Қорақалпоғистонда пиротехника воситаларининг ноқонуний равишда мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилиши ва айланмада бўлишига чек қўйилди
“Довут-ота” чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаро 7 қутида жами 72 дона пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда Республикамиз ҳудудига олиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳудди шундай яна бир ҳолатда мазкур постга кириб келган фуқарода 1 дона 25 та зарбали салют, яна бир ҳолатда эса калибри 1 дюмга тенг бўлган 1 дона салют борлиги фош этилди.
Бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҚР ДХХ, ИИВ, Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Хўжайли туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, унда хорижда ишлаб чиқарилган 2500 дона пиротехника воситаси борлиги аниқланди.
Тадбир давомида тумандаги хонадонлардан бири кўздан кечирилганида, фуқаро ўзига тегишли бўлган 4000 дона пиротехника воситаларини яшириш мақсадида олиб қочаётган вақтида тадбир иштирокичилар томонидан тўхтатиб қолинди.