолатда нималар қилиш керак?

© Болалар ва ўсмирлар клиник психологи Гульнара Нарбаевна

https://t.me/bolalarpsixologiuz


ПСИХОЛОГГА САВОЛ УЧУН

Фарзандингиздаги психологик муаммолар бўлса, маслаҳат олмоқчи бўлсангиз,
шахсан Гульнара Нарбаевна ўзларига ёзинг⤵️⤵️⤵️

@medpsixologGulnara

Савол ёзиш тартиби⤵️⤵️⤵️

1⃣ Фарзандингиз ёши

2⃣ Оилада нечта фарзанд, нечи ёш?

3⃣ Қайси фарзандингизда нима муаммо борлигини ва аниқ саволингизни қисқача ёзинг, аудио ёки ёзма кўринишда

4⃣ Оилада яна кимлар бор, тўлиқ ёки нотўлиқ оила эканлиги тўғрисида қисқача ёзинг.

5⃣ Фарзандингиздан нима истайсиз, нимани ўзгартирмоқчисиз?

6⃣ Савол жавобини бир кун давомида олмасангиз, яна эслатинг!

7⃣ Сиз сўранг, биз жавоб берамиз!

8⃣ Курсга, консультацияга ёзилиш ва батафсил маьлумотлар учун ⤵️⤵️⤵️

@Psixolog_administratori_uz


https://t.me/bolalarpsixologiuz


📌ТАЪТИЛДА ЧЕГИРМАГА УЛГУРМАГАН ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА 📌

ЭНДИ СИЗ ҲАР КУНИ СОАТ 4 ДАН 8 ГАЧА ЯНГИ МАНЗИЛДА 50%ЧЕГИРМА БИЛАН КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЁЗИЛИШИНГИЗ МУМКИН.

КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЁЗИЛИШ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ.

БУНИНГ УЧУН ⤵️⤵️⤵️

@Psixolog_administratori_uz

МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!!!


ЯХШИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШИШИМИЗГА САБАБ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР.

🔹Ота - оналар фарзандларида психологик муаммолар сабабли мурожаат қилар эканлар, фақат бола билан психотерапия ўтказиш етарли эмасликларини тушунишлари ва ўзлари ҳам бу жараёнда иштирок этишлари яхши натижаларга эришишимизга сабаб бўлади.
Негаки, баъзан шундай ҳолатлар бўладики, болада муаммо сабабчиси онанинг ёки отанинг ўзи эканлигини тан олишмайди.
Болага нисбатан муомаласини, тарбия усулини бироз бўлса ҳам ўзгартиришни истамайди. Улар учун фақат ўзлари ҳақ бўлишлари муҳим. Тўғриси, баъзан бу болаларга жуда ачиниб кетаман.
🔹Қувонарлиси шундаки, жуда кўпчилик ота-оналар ўзлари тушуниб, англаб, бола билан биргаликда машқларни бажариб, уйга берилган топшириқларни бажариб актив иштирок этишлари.
🔹Бундан ҳам қувонарлиси бу жараёнда отанинг актив иштирок этиши.
Тажрибамда энг яхши натижалар бу айнан, оталарнинг иштироки бўляпти.
Чунки боладаги муаммо бу боланинг муаммоси эмас, бу тўлиқ ота- онанинг муаммоси, бутун оиланинг муаммоси ҳисобланади.
🔹Шунинг учун ҳаракат қиламан, имкони борича оилавий психотерапия ёрдамида бутун оила билан ишлашга.
Бунинг учун бир неча методикалардан фойдаланаман. Психологлар учун таниш бўлган классик методикаларни яна ҳам мукаммаллаштириб оилавий психотерапия учун қўллайман. Шу билан биргаликда ўзимнинг авторлик методикаларимдан фойдаланаман. Булар жуда яхши натижалар беради.
🔹Яхши натижаларга эришишимизга сабаб бўладиган яна бир ҳолат,
бу ишлаш жараёнида
"Бола психологияси" онлайн форматдаги авторлик курсимга ҳам аъзо бўлишлари. Негаки, ҳеч бир консультация жараёнида ота-онага бола психологияси ҳақида етарлича тушунтириб бера олмайсиз. Бунга вақт етмайди. Мана шу вазиятда ота-оналар курсда олган билимлари эвазига муаммолар сабабини ўзлари тушуниб, англаб, нима қилиш мумкинлигини ҳам ўрганиб оладилар.

