“Ёш божхоначи” тўгараги доирасида ўтказилаётган назарий ўқув машғулотлари божхона постларига чиққан ҳолда амалий мустаҳкамланмоқда
Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактабининг “Ёш божхоначи” тўгараги аъзолари “Нукус аэропорти” чегара божхона постида бўлиб, ушбу пост фаолияти, божхона чегаралари орқали ҳаракатланиш тартиботлари амалиётини ўташди.
Божхона назорати ва божхона расмийлаштируви бўйича ўқув машғулотлари давомида берилган назарий билимлар, божхона постидаги назорат техник воситалари, ахборот дастурларидан фойдаланиш истиқболларини амалий кўрган ўқувчилар учун катта кўникмага айланди ва бу ташриф уларнинг божхона органлари фаолияти ҳақида таасуротлари ошишига хизмат қилди.
Халқаро аэропортларда божхона назоратининг амалга оширилиши, “қизил” ва “яшил” йўлаклар аҳамияти, сканер қурилмаларининг имкониятлари ва таҳлил қилиш қобилиятлари ҳақида тушунчаларга эга бўлган ўқувчилар, сайёр ўқув машғулоти давомида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Божхона постида хизмат қилаётган хизмат итлари фаолияти ёшларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Кўргазмали мисолларни томоша қилган ўқувчилар тўрт оёқли кўмакдошлар имкониятларидан божхона назоратини амалга оширишда фойдаланиш самараларига гувоҳ бўлишди.
Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши ёшларни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг дунёқрашини кенгайтириш ва ўқиб-ўрганиш, билим олишга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.