Хўп, тарбияламоқчи экансиз, болам-болам деб яхши сўзлар билан ўргатиб, эплай олмаган ишларини танқид қилиб, ўғлингизга урдирмасдан, сабр билан ўргатолмайсизми? Ёшингиз катта бўлса ҳам фаросатингиз етмаётганда, ёш қизнинг ақли қаердан етсин!
Бугунги кунда нафақат инсоннинг ҳуқуқлари ҳимояланган, балки ҳайвонлар ҳам қонун билан ҳимояланган. Шунча босим ўтказишга уялмайсизларми?
Бу бизнинг қонун устувор давлатимизда ҳам, динимизда ҳам қораланмайдими? Бир одамни суицидгача етказиб, кейин қандай жавоб бермоқчисиз қонун олдида, Аллоҳнинг даргоҳида? Бу қилмишларингиз етти пуштингизга тамға бўлмайдими? Агар бўлса, виждонингиз қийналмайдими? Набираларингизга нима деб жавоб берасиз? Қонун олдида-чи? Темир торнинг нариги томонига боришни ўйлаб кўрдингизми, тасаввур қила оласизми?
Сизнинг ақлингиз шунга етмаётганда, ҳаётий тажрибаси йўқ, этагига ёпишган болажонлари билан овора бўлган боласи бор болага нима учун ортиқча талаб қўясизлар?
Ёши катта, сизнинг онангиз дегани доно, хар доим хам хақ дегани эмас йигитлар, донолик ҳаммага насиб қилмайди. Ҳатто баъзи одамлар 80-90-100 ёшга кирса ҳам доно бўлмаслиги мумкин!
Онам денг! Лекин аёлингизни ҳам йиғлатманг, қийнаманг. Суицидга этказмасдан жавобини бера қолинг яхшиси. Балки сизга керак эмасдир, лекин у фарзандларига керак! Сизнинг онангиз она-да, фарзандларингизнинг онаси она эмасми? Юзта ақлли, доно, чиройли аёл олиб келинг, у онасининг ўрнини тўлдирмайди, унинг меҳрини беролмайди. Сиз "аҳмоқ" ёки бошқа нарса деб қараган онасини фарзандлари яхши кўради, ўзини фақат шу аёлнинг нигоҳида кўради, меҳр-муҳаббатига тўяди, бағрида таскин топади!
Болаларининг бахти бор экан, тирик қолибди...
А.ТЕШЕБАЕВА.
https://t.me/garmoniya_markazi_nnt