©Болалар ва ўсмирлар клиник психологи Гульнара Нарбаевна

Мурожаат учун ⤵️

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz


ВА НИҲОЯТ, ТАЪТИЛДА РЕЖАЛАШТИРГАН ИШЛАРИМИЗНИ ЯКУНЛАДИК.
БОЛА ПСИХОТЕРАПИЯСИ
консультатив курсларимизни чегирма нархда якунлаб олдик.
Энг қувонтирадиган ҳолат нима бўлди, биласизларми?
Энг яхши натижаларга эришишимизга сабаб бўлган ҳолатлар. Бу сизнингча нима?
Нима деб ўйлайсиз? Психолог қабулига келган боладаги муаммоларни коррекция қилишда, яхши натижага эришишга нималар сабаб бўлади?
Фикрларингизни изоҳда қолдиринг!⤵️⤵️⤵️


БОЛАЛАРДА НЕВРОЗ АЛОМАТЛАРИ

Кўпинча ота-оналар фарзандларининг ёмон хулқи учун тергайдилар.
Аммо, бу "ёмон хулқи" болада невроз белгилари бўлиши мумкин:

1. Бола жуда инжиқ ва асабий бўлиб қолади, салга йиғлашга тушади.

2. Атрофдаги муҳит ўзгарса, хархаша қилади. Масалан: об-ҳавога, ноқулай кийимга.

3.  Одамлар кўп йиғилган муҳитни кўтара олмайди.

4. Болаларда қўрқувлар кўп кузатилади.

5. Бир жойда ўтира олмайди, беҳаловат бўлиб ҳар доим ҳаракатда бўлади.

6. Тез чалғийди, қизиқишларини тез йўқотади.

7. Ҳар доим бир хил ҳаракатларни қайтараверади, тирноғини ғажийди, сочини юлади, кўзини пирпиратади ва бошқа ҳаракатларни қилаверади.

8. Битта сўзни ҳадеб такрорлайверади.

9. Кечаси ёки баъзан кундузи ҳам тагини ҳўл қилиб қўяди, ахлатини ушлаб тура олмайди.

10. Ёки аксинча ич қотиши кузатилади.

11. Бола дудуқланади.

12. Хотиржам ухламайди.

13. Доимий йўтал бўлади, ҳаяжонланганда кучаяди.

14. Тез-тез боши ва қорни оғриб туради.

15. Бола тез толиқади ва доимий чарчоқ, ҳолсизлик кузатилади.

16. Табиийки, болада қизиқиш, ўзлаштиришнинг пасайиб кетиши кузатилади.

Болани тиббий кўрикдан ўтказилганда ҳеч қандай жиддий ўзгаришлар топилмайди.
Кўпинча, болаларда невроз  ота-она ёки оиланинг бошқа аъзоси невроз бўлганда кузатилади. Шунинг учун, болаларда неврозни даволаш учун албатта, оила аъзолари билан ҳам бирга ишлаш керак.
Болалар неврозини самарали даволаш учун невропатолог ва  психологга бир хил вақтда мурожаат қилиб даво ўтказиш мақсадга мувофиқ, кўпинча бу невроз қайталанишининг олдини олишга ёрдам беради.
Узоқ вақтгача даво чораларини ўтказмаслик, оғир асоратларга олиб келиши мумкин ва бу ҳолатларда психиатр давоси ҳам зарур бўлади.

©Психолог Гульнара Атажанова

Мурожаат учун ⤵️

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz


АЗИЗ ОТА-ОНАЛАР!!!
МАКТАБ ТАЪТИЛИ ДАВРИДА СИЗ УЧУН ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТ‼️

📌 50%ЧЕГИРМА НАРХДА.

