ИПОХОНДРИК НЕВРОЗ - инсон ўз саломатлиги ҳақида қаттиқ қайғуриш, оғир касал бўлишидан қўрқув ва хавотирлар билан кечадиган психик бузилиш. Бемор ҳадеб врачларга қатнайди, унда жиддий касаллик топилмагач врачга ишонмай, бошқасига боради. Тез - тез қон босимини, пульсини ўлчайди, тез ёрдам чақиради. Негаки унда хавотир қўрқувлари туфайли юрак уриб кетиши, ҳансираш, бош айланиши, нафас етмай қолиши, ваҳима хуружлари кузатилади. Инсон ҳаёти , кундалик режими издан чиқади, уйқусизлик кузатилади.
Яқин инсонлари унга ишонмайди, гўёки ёлғондан ўзини касалга соляпти, ўзини қўлга олса бўладику деган фикрда бўлишади.
Аслида бу ҳолатнинг ўзи жиддий бўлиб, яқинлари уни тушунишлари ва керакли мутахассисга олиб боришлари ва аниқ диагноз қўйишларига эришиш лозим.
Касаллик зўрайиши ва бошқа бузилишларга олиб келиши мумкин. Бу беморларни врач психотерапевт ва психиатр даволайди. Врач керакли медикаментоз даво қилади ва психотерапия ёрдамида унинг қўрқув ва хавотирлари билан ишлайди.
https://t.me/bolalarpsixologiuz