Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида божхона ходимларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида оммавий кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди
Унда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, Хўжайли тумани “Саришунгул” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Хўжайли” чегара божхона постида 1100 туп тут кўчатларини экишди.
Таъкидлаш жоизки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида шу кунга қадар қорақалпоғистонлик божхоначилар томонидан Нукус шаҳри, Тўрткул, Хўжайли ва Қўнғирот туманларида жами 14425 туп мевали ва манзарали дарахтлари кўчатлари экилиб, боғ яратилди.
Уюшқоқлик билан амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлардан кўзланган асосий мақсад ҳам мамлакатимизда экологик мусаффоликни таъминлаб, сўлим табиат барпо этиш, келажак авлодга “яшил боғлар” қолдиришдир.