БОЛАЛАР ПСИХОТЕРАПИЯСИ курси

Фарзандингизда психологик муаммолар: қўрқув, хавотир, асабийлик, тунги энурез (сийиб қўйиш), тирноқ ғажиши, ўзига ишончсизлик, ёмон одатлар чиқариши, ўғирлик, ёлғон гапириш, дарсни ўзлаштира олмаслик, дангасалик, оила аъзолари билан чиқиша олмаслик, бемеҳр, уришқоқ, тез хафа бўладиган, қайсарлик, инжиқлик, телефонга қарамлик, невроз, қўрқувдан кейин дудуқланиш, психологик травмалар, оғир йўқотишлар (ажрим, яқин инсони вафот этиши) каби муаммолар бўлса...

У ҳолда сизни онлайн ва оффлайн олиб бориладиган

"БОЛАЛАР ПСИХОТЕРАПИЯСИ" консультатив #даволаш курсимизга таклиф этамиз.


📌 Фақат шахсийда бўлади, чунки ҳар бир бола билан алоҳида ишланади.


Қандай олиб борилади⁉️

1⃣
Диагностик методикалар (жумладан расм чизиш) орқали болаларнинг психик ҳолатини аниқлаб, диагноз қўйиш.
2⃣ Бола психологиясига оид маълумотлар.
3⃣ Психотерапевтик методлар ёрдамида психокоррекция.
4⃣ Курс телеграмда видео ва аудио орқали ёки юзма-юз бўлиб ўтади.
5⃣ Она билан суҳбат.
Савол-жавоблар.

Сиздан талаб этилади❗️

✅ Олдиндан тўлов.
✅ Вақтида вазифаларни, топшириқларни бажариб боришингиз.
✅ Актив иштирок этишингиз, саволлар беришингиз.

Курс муаллифи:

© Оилавий, болалар ва ўсмирлар клиник психологи
Гульнара Нарбаевна

Мурожаат учун ⤵️

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz


БОЛАЛАРДА НЕВРОЗ

Болаларда невроз турлари:

🔹 Неврастения
🔹 Истерик невроз
🔹 Ёпишқоқ ҳолатлар
🔹 Соматоформ бузилишлар

Невроз белгилари катталар неврозидан бирмунча фарқ қилади. Энг кўп қуйидаги белгиларни кузатиш мумкин:

🔸 Қўзғалувчанлик, асабийлик
🔸 Тез толиқиш
🔸 Бошнинг доимий симиллаб оғриши, шовқинни кўтара олмаслик
🔸 Хавотирланиш
🔸 Уйқунинг бузилиши
🔸 Юрак уриб кетиши, ҳансираш
🔸 Кайфиятнинг сабабсиз ўзгариб туриши
🔸 Йиғлоқилик
🔸 Тунги энурез, тагини ҳўл қилиб қўйиш
🔸 Дудуқланиш
🔸 Қўрқувлар, фобиялар
🔸 Хархаша ( Истерика)
🔸 Тирноқ ғажиш
🔸 Соч юлиш
🔸 Ихтиёрсиз ҳаракатлар, тиклар
🔸 Ўзлаштиришнинг пасайиб кетиши, диққат ва хотира пасайиши

Асоратлари:

🔹 Депрессия
🔹 Аффектив бузилишлар
🔹 Анорексия


Кимлар даволайди?

1⃣ Болалар неврологи (медикаментоз)

2⃣ Психолог, психотерапевт
( Психокоррекция, психотерапия)

3⃣ Психиатр (Асоратларида)

© Болалар ва ўсмирлар клиник психологи Гульнара Нарбаевна

Мурожаат учун ⤵️

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz


ФОБИК НЕВРОЗ

Инсонда баъзи бир вазиятларда қўрқув учун етарлича асос бўлмаганда ҳам қаттиқ қўрқиб ваҳимага тушиши.
Масалан: ёпиқ жойлардан, баландликдан, сувдан, одамлардан, самолётга чиқишдан, метродан, лифтдан ва ҳоказо...

Белгилари:

🔹 Қўрқув объектига дуч келганда назоратсиз қаттиқ қўрқув
🔹Ҳатто хаёлига келганида ҳам қўрқувнинг пайдо бўлиши
🔹Юрак уриб кетиши
🔹Ҳансираш, нафас етишмаслиги
🔹Бошда оғриқ, бош айланиши
🔹Қалтираш ёки қизиб кетиш
🔹Терлаб кетиш, ҳолсизлик
🔹Қўл-оёқлар увишиб қолиши
🔹Қулоқда шовқин, кўз хиралашиши
🔹Ич кетиши, тез-тез пешоб келиши
🔹Оғир формасида уйдан чиқишдан қўрқиш

Сабаблари:

🔸Наслий мойиллик
🔸Шахс типида мойиллик
🔸Психотравмалар яқин орадаги ёки болаликдаги
🔸Болаликдаги қўрқувлар, кейинчалик ўсмир ёшига келиб фобияга айланиши
🔸Катта инсонлардаги фобиялар ҳам асосан болаликдан қолган қўрқувлар натижаси бўлишиi мумкин.

Ким даволайди?
Врач психотерапевт, психиатр

Даво усуллари:

1. Медикаментоз
2. Психотерапия

https://t.me/bolalarpsixologiuz


Ташқи факторлар таъсирида инсоннинг психик ҳолатида бузилишлар кузатилади. Депрессиядан фарқли симптомлар анча енгил бўлади. Бемор ташқи дунёни идрок этади, англай олади, аммо унда доимий ғамгинлик кузатилади.

Сабаблари:

🔹Доимий стресс
🔹Қаттиқ сиқилиш
🔹Яқин инсонинг ўлими
🔹Ажрим
🔹Доимий конфликтлар, ташқи ва ички.
🔹Дам олмасдан ақлий фаолият билан шуғулланиш
🔹Шахсий ҳаётида муаммолар
🔹Марказий асаб системасида патология

Белгилари:

🔸Қизиқишларининг йўқолиши
🔸Доимий ғамгинлик
🔸Доимий чарчоқлик
🔸Уйқунинг бузилиши
🔸Ўзига паст баҳо бериш
🔸Айбдорлик ҳисси
🔸Диққатнинг пасайиши
🔸Асабийлик

Кимлар даволайди?

Аниқ диагнозни врач психотерапевт ёки психиатр қўяди.
Бир вақтда психолог ишлаши яхши натижа беради.

Қандай даволанади?

1⃣ Медикаментоз
2⃣ Психотерапия методлари билан даво чоралари олиб борилади.

© Клиник психолог Гульнара Нарбаевна

https://t.me/bolalarpsixologiuz


ИПОХОНДРИК НЕВРОЗ - инсон ўз саломатлиги ҳақида қаттиқ қайғуриш, оғир касал бўлишидан қўрқув ва хавотирлар билан кечадиган психик бузилиш. Бемор ҳадеб врачларга қатнайди, унда жиддий касаллик топилмагач врачга ишонмай, бошқасига боради. Тез - тез қон босимини, пульсини ўлчайди, тез ёрдам чақиради. Негаки унда хавотир қўрқувлари туфайли юрак уриб кетиши, ҳансираш, бош айланиши, нафас етмай қолиши, ваҳима хуружлари кузатилади. Инсон ҳаёти , кундалик режими издан чиқади, уйқусизлик кузатилади.
Яқин инсонлари унга ишонмайди, гўёки ёлғондан ўзини касалга соляпти, ўзини қўлга олса бўладику деган фикрда бўлишади.
Аслида бу ҳолатнинг ўзи жиддий бўлиб, яқинлари уни тушунишлари ва керакли мутахассисга олиб боришлари ва аниқ диагноз қўйишларига эришиш лозим.
Касаллик зўрайиши ва бошқа бузилишларга олиб келиши мумкин. Бу беморларни врач психотерапевт ва психиатр даволайди. Врач керакли медикаментоз даво қилади ва психотерапия ёрдамида унинг қўрқув ва хавотирлари билан ишлайди.

https://t.me/bolalarpsixologiuz


📌АЗИЗ ОБУНАЧИЛАРИМ!📌
#БОЛА_ПСИХОЛОГИЯСИ ОНЛАЙН КУРСИ СТАРТ ОЛИШ АРАФАСИДА📌

Кимлар иштирок этиши мумкин?

🔸Ҳомиладор яъни бўлажак онажонларимиз.

🔸 Фарзандини тушуна олмаётган ёш онажонларимиз

🔸Фарзандида муаммолари бор онажонлар

🔸 Ўсмир фарзандида муаммолари бор онажонларимиз

🔸 Бола психологиясини ўрганишни истаган психолог, психология факультети талабалари

🔸Ўқувчилари билан келиша олмаётган мактаб ўқитувчилари

🔸Бола психологиясига қизиқаётган ҳар бир инсон

Курсда нималар бўлади?

🔹 "Ҳомиладорлик даври, чақалоқлардан бошлаб ўсмирликкача бўлган болалар психологияси"га оид аудиодарслар.

🔹Бу тариф асосан, мактабгача ёшдаги фарзандлари бор оналар учун жуда қулай ва осон.

🔹 Болаларнинг темпераментлари, уларнинг ҳар бирига алоҳида ёндашув.

🔹 3 ёш кризис даврида болаларнинг инжиқ, агрессив бўлиб қолиши

🔹Ўсмирлик кризис давридаги муаммолар ва уларга ечим

🔹Боланинг хулқида ўзгаришлар
норма ёки патология эканлигини ажратиб олиш.

🔹 Мактабгача тайёргарлик

🔹 Онанинг саволларига жавоблар, маслаҳатлар.

Курс давомийлиги 1 ой

Курсга ёзилиш учун⤵️

@Psixolog_administratori_uz

https://t.me/+SDGVEgDNFUkJnMuY


МИЯДАН КЕТМАЙДИГАН "ЁПИШҚОҚ" ФИКРЛАР
(ПСИХАСТЕНИЯ)

Мияга фикрларнинг кетма-кет ёғилиб келаверишига обсессия деб айтилади. Улар беморнинг иродаси ва хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда қуйилиб келаверади. Бу хаёллар беморга оғир ботади, аслида ёқмайди ва улардан врач ёрдамисиз қутула олмайди.
Масалан, бемор уйидан ташқарига чиққандан сўнг, уни эшикни қулфладимми, газни ўчирдимми, сувни беркитдимми каби хаёллар безовта қилаверади. У уйига қайтиб киради, ҳаммаёқни қайта текширади, ҳаммаси жойидалигига ишонч ҳосил қилгач, тинчгина кўчага чиқиб кетади. Уйдан бир оз узоқлашгандан сўнг яна ҳалиги фикрлар ёғилиб келаверади ва яна уйига қайтиб киради. Сиқилиб кетганидан йиғлаб юборади, ҳеч қаёққа чиқмай қўяди. Ўзида кечаётган бу аломатларга, албатта, бемор танқидий кўз билан қарайди ва улардан қутулишни хоҳлайди, лекин ҳеч бунинг иложини топа олмайди. Баъзан беморда мантиқ жиҳатдан бир-бирига зид бўлган хаёллар пайдо бўлади.
Бемор ўзига ёки бошқа инсонларга зиён етқазиб қўйишдан қўрқиш фикри ва ўзининг шу ишни қилиб қўяманми деган қўрқувлари бўлади.
Обсессиядан қутулиб бўладими? Обсессиялар ўз вақтида даволанганда албатта барҳам топади. Баъзи ҳолларда эса бир неча ой ва ҳатто бир қанча йилларгача чўзилиб кетиши мумкин. Баъзида бемор бир неча ой яхши бўлиб юради ва сўнг миядан кетмайдиган фикрлар яна пайдо бўлади.
Невроз ва истериядан фарқли ўлароқ миядан кетмайдиган фикрлар сурункали кечишга мойил. Аксарият беморлар тузалиб кетганидан сўнг ҳам хурсанд бўлиш ўрнига, яна ўша касаллик белгилари қачон пайдо бўлишини кутиб яшашади. Бундай беморлар врачларни ҳам безор қилиб юборишади. Чунки улар “Врач мени яхши даволамади” деб арз қилиб юришади.
Обсессиялар кўпинча компулсиялар билан ҳам намоён бўлади. Компулсия – зарур бўлмаган ҳаракатларни кетма-кет қилавериш билан намоён бўладиган патологик ҳолат. Масалан, бемор қўлини ҳадеб юваверади, кийимидаги чангни қоқаверади, ҳатто врач текширувидан ҳам хавфсираб туради, ҳадеб душ қабул қилаверади, атрофдагилардан жирканади, улардан миқроб юқиб қолади деб қўрқиб юради ва ҳ.к.
Бемор ўзининг қўрқув, хавотирларини камайтириш учун иримлар, ритуал, одатлар ўйлаб топади ёки эшитган иримларига қаттиқ ишонади.
Масалан: ўнг оёқда чиқмадим, энди ишим юришмайди деган фикр бўлади. Агар ўша одатини эсидан чиқармай бажарса хотиржам бўлади, аммо эсидан чиқиб қолгудек бўлса, хавотир, қўрқувлари кучаяди.
Давоси қандай?
Бундай беморларни тиббий психологлар, психо­неврологлар ва психиатрлар махсус дастур асосида даволашади. Даволаш муолажалари бир неча ойгача чўзилиши мумкинлиги ҳақида бемор огоҳлантирилади. Психотерапевтик муолажаларга албатта урғу берилиши керак.

P.S. Демак ҳар қандай ирим- сиримларни неврозга учраган беморлар ўз хавотирларини камайтириш учун ўйлаб топган ёки болаликдан катталардан эшитган иримларига ишониб қолган.


©Клиник психолог Гульнара Нарбаевна

https://t.me/bolalarpsixologiuz




ИРИМ - СИРИМЛАРГА ИШОНАСИЗМИ, СИЗ ҲАМ ИРИМ ҚИЛАСИЗМИ?
Опрос
  •   Умуман ишонмайман
  •   Жуда қаттиқ ишонаман, ҳар доим бажараман
  •   Ишонмайман, лекин ўзим билмаган ҳолда баъзан ирим қиламан.
46 голосов


Истерия (юн. histeria – маъноси бачадон дегани). Бу касаллик белгилари ҳақида қадимги рисолаларда кўп ёзилган ва уни дастлаб бачадон функцияси билан боғлашган. Чунки истерияни, асосан, аёлларда кузатишган. Кейинчалик истерик бузилишлар эркакларда ҳам аниқланган бўлсада, унинг аввалги номи сақланиб қолган. Истерия неврознинг бошқа турлари каби кенг тарқалган касаллик. Бу касаллик, асосан, ёшлик даврида ва кўпроқ аёлларда учрайди. Унинг келиб чиқишида хулқ-атворнинг болаликдан истерик тарзда шаклланиши катта аҳамият касб этади.
Ортиқча таъсирланиш, ҳар нарсага ҳаддан ташқари эътибор бериш, мустақил фикрлай олмаслик, ортиқча ишонувчанлик, ранг-баранг ҳис-туйғуларга берилиш истерия учун жуда хос. Улар руҳан ва жисмонан заиф кишилардир. Кўпчилик истерик беморлар феъл-атвори болалар феъл-атворига ўхшаб кетади. Улар учун атрофдагилар диққатини ўзига жалб этиш хос. Истерик бузилишлар фақат неврозларда эмас, балки психопатияларда ҳам кузатилади. Истерик невроз симптомлари аксарият ҳолларда хил-ма-хил касалликлар аломатларини эслатади. Шу боис ҳам истерияни «катта муғомбир» деб аташади. Уларда барча соматик касалликларга хос белгиларни кузатиш мумкин. Аслида эса бу соматик касалликлар уларда аниқланмайди.
Истерик неврознинг турлари хилма-хил. Уларнинг барчаси, одатда, руҳий жароҳатдан (айниқса, жанжал ва хафагарчиликдан) сўнг пайдо бўлади.
Истерия хуружи асосан, жавобгарликдан, айбловдан қочиш, танқидни кўтара олмасликдан ёки ўз айтганини қилдиришга уринишдан бошланади.
Истерия симптомлари истерик невроз турларига қараб ҳар-хил кўринишда бўлади: йиғлаш, ҳушидан кетиш, кўнгил айниши, қусиш, тутқаноқ хуружи(эпилепсиядан фарқли), овозини йўқотиш, эшитмай қолиш, хотирасини қисман йўқотиш ҳолатлари кузатилади.
Истерия бу психик бузилиш бўлиб, бемор ҳаётини қийинлаштирадиган бир қанча асоратларга олиб келади. Шунинг учун, ўзингиз ёки яқинларингизда бу ҳолатларга бефарқ бўлмасдан ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилишингиз яхши натижа беради.

©Клиник психолог Гульнара Нарбаевна


https://t.me/bolalarpsixologiuz



Показано 20 последних публикаций.